-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
«Нефтчи» мухлисидан Маъмур Икромовга икки оғиз гап
Баҳо: 0Киритилган сана: 2015-02-22 16:04
Бугун сайтимиз манзилига фойдаланувчиларимиздан бири мактуб юборди. “---BEK---” логинидан фойдаланувчи юзеримиз “Локомотив” клубининг янги дарвозабони Маъмур Икромовнинг интервьюларидан бирида айтган гапига ўз муносабатини билдирган. Шу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Куни кеча “Футбол Экспресс” газетасида маҳоратли дарвозабон Маъмур Икромов билан бўлган интервью мухлисларга ҳавола этилди. Интервьюнинг бир қисмида нафақат мен ва ушбу интервьюни ўқиган кўпчилик мухлисларнинг асабийлашишига сабаб бўлди. Аслида мақола ёзишимга хам айни шу жиҳат асос бўлди. Келинг, гапни узоққа олиб бормайликда, сизлар хам интервьюнинг шу қисмини ўқиб кўринглар:
“— Яна “Металлург”да қолишга тайёргарлик кўраётганмидингиз?
М.Икромов: – Мавсум тугаганидан сўнг ўзимни бошқа жамоада синаб кўриш хаёлига берилгандим. Чунки етти йил битта клуб сафида тўп сурганим боис муҳитни алмаштиришга қарши эмасдим. Аммо вазият бунчалик ўзгариб кетишини ўйламагандим. Чунки чемпионат ҳам тобора яқинлашиб бораётганди ва аксарият жамоалар ўз дарвозабонларига эга бўлиб бораётганди. Шунинг учун яна “Металлург”да қолсам керак деб ўйлашни бошлагандим.“Локомотив” ўз номи билан “Локомотив”. Бу жамоа “Нефтчи”, “Шўртан” ёки “Бухоро” эмас. Бундай таклифни рад эта олмасдим”.Мана бу мақола нега ёзилганини англаб олиш учун ўта ақлли бўлиш шарт эмас. Икромов “Нефтчи”, “Бухоро” ва “Шўртан” жамоаларини очиқдан-очиқ ҳақорат қилган. Маъмур Икромовнинг бу сўзлари кўпчилик бошқа жамоалар мухлислари учун арзимас ҳолдек туюлар, лекин ўз сўзи орқали ҳақорат қилган жамоалари ичида Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони, мамлакатимиз шаънини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиб, МДҲ кубогида (ўша вақтда бу кубокда МДҲ давлатлари ўзларининг энг кучли таркиблари билан қатнашишган), фахрли 2-ўрин соҳиби, Осиё клублари ўртасидаги энг нуфузли турнирда Осиё чемпионлар кубоги бронза медали совриндори, байроқдор жамоа “Нефтчи” борлиги бизни қаттиқ таажжубга солди. Ўзингиз ўйланг, Ватанимиз шаънини халқаро ареналарада муносиб ҳимоя қилиб келган жамоа шундай ҳақоратга лойиқми?! Маъмур Икромовдан аввал неча-неча юлдуз футболчилар, у жамоадан – бу жамоага кўчиб ўтганлар, лекин ҳеч бир футболчи бу тарзда ҳақоратли интервью бермаган. Ҳаттоки, у жамоаларни ҳурмат қилган ҳолда, қайси жамоадан таклифлар тушганини ҳам яширишади. Ўша жамоаларнинг мухлислари бизнинг клубга ўтишни хоҳламаптида, деб хафа бўлишмасин деган маънода ҳам буни сир тутишади. Икромов эса “Локомотив”га бориб, ҳали бирор марта расмий ёки ўртоқлик ўйинида ҳам майдонга тушмай туриб, ўзидан “юлдуз” ясаб олгани, мени ҳайрон қолдирди. Бу ҳолатни ҳаттоки “кўрмаганни кўргани қурсин” иборасига ҳам йўйганлар кўп бўлди.
Ҳозирги кунда реал олиб қараганда, “Нефтчи”, “Шўртан” ва “Бухоро” жамоалари у қадар кучли эмасдир. Лекин шу жамоаларни ва унинг минглаб мухлисларини ҳурматини жойига қўйиш керак эмасми? Икромовга ҳеч қандай адоватим йўқ ва унга “Локомотив” сафида омад тилайман. У “Локомотив” билан “Нефтчи” эришган ютуқларга эришсин. Фақат биз мухлислар ўзи ҳақорат қилган жамоалардан узр сўрашини истаймиз. Тўғриси, биз қайсидир расмий сайтдан шундай мақола чиқишини кутдик, лекин бундай бўлмади ва мухлислар ўзимиз бу мақолани ёзишга қарор қилдик. Қолганларга фарқи йўқдир, лекин биз ўз жамоамизни ҳеч кимга ҳақорат қилдириб қўймаймиз.
Шу ўринда Маъмур Икромовга икки оғиз: — Маъмур сен жуда кучли дарвозабондирсан, лекин футбол мухлислар учун ўйналади, сен шу мухлисларсиз ҳеч кимсан. Ўзга жамоаларга ҳеч қачон паст назар билан қарашга ўрганма. Зеро, ҳаёт чархпалак, айниқса бу футболда кўп исботини топган, бугун у ердасан, эртага бу ерда
“---BEK---”.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:18:56 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:18:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:15:51 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:15:50 01 UZTIME 2015-03-03 12:04:08 00 UZTIME 2015-03-03 11:58:37 00 OTSHH 2015-02-26 20:01:39 00 JARIMATIMUR 2015-02-26 15:17:20 00 FANATUZ 2015-02-23 10:51:59 00 GOLBOLSIN 2015-02-22 21:48:06 00 GOLBOLSIN 2015-02-22 21:43:55 00 GOLBOLSIN 2015-02-22 21:39:21 00 KATALONFCB 2015-02-22 21:16:17 00 KAKASTAD 2015-02-22 17:19:00 00 BILMASVOY 2015-02-22 17:05:07 00 BEHZODCHIK 2015-02-22 16:12:07 00 BEHZODCHIK 2015-02-22 16:11:45 00