-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Оқ йўл, Лушчан полвон, парвозинг баланд бўлсин, «қалдирғочлар»!
Баҳо: +1Киритилган сана: 2015-02-23 13:20
Шу вақтга қадар ҳеч қайси клубимиз Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма берувчи плей-офф босқичида муваффақият қозонмаган эди. Сергей Лушчан бошчилигидаги «Бунёдкор» эса бу вазифани аъло даражада уддалади, нафақат уддалади, балки чиройли, мазмунли ўйини билан келажакка умид уйғота билди.
Кўпчилик мураббийлар тили билан айтганда биз учун ноқулай бўлган февраль ойида, “қалдирғочлар” юқори савияда футбол ўйнаш мумкинлигини исботлади. Қаранг, ўйнаса бўлар экан, жисмонан тайёр ҳолга келса бўлар экан, ёшлар билан ҳам мазмунли ўйин суратини кашф этиш мумкин экан. Ўйинни кузата туриб бир нарсага амин бўлдим, яъни жамоада мураббийнинг ўзи меҳнаткаш бўлса, янгиликка интилувчан бўлса, ўзининг аниқ мақсади ва ғоясига эга бўлса, шу мақсадини шогирдларига етказа билса, уларни ортидан етаклай олса, бу жамоани тўхтатиб қолиш қийин бўлади. Буни «Бунёдкор» мисолида аниқ-тиниқ кўра олдик.
Трансфер борасида ҳам жамоа ажойиб ҳаридларга қўл урган, айниқса Шокир Зуагини плеймекерлик маҳоратига аъло баҳолар қўйсак арзийди. Тўғри, тезлиги бироз пасдир, алдамчи ҳаракатлари йўқдир, лекин майдони кўра олиши, шеригини битта аниқ пас орқали қулай вазиятга чиқариши бошқа камчиликларини бемалол ёпиб кетади. Мураббийнинг захирадан футболчи алмаштириши ҳам керакли вақтда амалга оширилди, майдонга тушганлар орасида айниқса Достон Ҳамдамовни ўйини кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган бўлса ажаб эмас. Сардор Рашидовга таърифнинг ҳожати йўқ, унинг саъй-ҳаракатлари ва чиройли голи савиядан дарак бериб турибди. Бу биз билган «Бунёдкор» эмас, бу умуман бошқа «Бунёдкор». Ўтган мавсум Алибобо Раҳматуллаев ва Симоненко каби футболчиларнинг клуб ва мураббий шаънига билдирган эътирозларига Лушчаннинг ажойиб жавоби бўлди бу ўйин. Ўша миллионлаб маблағ эвазига “Ал-Жазира” таркибида тўп сураётган легионерлар ва Осиё Кубогида порлаган тўпурар ва сўнгги вақтларда ўрганиб, кўникиб қолганимиз нохолис ҳакамликка ҳам ажойиб матонат кўрсатилган ўйин бўлди бу. Очиғи, мақтовни бироз ошириб юбораётгандирман, лекин тан олинг, охирги бор қачон жамоаларимиз ўйинини хотиржам кўргансиз, эслай оласизми, бу сафар ҳатто ҳисоб тенглашган вазиятда ҳам кўнглимда «Бунёдкор» ютишига ишонч ҳосил қилган ҳолда ўйинни томоша қилдим.
Умид қиламанки бу бошланиши, дебочаси холос, олдинда бутун бир мавсум кутиб турибди. Олий лигада «Бунёдкор» чемпионлик учун кураш олиб бориши аниқ, Осиё чемпионлар лигасида ҳам жамоа шу ўйин услубини унутмаса, янада шаклантирса бемалол ғолиблик учун курашса бўлади. Ташкил этилгандан буён фақат совринлар учун кураш олиб борган ва бу йўлда қимматбахо легионерлару махаллий юлдуз футболчилар хизматидан фойдаланган клуб, ўша вақтларда бир ақлли қарор ҳам қабул қилиб, жамоани эртанги куни учун футбол академиясини қуриб, ишга туширган эди. Орадан йиллар ўтиб академия илк меваларини бера бошлади. Энди жамоа Ривалдо, Вилянуэва, Денилсон, Ристич каби юлдузларни жалб этмайди, Жепаров, Нестеров, Копадзе, Хайдаровлар ўйнамайди, энди жамоада Академия тарбиячилари тўп суришади. Улар билан юқори мақсадлар сари қадам босилади, энди Рашидов, Ўринбоев, Ҳамдамов, Комилов каби маҳаллий ўйинчилар билан, Сколари, Зико эмас, Лушчан билан юқори марралар сари олға юрилади.
Олдинда ОЧЛ гуруҳ босқичидаги олтита ўйин кутиб турибди, истардимки, ҳар бир ўйинга шундай ёндошилса, мазмунли ўйинлар кўрсатилса, айнан шундай ўйинлар орқали ғалабалар келади, ҳувиллаган стадионлар тўлади. Нафақат «Бунёдкор», балки “Пахтакор”, “Насаф”, “Локомотив” жамоалари ҳам чиройли, мазмунли ўйинлар билан биз мухлисларни хурсанд этишади деган умидаман. Гуруҳ босқичида ҳар бир жамоамиз олтитадан ўйин ўтказади, бу дегани жамоаларимиз камида 24 марта халқаро ўйинда тўп суради дегани, бу улкан тажриба дегани, гуруҳдан чиқилса яна қўшимча учрашувлар бўлиб ўтади. «Бунёдкор» эса ҳар доим Осиё чемпионлар лигасида нисбатан муваффақиятли иштирок этиб келган, икки маротаба ярим финалгача етиб келишган, ёш, шакланган янги авлод буни ёдга олиб, бу натижаларни янгилашига умид қиламиз, ишонамиз, кузатамиз.
Умид қиламизки, ҳозирги «Бунёдкор» ҳам бу анъанани нафақат давом этиради, балки натижаларни янгилайди. Биз шуни хоҳлаймиз, шуни истаймиз, оқ йўл, “қалдирғочлар”, парвозингиз баланд бўлсин!
Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:22:45 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:22:44 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:19:58 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:19:57 01 OTSHH 2015-02-26 20:31:21 00 OTSHH 2015-02-26 20:31:21 00 KARIMZHONS 2015-02-24 05:06:05 00 UZBEKISTONIM 2015-02-23 20:11:24 00 GONSALEZ 2015-02-23 19:32:42 00 ELMUS 2015-02-23 19:14:29 00 KSRCH 2015-02-23 17:55:57 00 RSAIDIY 2015-02-23 17:44:46 00 BAVARIYAM 2015-02-23 15:37:27 00 SHAMSHER 2015-02-23 14:10:57 00