-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
«Намунали мухлис» меҳмони — AlBuxoriy
Баҳо: 0Киритилган сана: 2015-03-09 13:16
“Намунали мухлис” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони билан суҳбатимизни бошлаймиз. Бу гал мухлисларнинг саволларига ALBUXORIY ники остидаги юзер жавоб беради.
— Ассалому алайкум. Ўзингизни таништириб ўтсангиз?
— Абдуҳамидов Тўлқинжон Абдуҳамидович.— Қаерда ва қачон таваллуд топгансиз?
— 1974 йил Самарқанд шаҳрида.— Мутахасислигингиз?
— Мутахассислигим — ҳуқуқшунос.— Қайси жамоа ва футболчи мухлисисиз?
— “Реал Мадрид”, ван Бастен, Роналдо ва Зидан.Энди эса мухлислар саволларига ўтамиз.
KASPERSKIY: — Ўзбек футболини ривожлантириш учун қандай таклифлар киритган булар эдингиз?
— Ўзбек футболи ривожланиши учун, менимча, биринчи навбатда ёшлар футболини ислоҳ қилиш зарур бўлади. Ёшлар билан ишлаш тизимини ўзгартириш лозим, деб ўйлайман. Тўғри, бу йўналишда кўплаб таклиф билдириш мумкин, билдирилмоқда ҳам хабарингиз бор. Ҳаётга тадбиқ этилишини эса биз мухлислар кузатиб борамиз.— “Реал” кучлими ёки “Челси”?
— АПЛда “Челси”, Ла-Лигада “Реал”!ELMUS: — Тўлқин ака, олий лигамиз савиясини ошириш учун 12 жамоа 4 даврали тизимда ўйнагани маъқулми ёки ҳозирги тизим яхшими?
— Элмуроджон, саволингиз ўринли, бу тизим ҳам йўлга қўйилган чемпионатлар бор, биламиз. Лекин менинг фикримча бизнинг чемпионат бу тизимга тайёр эмас! Лекин кўпчилик мухлисларга, шу жумладан менга ҳам 12 та жамоа қатнашгани маъқул. Шунда чемпионатимиз анча қизиқарли ва томошабоп бўлиши турган гап, жамоалар ва футболимизни сифати юқори бўларди. Лекин бу каби ўзгаришга қўл урадиган раҳбарни футболимизда айни дамда кўрмаяпман.MAMRINO: — Терма жамоамиз олдида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун бўладиган саралаш учрашувлари бизни кутиб турибди. Нима деб ўйлайсиз, азалий орзуимиз ўшалармикин, зеро энг яхши авлодимиз ҳам бу вазифани бажара олмади, ёшларда эса тажриба кам.
— Ҳа, тўғри орзуимиз орзулигича қолиб кетмокда. Бир қадам етмади ёки иккита гол камлик қилди деб ўзимизни ўзимиз юпатиб келдик. Охирги ЖЧда биринчи ўйиндаги мағлубият сабаб мураббий ўзгартирилиши катта хато бўлди ва шу хато сабабли Бейрутда 2 очко йўқотганимиз охир-оқибат жадвалдаги ўрнимизга катта таъсир қилди, деб ўйлайман. Йўқ, мен бош мураббий Қосимовни айблашдан йироқман, чунки унга ҳурматим баланд, айтмоқчи бўлганим шуки, футболимиз раҳбарлари биргина мағлубият сабаб мураббийни алмаштиришмаганида ЖЧ-2014да иштирок этишимиз мумкин бўлармиди. (Коней на переправе не меняют - рус мақоли). Албатта бу менинг шахсий фикрим. Лекин ЖЧ-2018 саралаши олдимизда турган экан, терма жамоа мураббий ва футболчилари тинмасдан меҳнат қилишса, халқимизнинг, сиз айтгандай, азалий орзуси ўшалишига ишонаман.MAMRINO: — Биз мухлислар терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига боришини жудаям истаймиз, лекин тангани иккинчи тарафи ҳам бор. Хўш бордик, у ерда 3та ўйин ўтказиб қайтдик, бу билан нима ўзгаради? Умуман, мунтазам ЖЧга чиқиб юрувчи, Осиё кубокларида ҳар доим совриндорлар орасида бўлиб юрувчи жамоага айлана олишимиз учун нима қилиш керак? Ҳар 20 йилда тасодифан ЖЧда қатнашиб, кейин яна олтин авлод чиқишини кутиб юрганимиз маъқулми?
— Бу саволга бир нима дейишим қийин, олдин термамиз ЖЧ чиқиб азалий орзуимизни рўёбга чиқарсин, майли 3 та ўйин ўтказиб Ватанга қайтсин, биз мухлислар стадиондан бор кучимиз билан уларни қўллаб-қувватлайлик, шуни ўзи футболимизни ривожига ижобий таъсир этиши аниқ. Кейинчалик кейинги ЖЧларида яхшироқ қатнашиш, гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйласак тўғри бўлармиди. Ҳозирги ҳолатимизда эса бир оддий мухлис сифатида мен учун ўша сиз айтган 3 та ўйинни ўзи ОРЗУ бўлиб турибди.FELIZCHIK: — Нима деб ўйлайсиз, Олий лигага кучли легионер футболчилар керакми?
— Қисқача, керак, деб жавоб берсам розимисиз? Менимча, футболимизга чет элдан факатгина футболчилар эмас, балки мураббийларни ҳам жалб қилиш фойда келтириши аниқ ва буни кўпчилик истайди ҳам, лекин ҳозирда буни амалга ошириш учун клубларимизни молиявий аҳволи йўл бермайди. Кўп клубларимиз “кўрпангга қараб оёқ узат” мисолида иш юритишга мажбур. Мисол учун, жамоаларимизда БАА жамоалари каби молиявий имкониятлари бўлганида, балки жамоаларимиз Осиёда етакчи жамоалар қаторида бўлишига ишонардим.ABDUAZIZ: — Мана сиз БААда бўлгансиз шунинг учун улар ҳақида биздан кўра кўпроқ малумотга эгасиз , айтингчи, нима учун араблар ҳисобда олдинга ўтиб олса, атайлабдан вақт чўзишга ҳаракат қилади. Бу уларнинг маданиятига хос нарсами?
— Ростини айтсам, Абдуазиз, бу уларни маданиятига хос ёки йўқлигини билмадиму, аммо шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилгани бор гап. Натижага эришиш ва ғалаба қозониш учун ҳамма усуллар яхши деганларидай... Тўғри, бу ҳолат ютқазиб турган жамоа мухлисларига ёкмаслиги оддий ҳолат. Шахсан ўзим бунақа футболга қаршиман ва бундай ҳаракатларни оқламайман.ABDUAZIZ: — Клубларимиз ёки терма жамоаларимиз меҳмонда ўйнаганда арабларнинг стадионидан тинмай қўшиқ келиб туради. Клуб мадҳиясини айтадими ёки бошқа қўшиқми... 90 минут битта қўшиқни такрор такрор айтадими ёки ҳар хилми?
— Бунга мен ҳам гувоҳ бўлганман, лекин араб футболи менга унчалик қизиқ эмас. БААда хоҳ чемпионат ўйинлари ёки терма жамоалар ўйини бўлсин стадионларга кириш бепул бўлсада, мухлислар ташрифи жуда паст. Уларнинг қўшиқ айтиб ўтириши эса жамоани ўзига хос қўллаб-қувватлаш услуби. Лекин шуни айтишим мумкин, терма жамоамизнинг БААга қарши охирги ўртоқлик ўйинида (0:4) учинчи киритилган голимиздан кейин ўша сиз айтган мадҳия-қўшиқни ўйин охирига қадар айтмай қўйишганди. Демак, истасак рақибларни бунга ўхшаш қуллаб-қувватлашларини тўхтатиш жамоаларимизнинг ўзига, ўйинига боғлиқ экан.RAULBLANKOS: — Кечаги ғалабадан сўнг кўпчилик Лушчанни кўкларга кўтариб юборди. Баъзилар ҳаттоки уни МТЖ мураббийлигига номзод этиб кўрсатишди. Гарчанд Лушчан ажойиб жамоани шакллантира олган бўлса ҳам лекин бу қадар юқориларга кўтаришга ҳали эрта эмасмикан, ўтган мавсум стартидаги “Навбаҳор”нинг ўйинига қараб, Ашурматов тўғрисида кўпчилик шундай гаплар қилганди, лекин айни дамда эса... Умуман, Лушчан ҳақидаги фикрларингизни билмоқчиман, ҳар ҳолда Абрамов "Лушчан самый перспективный тренер в Узбекистане" деган еди...
— Сергей Лушчанни ўйинчилик давридан кузатиб келаман, терма жамоада ҳам ўйинларига гувоҳ бўлганман. Саволингизга келсак, мавсумнинг биринчи ва жиддий рақибга қарши бўладиган ўйинга жамоани яхши тайёрлагани бор гап, кўпчилик бунга тан беришди менимча. Шу сабаб сиз айтган терма жамоа мураббийлигига номзод ва шунга ўхшаш гапларни пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин мен “Бунёдкор№ ўйинида мураббий Лушчаннинг "ИМЗОСИ" борлигини кўрдим. Мавсумлар оралиғида жамоа билан қаттиқ иш олиб борганлиги кўриниб турибди, тўғри бир ёки икки ўйин билан хулоса қилиш нотўғри, лекин мен бу мураббий шу тариқа ишлашда давом этади ва бизнинг футболда яна бир хақиқий ўз услубига эга мураббий пайдо бўлаётганига ишонаман. Аммо менимча терма жамоа мураббийлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта!ELYORREAL: — Бизнинг футболимизга нима етишмайди?
— Бизнинг футболимизга ёрқин ғалабалар, барқарорлик етишмайди.CHAQMOQ: — Термаларимизга нисбатан осиёлик ҳакамларнинг доимий ва сурункали нохолислигини нима билан изоҳлай оласиз?
— Ҳакамликни мухокама килишни ёқтирмайман, лекин саволингизда жон бор. Ҳакамларнинг хатоси ҳам футболнинг бир қисми деб тушунаман. Сурункали демаган бўлардим, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, келажакда ҳакамлар бизнинг фойдамизга ҳам хато қилишлари мумкин. Агар терма жамоамиз майдонда ўзига ишониб ҳаракат қилса, ҳатто ҳакамлар ҳам ғалабамизга тўсиқ бўла олишолмайди.CHAQMOQ: — Футболга аталган янги бинолар қурилаяпти юртимизда, футболимиз эса йилдан йилга эскириб, нураб кетмаяптими назарингизда?
— Назаримда, йўқ, футболимиз эскириб кетмоқда дея олмайман. Бизлар ёш пайтимизда ҳозирги майдонлар шароитлар йўқ эди, ҳозирги ёшларда шароитлар жуда кўп. Футболимиз жойида тургани эмас, кам бўлсаям ривожланмоқда назаримда, лекин бошка давлатларда футбол биздагиданда кўра тезлик билан ривожлангани сабабли, кимларгадир футболимиз ривожланмай эскириб кетаётгандек туюлиши ҳам бор гап. Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, ёшлар футболидан бошлаб Олий лигамиз ҳам ислоҳотларга жудаям муҳтожлик сезиб турибди. Бу мени шахсий фикрим.MALIBU: — ЎФФ шу вақтгача биз мухлисларнинг талаб ва истакларига қулоқ солмай келади, тескари қарорлар чикаради. Шунга биз мухлислар қандай жавоб берсак экан?Қачондир халқ билан ҳамнафас ишлаш кераклигини билдиришимиз керакку.
— Сизни тушунаман, кўп йиллардан буён шунақа ҳолатлар рўй бериб келмоқда. Мухлислар истак ва хоҳишлари инобатга олинмаяпти демоқчисиз. Нима қилиш керак, қандай жавоб бериш керак, мен ҳам сиз каби бир оддий мухлисман, термамиз ғалаба қозонса, хурсанд бўламан, қоқилса ёки ютқазиб қўйса, дунё тор бўлиб кетади, ростини айтсам, бу саволларга ўзим ҳам жавоб излаб юрибман.BILMASVOY: — Маълумки, бизда мухлислик ғалати, бирор яхши фудболчи чиқса, бошга кўтариб мақташади, агар бироз ўйини чиқмаса, ерга уриб ҳақорат қилишади. Натижада ўша футболчи руҳан синади. Айтингчи, энг аввало мухлисларни тартибга солиб, мухлислик маданиятини сингдириш учун нима қилиш керак?
— Биласизми, менимча яхши футболчи ҳар хил икир-чикир гапларга ва қандайдир ҳақоратларга синиб қолмайди. Эътибор бермаслиги керак. Агар айтганингиздай “синиб” қолса, у олдин ҳам яхши футболчи бўлмаган. Мухлислар ҳақида ҳам шуни айтишим мумкин, мухлислик маданиятини сингдириш шарт эмас. Ҳар бир мухлис ўзи ҳаётда олган тарбияси ва дунё қараши доирасида мухлислик қилади деб ҳисоблайман. Агар ўша мухлис ҳаётда тўғри тарбия олмаган экан, унга мухлислик маданиятини сингдириш ҳақида гапириш ноўрин.CHAQMOQ: — ОТЖга ким бош мураббий этиб тайинланишини кутгандингиз?
— Бу ҳақида ўйламагандим, лекин Евфстафеев тайинланса керак деган фикрда эдим. Раҳбарият Ашурматовни лойиқ кўрибдими, хоҳлаймизми ёки йўқми шунга кўникишимиз даркор. Бу қарор тўғри ёки нотўғрилигини олий ҳакам бўлмиш вақт кўрсатади. Нима бўлган тақдирда ҳам Ашурматовга омад тилайман ва унга билдирилган ишончни оқлайди, деб умид қиламан.ORZUREAL: — Бахтиёр Ашурматовнинг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганига қандай қарайсиз. Бир вақтнинг ўзида, миллий терма жамоага ёрдамчи мураббий ва“Навбаҳор” клуби бош мураббийи бўлса-да энди олимпия терма жамоасига ҳам бош мураббий этиб тайинланишидан наф бормикан?
— Олдинги саволга ўхшаб кетаркан. Б.Ашурматов бир пайтни ўзида ҳам “Навбахор”, ҳам терма жамоаларда ишлаши нотўғрилиги ҳаммага маълум. Б.Ашурматов клубдаги фаолиятини якунлаши ва тўлиқ терма жамоа билан ишлаши керак деб ўйлайман, акс ҳолда Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш қийин масала бўлиб қолади.FAMOUS: — ЖЧ 2018 ва ЖЧ 2022 эгалари Россия ва Қатар мамлакатлари мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритишлари адолатдан бўлган деб ҳисоблайсизми?
— Албатта, ФИФА дунё миқёсидаги нуфузли халқаро ташкилот ва ФИФАнинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак деб ўйлайман.AZAMREAL: — Футболнинг ашаддий мухлиси бўлганингиздан баъзида афсусланган кунларингиз бўлганми?
— Балки шунақа кунлар ҳам бўлгандир, ўша кунларни эсламасликка ҳаракат қиламан. Футбол билан ҳар куни биргаман, футбол қонимга сингиб кетган, десам хато бўлмаса керак. Афсуслансам, ўзимни футбол олдида гуноҳкор деб биламан.KAKASTAD: — Мана 1 йилдан ортиқроқ вақт араб давлатида яшадингиз. Саволим шуки, стадиондаги муҳит жиҳатдан биз араблардан анча олдиндамиз (Андижон стадиони атмосфераси Европадан қолишмайди), лекин ўйинлардаги мазмун бизда умуман йўқ. Араблар миллий чемпионати ҳам бизни ўйинлардай келишилганми? Умуман, стадиондаги атмосфера муҳимми ёки чиройли, мазмунли ва иштиёқ билан ўйналадиган футбол?
— Шу каби саволни сиздан кутгандим. Келишилган ўйинлар футболи ривожланган Европа давлатларида ҳам учраб туришини ҳаммамиз биламиз, лекин мухлислар стадионларни тўлдириб ўтиришади. Албатта чиройли, мазмунли, курашларга бой ва иштиёқ билан ўйналадиган футбол муҳим деб ҳисоблайман. Шунда мухлис ҳам стадионга қайтади ва сиз айтган атмосфера ҳам бўлади. Келишилган ўйинларга қарши курашни футболимизда кучайтириш лозим, керак бўлса, айбдор шахсларни умрбод футболдан четлатиш каби қатъий чоралар кўрилсагина бу иллатдан қутилишимиз мумкин.RASULCHIKFCB: — Янги ташкил қилинган Марказий Осиё футбол ассоциацияси ҳақида қандай фикрдасиз? Бу Ассосиасия бизга керакми? Ўзбек футболи учун зарурми?
— Бу ассоциация ташкил қилингани ҳақида эшитдим. Унинг футболимизга фойдаси бўладими ёки йўқми бир нарса дея олмайман. Менимча, бу ташкилот ортиқча, унинг кераги йўқ эди.BERSELUIS: — Футболчи бўлганингизда қайси позицияда ўйнардингиз? Тоҳир Шамситдиновнинг қилмишини кўриб, нималарни ўйладингиз?
— Футболда фақат ҳужум чизиғида ўйнаганман. Ҳозир ҳам имкон бўлиши билан майдонга тушиб тураман. Т.Шамситдиновни қилган ишини ҳеч бир сабаб билан оқлай олмайман. Бу жуда ачинарли ҳолат ва ЎФФ томонидан тайинланган жазо чораси ҳам адолатли деб ҳисоблайман.MUNUTDMAN: — Сиз юртимиздан ташқарида яшаб кўрганлардансиз Айтингчи, Миллий терма жамоа ва клубларимизга мухлислик қилиш ҳис-ҳаяжони юртда қандай даражада бўладию, ўзга юртда қандай кўриниш олади?
— Албатта, ўзга юртда бошқа муҳитда мухлислик килишда ҳис-ҳаяжон ҳам бошқача бўлади, сон жиҳатидан кам сонли мухлислар қаторида севимли жамоангизни кўллаб-қувватлаш билан ўз майдонингиздаги муҳит ўртасида фарқ борлиги аниқ, лекин қаерда бўлмасин жамоангиз ғалаба қозонгандаги ҳаяжон барибир ҳаммасидан юқори бўлса керак деб ўйлайман.RSAIDIY: — Бу йили биз мухлислар учун ҳақиқий байрам бўлди, бирйўла 4 та клубимиз ҳам ОЧЛга чиқди. Тарихий воқеа. Хўш, уларнинг имкониятини қандай баҳолайсиз? Натижаларини тахмин қила оласизми? ОЧЛда бизнинг қайси футболчиларимиз кашфиёт бўла олади деб ўйлайсиз?
— 4 та жамоа — бу мухлислар учун байрам албатта, менимча барча жамоада гуруҳдан чиқиш имкони мавжуд. Мухлис сифатида жамоаларимиздан, айниқса, “Бунёдкор”дан мусобақада имкон қадар ярим финал ва финалга етиб боришини кутиб қоламиз. Ким кашфиёт бўла олади, “Пахтакор” ва “Бунёдкор”да бир қатор ёш иқтидорли футболчилар йиғилган, улардан мураббийлар ҳамда мухлислар кўп нарса кутиши турган гап. Албатта, шу ўринда Сардор Рашидов бу мавсум Осиё майдонларида ёрқин ўйин кўрсатиб, ҳақиқий юлдуз сифатида порлашини хоҳлардик.FCYUVENTUS. — Ижтимоий тармоқларда жуда фаолсиз. Футбол борасидаги қарашларингиз ҳам жуда зўр, лекин Stadion.uz сайтида жудаям кам фикр билдирасиз? Бунга сабаб нима? Вақт муаммоми ёки бошқа жиҳатлар?
— Бурҳонбек саволингиз ўринли. Билдирилган фикрларни имкон қадар ўқиб бораман биласиз, лекин кўпинча фикрларим ўзимда қолади. Сабабини аниқ билмадим. Келажакда фаолроқ бўлишга ҳаракат қиламан.FINEPLAY: — Биламизки, сиз араб футболи ҳақида яхшигина хабардорсиз. Айтингчи, араб футболи билан ўзбек футболи савияси ҳақида нима дея оласиз? Яъни, легионерларни таклиф этишда, маркетинг борасида, ишқибозлар ва ўша чемпионат савиясида бизни чемпионатдан фарқ қиладими? Қискаси, қайси чемпионат сизни наздизда кучли?
— Азаматжон, маркетинг, кучли легионер, малакали мутахасислар борасида катта маблағлар эвазига араблар бироз устунроқ, аммо мухлислар, майдондаги футбол учрашувлари борасида биз араблардан устунмиз. Буни “Бунёдкор” плей-офф босқичида яна бир бор исботлаб, кўрсатиб қўйди.FINEPLAY: —Ҳаммага маълумки, Азиз Хайдаров БАА чемпида фаолият олиб боради. Легионеримизни маҳаллий мухлислар қай даражада ёқтиришади?
— Азиз Ҳайдаров аллақачон мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган. Айтингчи, араб мамлакатларида бизни ўзбек футболи ҳақида, мисол учун, ОАВ, ижтимоий тармоқ, спорт газеталарида қандай муносабат билдиришади.
— Араб давлатларида бизнинг футболни ҳурмат қилишади. Менимча, барибир ўзимизни футбол мен учун БАА чемпионатидан кучли деб биламан. Бу албатта шахсий фикрим.Ҳасанали ота Қодиров: — Тўлқинжон, сиз ўзбек футболига ишқибозлик қилиб, стадионга келиб, олам-олам завқ олиб, кимлар билан учрашиб, кимларгадир ҳамдамрд бўлиб юришингиздан розимисиз? Ишқибозликни фақат пассив томошахонлик билан чеклайсизми? Ёки ўзбек футболининг таррақиётига, муаммоларига, ечимига ҳисса қўшолмай юришингиздан розимисиз? Ёки ишқибозчилик ҳаракатида катта куч бор ўйлайсизми?
— Ҳурматли Ҳасанали ота! Саволларингизда жон бор, тўғриси мен ҳам худди шундай фикрдаман. Биз мухлислар жуда катта кучга эгамиз. Умр оқар дарё экан, мундиални кутиб умримиз ўтмоқда, лекин ҳали яққол кўзга ташланадиган ўзгариш кўрганимизча йўқ. Менимча, ўзбек футболи ривожланишига озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамни қўша олсам жуда бахтли одамлардан бири бўлардим!БЛИЦ САВОЛЛАР.
— Қайси лига кучли: Англия премьер лигаси ёки Испания Ла лигаси?
— Англия Премьер лигаси.
— Футбол қироли ким: Пеле ёки Марадона?
— Марадона.
— Рашидов ёки Искандеров.
— Рашидов.
— Сизнингча, хорижлик мураббийлардан ким терма жамоамизга муносиб: Хиддинг ёки Милутинович?
— Бора Милутинович.
— Ўзбек футболини ҳозирги ҳолатини уч сўзда изоҳлаб беринг.
— Бу нима бу.
— Сиз учун қай бири маъқул. Терма жамоамизнинг чиройли, ҳужумкор ўйини, лекин мағлубияти ёки ҳимоявий, зерикарли ўйини, лекин ғалабаси.
— Терма жамоамизнинг чиройли, ҳужумкор ўйини, лекин мағлубияти.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:26:11 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:26:09 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:24:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:24:28 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:22:47 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:22:45 01 SHERZODCR 2015-03-10 06:24:26 00 LEOFAN 2015-03-09 18:53:48 00 UZBEKFAN 2015-03-09 16:57:09 00 ANDUZ 2015-03-09 13:49:15 +10