-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
ОЧЛ. Чайқалиш ва тебранишлар ортда қолгандир?!
Баҳо: +2Киритилган сана: 2015-04-01 18:56
Футболни алдаб бўлмайди. Жамоаларимизнинг Осиё чемпионлар лигасида кўрсатаётган натижалари бу фикрни тасдиқлаб турибди. Пала-партиш ўйин, болаларча хатоликлар, гол уролмас ҳужумчилар, мана сизга Олий деб аталмиш лигамизнинг асл кўриниши, юзи.
“Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама”, - деган мақолни халқимиз бежизга ўйлаб топмаган. ОЧЛ ойна ва биз унда юзига ҳуснбузару тошмалар тошган ўз футболимизни кўряпмиз. Хоҳ клубимиз бўлсин, хоҳ терма жамоамиз ўйнаган ўйинлар бўлсин, ҳакамлар бизга қаршидек туюлаверади, уларнинг қарорлари бизнинг мағлубиятларга сабабдек кўринади, лекин ҳар ким экканини олади, лойиғини олади. Олий лигамиздаги муаммолар халқаро майдонда оёғимизга болта урмоқда. Энг кулгилиси матбуот анжуманларида кутилмоқда. Рақиб мураббийи ўйин олдидан жамоаларимиз кучли эканини таъкидлаб, мақтаб, бошимизни силаб ютиб кетишмоқда. Бизнинг мураббийлар эса мавсум боши эканлиги, яхши спорт формасига чиқиб улгурмаганлигини, камчиликларни тўғрилаш учун ҳаракат қилишаётганлигини таъкидлашдан нарига ўтишмаяпти.
Қизиқ, шунча пайт Туркия ва Дубайда нима ишлар билан банд бўлишди экан. Ҳозирги натижаларни қайд этиш учун харажат қилиб, хорижда сафар йиғинлари ўтказиш шартмиди? Сўнгги йилларда биз арабларга қарши ўйнашни ўрганиб олдик, энди уларни бемалол ютамиз деб юрардик, аслида ҳам уч тўрт йил олдин шундай бўлаётган эди. Лекин футбол бир жойда тўхтаб турмайди. Бизнинг мураббийлар ҳали ҳам ўша хаёл билан юрган бир вақтда Араблар бизга қарши қандай ўйнаш керак эканлигини ўрганишибди, изланишибди ва энди ютуқларни қўлга киритишмоқда. Нима ҳам дердик, ош бўлсин деб қарсак чаламиз холос.
Бир пайтлар Абрамов арабларга қандай ўйнаш кераклигини шундай ифодалаган эди: араблар учун футбол, бу кўнгилхушлик, мисоли хобби. Уларга тўпни берсангиз бўлди, истаган ишини қилади, индивидуал ҳаракатлар билан кўнглига ёққан трюклар қилади. Уларга қарши қандай ўйнаш керак биласизми, жавоби оддий, тўпни олиб қўйинг ва берманг, тўпсиз қолган араб ҳеч ким. Айнан шундай усулда чиройли ғалабалар қўлга киритилди. Энди эса араблар ҳам бизга қарши жудаям оддий усулни қўллашмоқда: ўзбекларга ташаббусни беринг ва қанотларни ёпинг, ҳимояда зич ўйнанг ва қарши ҳужумда тезлигингизга ишонинг. Бор йўғи шу.
Бизнинг мураббийлар ўз устида ишламай хомхаёлларга берилиб юрган вақтда, араблар хорижлик мураббийлар билан шартнома имзолаб, ўз жамоаларини кучайтириб боришмоқда. Шундай экан жамоаларимиз савиясиз легионер футболчилардан кўра бир дона савияли хорижлик мураббий билан шартнома тузсалар ва ўз академияларига эътиборни кучайтириб борсалар мақсадга мувофиқ бўлармиди? Агарда хорижлик мураббий келса, “Пахтакор” таркибидаги Сергеев, Искандаров, Машарипов каби футболчиларнинг янги қирралари очилишига ишонаман. Бу билан Бабаян ёмон мураббий демоқчи эмасман, ўтган йилги чемпионлик тасодифан рўй бергани йўқ ва бунда мураббийни ҳиссаси беқиёс албатта. Аммо Бабаян “Пахтакор”да неча йиллардан бери ишлаб келмоқда, шу жамоа ичидаги одам. Бу вақт оралиғида у жамоасини ташқаридан кузатиш имконига эга бўлмаган. Жамоа ичидаги баъзи бир камчиликлар, ишлаш тартиби, машғулотларга кўз ўрганиб, кўникиб кетган. Шундай пайтда жамоада хорижлик мутахасис иш бошласа қандайдир янгиланиш сезилади, футболчилар ҳам доимий бир хил машғулотлар билан биргаликда ўзлари учун янгилик бўлган қўшимча машғулотларни ўрганишади, жамоада янги тактик услублар пайдо бўлади. Бу билан эса фақатгина жамоа ютади, футболчилар ҳам ўсишдан тўхтаб қолмай, янада ўз устиларида ишлаб, юқори даражага чиқишар, шунингдек янги номлар пайдо бўлиш эҳтимоли ошган бўларди. Мисол учун Одил Аҳмедовни ҳам жамоада бир муддат ишлаган россиялик мутахассис Непомняшчий кашф этган эди.
Нафақат “Пахтакор”да, балки қолган жамоаларда ҳам аҳвол шундай. “Насаф” жамоаси Коблашни нима учун таркибга жалб этган, очиғи тушунолмадим. Бу футболчи Осиё чемпионлар лигасида тўп сурувчи жамоада ўйнашга нолойиқ эканлигини ўтган учта тур кўрсатиб берди. Балки унинг ўтган йилги ўйинлари Бердиевга манзур бўлгандир, лекин бу йил у ҳозирча ишончни оқлай олмаяпти.
“Локомотив”дан кўпчилик ижобий натижалар кутаётган эди, лекин Абрамов бошчилигидаги темирйўлчилар ҳаммани ажаблантириб қўйишди. Жамоада қандайдир босим ўз ўйинини кўрсатишга халақит қилаётгандай туюлмоқда. Шунингдек жамоага келиб қўшилган Зотеев ва Копадзе ҳам ишончни оқлай олишмаяпти. Ўз навбатида Нестеровни жарохат олиши ҳам жамоага қимматга тушмоқда. Легионерлардан Кояшевич ўзини яхши томонлама кўрсатмоқда холос, қолганлари эса ўзимизникилардан қолишмайди.
Шунингдек, ОЧЛ ўйинларида мураббийни ҳам бир қатор тактикалар, экспериментлару, таваккалчилика қўл уриши ҳам, юмшоқ қилиб айтганда, ўхшамади. Энди араблар бир пайтлар Абрамовни ўзи айтганидек футбол кўрсатишмаяпти. Мураббий эса бир пайтлар эришган чўққини янгилаш эмас, аксинча уни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бу хол эса Вадим Карленовичга босим бўлмоқда.
“Бунёдкор” эса ҳаммасини чиройли бошлаган эди, лекин кейинчалик жамоа ўзи учун керакли натижаларни қайд эта олмаяпти. Лушчан эса жамоа ўйинини С.Рашидов атрофида қурмоқчи бўлаётгани учун айблаш мумкин. Бу ҳол Рашидовга ҳам босимни оширмоқда. Очиғи, Осиё Кубогидан сўнг Сардорни ўйинида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Мухлислар ҳам энди ундан жуда кўп нарса кутишаётганлиги ҳам Сардорни босим остида қолишига сабаб бўлмоқда. Вақт кутиб турмайди, кўз очиб юмгунча ОЧЛ гуруҳ босқичини бир давраси ортда қолди, энди жамоаларимизни хато қилишга ҳақлари йўқ.
Ҳар қандай чайқалиш ва тебранишлар ортда қолиб, фақат ижобий натижалар талаб этиладиган ўйинлар бошланиш арафасида, умид қиламизки, бу тўртовлон келгуси ўйинларда йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқариб, чиройли ўйинлар ва ютуқлар билан мухлисларни хурсанд этишади. Биз бунга ишонамиз ва қўллаб-қувватлашда давом этамиз.
Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:33:20 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:33:19 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:30:27 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:30:26 01 KUBOK 2015-04-02 08:29:07 00 UZRESPECT 2015-04-02 06:30:03 00 KARIMZHONS 2015-04-02 00:34:43 00 MESSISUARIS 2015-04-01 23:13:04 00 DAMIR 2015-04-01 22:22:16 00 UZBEKISTONIM 2015-04-01 21:33:21 00 FLORENTINO 2015-04-01 20:38:51 00 BECKHAM 2015-04-01 20:23:26 00 BUNGO 2015-04-01 19:55:41 00