-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Stadion.uz мухлислари Мухлис минбари
Бугун байрам!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2015-09-03 07:43
Оз қолди, яна ҳаяжон, яна қувонч, яна аламли кўз ёшлар, энг муҳими анчадан бери ҳис қилмаётган аллақандайдир туйғу оғушида қолиш арафасидамиз.
Азизлар, ЖЧ саралаш босқичи навбатдаги тур ўйинлари сентябрда бошланиб октябрда ўзининг энг қизғин палласига кириб боради. Ушбу ўйинлар бошланиши билан ҳамма эски гина ва аразлар унутилади. Яна ҳаммаси бошидан бошланади, янги умидлар дунёга келади, стадионга бўлмасак ҳам, уйда туриб қўлни кўксимизга қўйиб ТВ орқали мадҳиямизни футболчилар билан биргаликда ижро этамиз, худди майдонга тушаётгандек этимиз жимирлаб, юрагимиз хапқиради, ҳатто шарҳловчиларга ҳам холислик керак бўлмайдиган ўйинлар остонасидамиз. Ўйин бошлангач ҳамма нарсалар унутилади. Аёлларимиз ТВга яқинлашолмай, сериалларини кўролмаганидан хуноб бўлиб, футбол чиқаргани уйига ўт қалаётган бир пайтда сиз дунёни унутиб терма жамоамизга мухлислик қилаётган бўласиз. Шундай қудратга эга бу миллий деганлари! “Барса”ю “Реал”, Мессию Роналду деб қирпичоқ бўлгувчиларни бирлаштириб қўйиши мумкин бу миллий деганлари!
Ҳафсаласи пир бўлиб қўли клавиатура кўрмай, компьютери чанг босиб ётган журналистларни ҳам монитор олдига яқинлаштириб қўйиш кучига эга терма деганлари! Собиқ мухлисларни яна стадионга қайтариш каби сеҳри бор бу жамоани! Биз шунинг учун севамиз бу зорманда ўйинни! Кечагина лапашанг деб юрганларимиз бизнинг Одилжону Санжарбек, Сервержону Виталийжонларга айланади. Ўтмишдаги хатолар кечирилиб, биз уларни қайта кашф этамиз. Биз шахсларга эмас, терма жамоамизга мухлислик қиламиз. Муаммо, камчиликлардан хабардор бўлсакда ҳар гал умидвор бўлаверамиз, балки ЖЧга чиқолмасмиз, лекин унга қадар бўлган йўлни босиб ўтиб, мундиал остонасигача мундиал нафасини, унинг ҳиссиётларни бергувчи термамиз чиройли, мардонавор ўйнаб, охиригача курашиб, юрагини бериб ўйнаб турса бас, қолгани Яратганинг қўлида... Ажаб эмас, ажаб эмас!
Сизга айтар сўзим ўтмишда майдондаги хатоларни кечиринг, лойиқми, нолойиқми терма либосида майдонга тушган қоракўзларни, миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватланг, қолганига қўл силтанг, ўша чиптафурушлару чала профессорларга, дангаса, тепса-тебранмас ПФЛгаю, олди-қочди гаплардан уёғига ўтмайдиган раҳбарларигача, ҳамма-ҳаммасига қўл силтанг. Нима қилган ёки қилмаган бўлса уларнинг виждонига ҳавола, агар у бор бўлса! Сиз эса Ватан жамоасига мухлислик қилинг, мухлис учун футболнинг асл лаззати ана шу ҳисда. Уни биздан ҳеч ким тортиб ололмайди. Ишонаверинг, ҳаммаси яхши бўлади, балки бугун, балки эртага, қачондир бизнинг кўчада ҳам байрам бўлиши керак-ку!Маъмуржон Тиллабоев (Mamrino)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: