-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синалади“Реал” & “Барселона” эҳтиёт бўл, шонли “Валенсия” қайтмоқда!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-10-30 10:35
“Лос Че” бир пайтлар фақат “Реал Мадрид” ва “Барселона”дан кейин келарди ва бу мавсумда ниҳоят улар яна Ла Лига учун курашда иштирок этадигандек кўринмоқда. Ла Лигада енгилмас жамоалардан бири бўлиб турган “Валенсия” ҳақида Goal нашри таҳлилчиси Бен Хейвард ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Улар ўзларини “el tercer grande” деб аташарди. “Атлетико Мадрид” 2013-14-йилда чемпионликни нишонлаганидан олдин, Испаниянинг икки гранд жамоасидан ташқари, Примерани охирги марта ютган жамоа айнан “Валенсия” эди. У 2002 ва 2004-йилда шоҳсупанинг юқорисига чиққан эди. Олдинлари улар мамлакатнинг учинчи энг йирик жамоаси эди.
Бу совринлардан ташқари, “Месталья”дагилар 2000 ва 2001-йилда кетма-кет Чемпионлар Лигаси финалига гувоҳ бўлганди. Бироқ, улар “Реал Мадрид” ва “Бавария”га имкониятни бой беришганди. 2004-йилда эса УЕФА Кубогини ютиб олишди. Ажойиб дамлар эди!
2007-08-йилда Рональд Куман қўли остида кучсиз мавсумни ўтказганига қарамай, “Валенсия” Копа дел Рейни ютиб олган эди. Унай Эмери бошчилигида “кўршапалаклар” 2010-12-йилларда чемпионатни уч мавсум қаторасига 3-ўринда якунлади.
Мухлислар албатта бундан қониқишмади, кучли етакчилар эса бирин кетин жамоани тарк этди. Хуан Мата, Давид Силва ва Давид Вильялар барчаси кетиб қолди. Клуб бўйнидаги катта қарз эса “Валенсия”ни янги стадионини ҳам ташлаб кетишига мажбур қилди.
2015-йилда яна Чемпионлар Лигасига қайтган “кўршапалаклар” ўз ўйинларини кўрсата олмади ва бош мураббий Нуно жамоадан кетишига тўғри келди. Унинг ўрнига ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган Гари Невилль келди ва буни
исботлади ҳам. У “Барселона”га қақшатгич 7-0 ҳисобида ютқазиб қўйди, камига Чемпионлар Лигасига чиқишни ҳам уддалай олмади.
Қайта тикланиш эса вақт олди. 2015-16-йилги мавсумда клуб 12-поғонани эгаллади ва бу кейинги мавсумда ҳам такрорланди. Жамоа эса энди Испанияда ...
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: