-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиНима учун Роберт? Левандовски ЧЛнинг 2019/20 йилги мавсумида энг яхши футболчиси бўлгани тасодиф эмаслигини тасдиқлайдиган 7 факт
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-10-04 08:57
1 октабрда 32 ёшли польшалик футболчи совринлар коллекциясига ўзида ҳали мавжуд бўлмаган яна бир совринни қўшиб қўйди. Роберт 2019/20 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасининг энг яхши футболчисига айланди.
Олдинроқ ўз исмларини тарихга ёзиб қўйган Лео Месси, Франк Рибери, Криштиану Роналду, Лука Модрич ва Виржил ван Дейклар қаторига Роберт Левандовски ҳам қўшилди. Роберт бу совринга муносиб эди.
1.Роберт Левандовски ўтган мавсумда “Бавария”нинг юзига айланди. Жамоа Германия чемпионлигини, Германия Кубогини ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритишида жуда катта ҳиссасини қўшди.
2. Роберт 2019/20 йилги мавсумда тарихий натижаларга эришди. У жамоаси билан нафақат треблга эришган, балки ҳар бир турнирда тўпурарга айланган илк футболчига айланди.
Германия Бундеслигасида футболчи 34 та гол урди, Германия Кубогида 6 та гол ва Чемпионлар Лигасида 15 та голга муаллифлик қилди.
3. Левандовски 2019/20 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси тўпурарига айланиб, Лионель Месси ва Криштиану Роналдуларнинг гегемонлигига чек қўйди. Охирги марта аргентиналик ёки португал тўпурар бўлмаган мавсум 2006/2007 йилги мавсум эди.
Эслатиб ўтамиз, 2007/08, 2012/13, 2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18 йилги мавсумларда Криштиану Роналду Чемпионлар Лигасига тўпурарига айланган бўлса, 2008/09, 2009/10, 2010/11, 2011/12, 2018/19 йилларда тўпурар Месси бўлган эди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: