-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиБу шонли ов эди. Суареснинг “Барселона”даги энг эсда қоларли лаҳзалари
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-10-13 15:15
“Камп Ноу”даги тақдимот
2014-йил ёзида 27 ёшли Луис Суарес 80 млн евро эвазига“Ливерпул”дан келиб қўшилган эди.
“Барса”даги дебют
Тўрт ойлик дисквалификация сабаб Суарес мавсум бошиданоқ каталонияликлар сафида ўйнай олмади. Шунинг учун “кўк-анорранглилар” сафидаги дебют ўйини 2014-йил 25-октабрга тўғри келди. Айнан ўша куни бутун дунё МСН триосининг ибтидосини кўрди. Ўша куни рақиб “Реал Мадрид” эди. Илк ўйинидаёқ Суарес Неймарга голли узатмани амалга оширган эди.
“Барселона” сафидаги илк гол
Суарес дебют ўйинидан бир ой ўтиб, илк голини киритди. Бу ҳодиса 2014-йил 25-ноябрда “АПОЕЛ”га қарши Чемпионлар Лигасидаги ўйинда содир бўлди.
Класикодаги илк гол
2015-йил март ойида Луис Суарес Дани Алвешнинг узатмасидан сўнг “Мадрид” дарвозасини ишғол қилди. Ўша гол каталонияликларнинг Карло Анчелотти жамоаси устидан ғалаба қозонишига сабаб бўлди.
Чемпионлар Лигасидаги ғалаба
Айнан Луис Суареснинг Буффон дарвозасига урган голи 2015-йилги Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалаба голи бўлиб хизмат қилди.
“Олтин бутса”
2015/2016 йилги мавсумда Суарес Ла Лигада 35 та ўйинда 40 та гол урди ва “Олтин бутса”ни қўлга киритди.
Юбилей гол
2017-йил январ ойида Қирол Кубоги доирасида Суарес “Атлетик Билбао” дарвозасини ишғол қилди. Бу гол икки йўналиш бўйича юбилей гол эди: Суареснинг “кўк-анорранглилар” сафидаги 100-голи ва МСН триосининг биргаликдаги 300-голи.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: