-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиБартомеу “Барселона”ни тарк этиши учун 10 сабаб
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-10-20 12:04
“Барселона” президенти ишончни йўқотди. Унга қарши овозлар ҳам тўпланди. Аммо президент овозларни ҳам кутмасдан истеъфога чиқса ҳам бўларди. Қуйида биз Бартомеунинг истеъфога чиқишига сабаб бўлувчи 10 та фактни келтириб ўтамиз.
1.Охирги омадсиз мавсум
“Барселона” – доимо олдига юқри мақсадларни қўювчи жамоа. Айнан шунинг учун жамоа мавсумни бирорта жиддий совринсиз якунласа, бу шунчаки мураббийнинг эмас, бутун бошли раҳбариятнинг ҳам айби ҳисобланади. Ўтган мавсумда “Барселона” Испания чемпионлигини қўлга киритишга яқин келганди, аммо якунда Мадрид жамоасига олтин медалларни қўшқўллаб топшириб юборди. Ундан ташқари Чемпионлар лигасидаги “Бавария”га учралган мағлубият ҳали анча пайтгача унутилмайди. Каталонияликлар бундай шармандали мавсумни анча олдин бошдан ўтказган эди…
2. Кадрлар борасидаги ностабиллик
Бартомеу жамоа президентлигига 2014-йил 23-январда келган эди. У келгач, нафақат мураббийлар тез-тез алмашди (Луис Энрике, Эрнесто Вальверде, Кике Сетьен, энди эса Рональд Куман), балки спорт директори лавозимида ҳам бир қанча инсонлар ишлаб кетди. Андони Субисаретта, Роберто Фернандес Бонильо, Хосе Сегура, Эрик Абидал, ҳозир эса бу постни Рамон Планес эгаллаб турибди. Уларнинг ҳаммаси қанақадир муаммолар сабаб жамоадан кетишган. Бартомеу жамоада стабилликни ушлаб тура олмаяпти.
3. Лео Месси билан келишмовчилик
Мессининг жамоадан кетиш қарорига келишига ҳам Бартомеу айбдор. Чемпионлар Лигаси ва Испания Чемпионлиги бой берилгач, бутун фаолиятини “Барселона”га бағишлаган Месси жамоадан кетиш истаги борлигини айтди. Аммо Бартомеу нима қилиб бўлса ҳам, футболчини жамоада олиб қолди. Месси ҳам умрини бағишлаган жамоа билан судлашиб юришни истамади. Месси ва Бартомеу ўртасидаги келишмовчилик ҳали бартараф этилгани йўқ. Мессининг кейинг юриши яқинлашаётган президентлик сайловларига боғлиқ бўлади.
4. Ишончсизлик овози сояси
Марcа нашрининг хабарига кўра, Ишончсизлик овозини 20 687 киши имзолаган. Бу эса муддатидан олдин референдум ўтказиш учун сабаб бўлиши мумкин. Албатта, бу сайловнинг якуни ҳеч кимга номаълум, аммо бундай ҳолга тушиб қолиши жамоа имиджига катта зарар.
5. Тарихий босим
Жамоанинг 120 йиллик тарихи давомида бирорта президентга қарши ишончсизлик овози тўпланмаган эди. Бундай ҳолдан қутулишнинг ягона йўли – ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиши керак.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: