эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Холис таҳлилчи блоги

    Futbol olami

    Мардлар майдонда синалади

    “Барcелона” – “Ференцварош”. Ўйин таҳлили

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2020-10-22 14:40

    Бугун сизлар билан Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Барcелона” ва “Ференцварош” ўйинидаги футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолаймиз.

    №13 Нето. “Хетафе”га қарши баҳсдагидек, бразилиялик посбон майдонда анча тер тўкишига тўғри келди. Тўғри, “Барселона” ҳимоячилари унгача кўп иш қолдирмади, лекин шунда ҳам “Ференцварош” гол урди. Уни пенальтилигини ҳисобга олсак, катта айбни Нетога қўя олмаймиз. Ўша кунги баҳсда дарвозабонга 6,0 балл қўямиз.

    №20 Серхи Роберто. Охирги ўйинларини ҳисобга оладиган бўлсак, Серхи ҳимояда яхшироқ ўйин намойиш этади. Кечаги баҳсда ҳам буни гувоҳи бўлдик. Роберто қанотни Зубковга бой бериб қўймади. Унга 7,5 балл қўямиз.

    №3 Жерар Пике. Футболчининг ўша ўйиндаги энг эсда қоладиган лаҳзалари қизил карточка ва пеналти. Пикедек тажрибали футболчи ўз дарвозаси ёнида қўпол хатога йўл қўйди. Мана шу хатоси туфайли Пике бу жамоадошларини оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин эди. Пике 4,0 балл тўплади.

    №15 Клеман Лангле. Франсуз футболчиси яхши ўйин кўрсатди. Бир неча марта Нетога ёрдам ҳам берди. Пике қизил олиб, майдонни тарк этгач, Лангле ҳимояда асосий етакчига айланди. Клеман бўлмаганда “Ференцварош” каталонияликлар дарвозаси олдида жуда хавфли ҳужумларни уюштирар эди. 7,5 балл.

    №2 Сержиньо Дест. “Барселона”нинг янги футболчиси эсда қоларли вазиятлар яратмади. Худди Роберто сингари қанотда рақибарга имкон бермади, лекин барибир ўйинда ажралиб турадиган вазиятлари бўлмади. 6,5 балл.

    №8 Миралем Пьянич. Янги диспетчерни сизларга таништирай. Айнан мана шу ролда босниялик футболчи ўзини яхши ҳис қилади. Аммо у жудаям секин, бурилишга қийналади, ҳимояга ҳам камдан-кам ёрдам беради. Пенальти бўлган эпизодда у жуда катта хатога йўл қўйди. Ёнингда 3 нафар жамоадошинг бўлатуриб, рақибга тўп узатиш керакмас. Пьянич жуда ёмон ўйин ўтказди. 3,0 балл.

    Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: