-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиЯнги юлдуз старт олди. Фати “Барселона”нинг етакчисига айланиши мумкин
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-10-23 13:21
Мавсумлар оралиғи “Барса” учун қайноқ воқеаларга бой бўлди, мураббий алмашиши, Лео Месси машмашалари, футболчилар билан хайрлашув, энг асосийси, Луис Суареснинг “Атлетико”га ўтиб кетгани бўлди. Унинг кетиши ҳужум чизиғини қайта қуришга сабаб бўлди: Месси марказий ҳужумчи ролига ўтди, ўнг қанот вингери сифатида Антуан Гризманн пайдо бўлди. Ансу Фати эса кўпроқ майдонга тушадиган бўлди. Унинг асосий таркибда тушиши мураббий алмашишига ҳам, Суареснинг кетишига ҳам боғлиқ эмас, аслида. Ўтган мавсумдаёқ у ўзи ҳақида гапиришга мажбур қилган эди. Бугун биз Ансу Фати ҳақида суҳбатлашамиз.
1.Фати жуда кам кишига бериладиган имкониятдан фойдала олди.
“Барселона”да охирги йилларда кантераноларга жуда кам имконият бериляпти. Фатининг дебюти ҳам мажбуран амалга оширилган эди. 2019/20 йилги мавсумда “Барса” ҳужум чизиғида жароҳатлар туфайли муаммолар пайдо бўлганди. Ансу иккинчи ўйинидаёқ гол уришга эришганди. “Осасуна” дарвозасини ишғол қилган Фати “кўк-анорранглилар” таркибида гол урган энг ёш иккинчи футболчи сифатида тарихда қолди. Шунга ўхшаш рекордларни у бир неча бор қайд этди. “Валенсия”га қарши ўйинда 7 дақиқа ичида “гол+пас” натижасини қайд этди ва энди келажак етакчиси пайдо бўлаётганини мухлислар тушуниб етишди. Футболчилар жароҳатидан қутулиб, майдонга қайтишганда ҳам Фати етарлича ўйин амалиётига эга бўла бошлади. Натижада, ўтган мавсум унинг ҳисобида 33 ўйин, 8 та гол ва 1 та тўп узатиш бор эди. Янги мавсумни эса Фати янада ёрқинроқ бошлади. “Вильярреал”га қарши биринчи ўйинда Фати дубл қайд этди ва Мессига ассистентлик ҳам қилди. Бир неча кундан сўнг эса “Сельта”га қарши ўйинда “Балаидос” стадионида гол урди ва бу каталонияликларнинг охирги беш йилда Вигодаги илк ғалабаси эди. Иккинчи ўйин октабрьда бўлиб ўтди, шундай бўлишига қарамасдан, Ансуга сентабрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиши учун битта ўйин кифоя қилди. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” чемпионатнинг учинчи туридан старт олди.
Фатининг “Вильярреал” ва “Сельта”га қарши ўйиндаги баллари WhoScoredтомонидан юқори баҳоланди, бу эса унинг Европадаги ёш футболчилар орасида юқори балл олган иккинчи футболчига айланишига сабаб бўлди. У фақатгина “Боруссия” футболчиси Жованни Рейнадан ортда қоляпти.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: