-
-
ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Барселона 1 - 4 ПСЖ ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Боруссия Д 4 - 2 Атлетико ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Барселона 1 - 4 ПСЖ ЕЧЛ 17.04.2024 00:00 Боруссия Д 4 - 2 Атлетико Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 12:00 Вьетнам 1 - 1 Мьянма Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 14:00 Ўзбекистон 3 - 2 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 1 Хитой AFC U-23 17.04.2024 18:00 Ўзбекистон 2 - 0 Малайзия Футзал. Осиё чемпионати 17.04.2024 19:00 Саудия Арабистони 1 - 5 Ироқ AFC U-23 17.04.2024 20:30 Вьетнам 3 - 1 Кувайт ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария - Арсенал Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон - Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония - Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия - Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт - Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания - Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма - Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 БАА - Япония Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ - Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Хитой - Жанубий Корея AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиГўё энг яхши винодек. Ёши улғайгани сари кучайиб борган 7 футболчи
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-10-26 10:57
Баъзида кутиш шунга арзийди.
Биз футболчилар 25 ёшида энг юқори формага чиқади ва ундан кейин эса баъзи футболчиларда пасайиш кузатилади. Биз эса 30 ёшидан кейин ёрқин ўйин намойиш этганларни эслаб ўтамиз.
Антонио Ди Натале
Классик “қария”, Антонио Ди Натале 32 ёшида “Удинезе” сафида бир мавсумда 29 та гол урди.
Кейинги тўрт мавсум давомида эса 28,29,26 ва 20 та гол уриб, икки марта А Серия тўпурарига ҳам айланди. 2010 йилда Ди Натале Италияда йил футболчи номига сазовор бўлди.
2009 ва 2011 йиллар давомида фақатгина Роналду ва Месси италиялик футболчидан кўп гол урди. 2016 йилда эса Антонио бутсасини михга илди.
Златан Ибрагимович
Златан у туғилганидаёқ буюк футболчи бўлганини таъкидлайди, лекин у голларининг аксарият қисмини 30 ёшидан кейин уряпти.
35 ёшида “ПСЖ”дан кетган Златан Англияга борди ва бир мавсум давомида 28 та гол урди. Кейин эса АҚШда голлар шоусини намойиш этиб, ҳозирда “Милан”нинг етакчи футболчиларидан бирига айланди. 29 ёшли футболчи ҳали ҳам ўзини навқиронлардек ҳис қиляпти.
Лука Тони
Лука Тони 28 ёшида “Фиорентина”да ёрқин ўйинлар намойиш этиб, 30 ёшида “Бавария”га бориб, 46 ўйинда 39 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
36 ёшида Тони икки мавсум давомида “Ҳеллас Верона” сафида 44 та гол урган ва А Серияда энг қария тўпурарга айланган.
Маркос Сенна
Сенна фаолиятини ўзи туғилиб ўсган Бразилияда бошлаган эди, аммо биз уни 2012 йил “Вильярреал”га ўтгач танидик. Тўғри, у дастлабки икки мавсумида бор-йўғи 25 маротаба майдонга тушди.
Фақатгина 2006 йилда Маркос Испания фуқаролигини олгач майдонга мунтазам равишда тушадиган бўлди. Ўшанда футболчи 29 ёшда эди. Уни “Манчесер Юнайтед” ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Аммо Сенна Испанияда қолишни маъқул кўрди. Кейинчалик эса 2008 йилда Испания билан бирга Европа Чемпионатини қўлга киритди ва мамлакатда йил футболчисига айланди. Сенна фаолиятини 38 ёшида “Нью-Йорк Космос” жамоасида якунлади.
Жейми Варди
Варди – нопрофессионал жамоадан чиқиб, АПЛда муваффақиятга эришган ягона футболчи эмас. 2012 йилда футболчи “Флитвуд Таун” шарафини ҳимоя қилганига ишониш қийин.
Ўша йили уни “Лестер” 1 млн фунт эвазига сотиб олди ва бу жамоа учун рекорд харид эди. Ўша вақтда ҳеч бу таваккал қилинган трансфер ўзини оқлайди деб айта олмасди.
Келаси мавсумида Варди 16 та гол урди ва “Тулкилар” АПЛга чиқди. Мавқейи баланд мусобақада Варди 34 ўйинда 5 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўя олди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: