-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиБошқа жамоаларга трансфер бўлган 7 нафар энг ёш футболчи
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-10-31 21:09
Исталган жамоа ёш ва иқтидорли футболчиларни ўз сафига қўшиб олгиси келади. Трансфер ойнасида жамоасини ўзгартирган 7 нафар энг қиммат ёш футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.
Фабио Силва (18 ёш, 40 млн евро)
Яқиндагина ёпилган трансфер ойнасида “Порту”дан “Вулверхэмптон”га 40 млн евро эвазига ўтган футболчи. Собиқ жамоасида Фабио 12 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та гол уришга муваффақ бўлган. “Бўрилар” таркибига келишдан олдин эса Силванинг ҳисобида Португалия У-19 термасида 5 ўйинда 3 та гол мавжуд эди.
Тан олиш керак, “Вулверхэмптон”га келишидан аввал футболчини ҳеч ким танимас эди. “Бўрилар” 18 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолаб ўз рекордларини янгилади. Жамоанинг рекорд трансфер 38 млн эди. Раул Хименес худди шу нархга сотиб олинган эди. Албатта, Силвадан ҳали ҳеч ким самарали ўйин кутаётгани йўқ, аммо келажакда футболчи бирорта гранд жамоанинг етакчисига айланиши мумкин.
Винисиус Жуниор (18 ёш, 45 млн евро)
Деярли икки йил олдин Мадрид жамоаси “Фламенго”дан 45 млн евро эвазига 18 ёшли вингерни харид қилган эди. 2018/19 йилги мавсумда Винисиус “қаймоқранглилар” сафида кўзга кўринарли ҳаракатлар қила бошлади. Умумий ҳолда бразилиялик футболчи жамоага мослашиб кетди. Илк мавсумида Винисиус барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол ва 12 та ассистентликни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ёш футболчи учун бу ёмон натижа эмас.
20 ёшида эса футболчи “Реал”нинг 70 дан ортиқ ўйинида майдонга тушди. Зидан ҳам ёш иқтидорга ушбу мавсумда янада кўпроқ имконият беряпти.
Родриго (18 ёш, 45 млн евро)
“Реал” трансфер ойнасида ёш иқтидорларни излайди. “Сантос” футболчиси 18 ёшли Родригога 45 млн евро сарфлади. Ўша вақтда футболчи Бразилияда 49 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган эди.
Родригонинг “Реал”даги илк мавсуми ёмон бошланмади. Барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та аниқ узатмани амалга оширди.Унинг энг яхши ўйини Чемпионлар Лигасидаги “Галатасарай”га қарши баҳс бўлиб турибди. Ўша ўйинда футболчи хет-трик амалга оширган ва битта голли узатмани ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Родриго ҳали ёш, у “Реал”да бемалол ўз ўрнини топиб кетади. Шунчаки унга вақт керак.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: