эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
  • Холис таҳлилчи блоги

    Futbol olami

    Мардлар майдонда синалади

    Маркус Рэшфорд – намунали инсон

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2020-11-06 16:01

    Охирги вақтарда Маркус Рэшфорднинг исми тармоқларда жуда кўп учраяпти. Англиялик ёш футболчи ҳақиқатдан ҳам эътиборга лойиқ. Майдонда у жамоадошлари учун, майдон ташқарисида эса яқинлари учун доим ёрдамга тайёр. Британияда 23 ёшли футболчи намуна сифатида кўрсатилмоқда. Унинг атрофидагилар турли машмашаларга аралашиб юрган вақтда, Рэшфорд тинмай шуғулланади, бўш вақтларида эса хайрия ишлари билан шуғулланади.

    Рэшфорд майдонда

    Бруно Фернандешнинг “Манчестер Юнайтед” учун қанчалик даражада муҳимлиги ҳақида гапирсак, Рэшфорд ҳам ундан кам бўлмаган даражада, жамоанинг ажралмас бир бўлагидир. Рақамлар алдамайди. Маркус АПЛдаги “катта олтилик” ичида энг кўп гол урадиган 3 футболчидан биридир. Бу гуруҳда у билан бирга Обамеянг ва Денни Ингзлар бор. Уларнинг ҳар бирида 9 тадан гол мавжуд.

    Маркус 2016 йил 28 февралда АПЛда ўз дебютини нишонлаган. Ван Гал 19 ёшли футболчини “Арсенал”га қарши 80 дақиқа ўйнашига имкон берди. Рэшфорд эса дебют ўйинидаёқ дублга эришди. “МЮ” ўша ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Орадан деярли 1 ой ўтиб, 20 мартда ёш ҳужумчи “Манчестер Сити”га қарши ўйинда ҳам гол урди ва жамоасининг минимал ҳисобда ғалабасини таъминлаб берди.

    Ҳар мавсумда Рэшфорд жамоанинг ажралмас футболчисига айланиб боряпти. 2018/19 йилги мавсумда футболчи кўпроқ майдонга туша бошлади. Ўша мавсумда АПЛдаги 33 ўйинида 10 та гол ва 7 та ассистентликни амалга оширди. Ўтган мавсумда 31 ўйинда  17 та гол ва 8 та тўп узатишни амалга оширганди.

    Рэшфорднинг Европа ареналаридаги иштироки алоҳида эътиборга молик. Маркус 2016 йил 25 февралда еврокубокда дебютини нишонлади. Ҳужумчи Европа Лигасида “Мидтьюланнд”га қарши 90 дақиқа ҳаракат қилди ва 2 та гол урди. Чемпионлар Лигасида эса 2017 йил 12 сентабрда дебютини ўтказди ва “Базел”га қарши ўша ўйинда гол ҳам урди. Рэшфорднинг энг эсда қоларли ўйини, 2018/19 йилги мавсумда “ПСЖ”га қарши нимчорак баҳси эди. Ҳужумчи ўша ўйинда пеналтидан гол киритиб, жамоасининг чорак финалга чиқишига кўмаклашганди.

    Ушбу мавсумда Рэшфорд барча мусобқаларда 10 та ўйин ўтказди ва 7 та гол ва 2 та аниқ узатмани амалга оширди. Рэшфорд яна “ПСЖ”га гол урди. Бу сафар гуруҳ босқичида. “Лейпциг”га қарши эса 27 дақиқа ҳаракат қилди, аммо шу вақт унга хет-трикни амалга ошириши учун етарли бўлди.

    Ҳозирда ҳеч ким унинг иқтидорига шубҳа билан қарамайди. У ҳужумчи ролида ҳам, ҳужуморти ва вингер ролида ҳам бемалол ҳаракат қилаверади. Қандай позицияда ўйнамасин, жамоаси учун фойдаси тегади. Мавсум давомида ҳам Рэшфорд иштирокидаги ажойиб вазиятларини гувоҳи бўламиз деб умид қиламиз.

    Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: