-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиТерма жамоани танлаб бўлмайдими?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-11-13 16:05
Баъзи терма жамоаларда яхши футболчилар шу қадар кўпки, баъзан кўпчилик футболчилар терма жамоага чақирилмай қолиб кетади. Шундай футболчилар борки, уларда терма жамоани танлаш имконияти бор. Шундай футболчилар бешлиги билан танишамиз.
Аарон Ван-Биссака – Конго Демократик Республикаси
Ван-Биссака “МЮ”нинг энг яхши ҳимоячиларидан бири. Футболчи Англия ва Конго ёшлар терма жамоасида тўп суришга улгурган.
Бахтга қарши Англия терма жамоасида унга бир нечта жарангдор исмлар рақиблик қилади, масалан Киран Триппер ва Трент Александер-Арнольд. Саутгейт улардан ташқари Тарик Лемпти ва Рис Жеймс каби ёшларни ҳам топган. “Қизил иблислар” футболчиси улар билан рақобатлашиши қийин. Унда эса бошқа вариант бор: Конго терма жамоаси. Агар Конгони танласа, унга рақобатчи деярли бўлмайди.
Маттео Гендузи - Марокаш
Ҳозирда “Герта” сафида ижара асосида тўп сураётган Маттео Гендузининг асосий мақсади “Арсенал” мураббийи Микел Артетанинг ишончини қозониш. Клубда ҳам, Франция терма жамоасида ҳам у асосий ролда эмас. Тўғри, “Арсенал” сафида ўз ўрнини топиб кетиши мумкин, аммо терма жамоада унга рақобатчилар кўп. Ҳаттоки, 17 ёшли Камавинга ундан ўтиб кетди. Маттеода бошқа терма жамоани танлаш имконияти мавжуд. Бу – Марокаш.
Марокашнинг собиқ мураббийи эрве Ренар аллақачон футболчини терма жамоада ўйнашга кўндиришга уринган. Аммо футболчи рози бўлмаганди. Энди эса Марокашнинг ҳозирги натижаларини кўриб, рози бўлиш эҳтимоли катта. Ундан ташқари терма жамоада Ҳаким Зиеш, Ромен Саисса, Софьян Амрабата каби номдор футболчилар тўп суряпти.
Дан-Аксель Загаду – Кот-д’Ивуар
Загаду Франция ёки Кот-д’Ивуар терма жамоасида тўп суриш имкониятига эга. У Франция ёшлар терма жамоаларининг барча ёш категорияларида майдонга тушган. Аммо асосий жамоадан ҳалигача чақирув олгани йўқ.
У ҳозирда “Боруссия”нинг умидли футболчиларидан бири. Дешамда бошқа вариантлар бор, эмерик Льяпорт, Ибраима Конате ва Жюл Кунде сингари.
Кот-д’Ивуар эса эрик Байига ёрдам бера оладиган ҳимоячига муҳтож
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: