-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Холис таҳлилчи блоги Futbol olami
Мардлар майдонда синаладиЕвропада порлаётган АҚШ футболчилари
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-11-25 11:42
АҚШ футболи ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Ҳар мавсумда Европа футболида ўз ўрнига эга бўлган юлдузлар МЛС чемпионатига боришмоқда. Аксинча варианти ҳам бор. МЛСда порлаган юлдузлар Европа футболига кириб келмоқда. Бугун ана шундай футболчилар ҳақида гаплашамиз.
Сержиньо Дест
Ёши: 20
Позицияси: ўнг қанот ҳимоячиси
Жамоаси: “Барселона”
“Барселона”нинг янги аъзоси АҚШнинг бирорта жамоасида тўп сурмаган. Чунки Дест Голландияда таваллуд топган ва ўша ерда футбол сир-асрорларини ўрганган. Сержиньонинг отаси эса америкалик. Халқаро мусобақаларда у отасининг давомчиси сифатида АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ёш футболчи терма жамоада аллақачон 5 та ўйин ўтказишга улгурди.
Дест фаолиятини “Аякс”да бошлади. Голландия жамоаси системасида 8 йил фаолият олиб борди. “Аякс”нинг биринчи жамоасида Дест 38 ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 2020 йил октябрь ойида эса Дест 21 млн евро эвазига “Барселона”га ўтди. Америкалик футболчи каталонияликлар сафида 10 та ўйин ўтказишга улгурди. Испанияда футболчининг иқтидори юқори баҳоланяпти. У янада ривожланиб, жамоада “Иккинчи Алвеш” бўла олиши керак.
Кристиан Пулишич
Ёши: 22
Позицияси: чап қанот вингери
Жамоаси: “Челси”
Пулишич Европага келишидан аввал Америкада фаолият олиб борган. Ёшлар даражасида Кристиан Brackley Town, Michigan Rush va Pennsylvania Classics жамоаларида тўп сурган. 2015 йилда эса эркин агент сифатида “Боруссия Дортмунд” сафига бориб қўшилган. У ерда U-17 ёшлар жамоасида бир йил фаолият олиб борди ва “асаларилар”нинг асосий жамоасига ўтиб кетди. Немис жамоасида Пулишич 127 та ўйин ўтказди ва 19 та гол, 26 та голли узатма муаллифига айланди.
2019 йил январ ойида эса Кристиан “Челси” сафига 64 млн евро эвазига ўтди. Лондонликлар мураббийи Фрэнк Лэмпард футболчини қадрлайди. Америкалик футболчи жароҳатлар сабаб ўз иқтидорини тўла намоён эта олмаяпти. Аммо у бемалол жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айлана олади. Ярим ҳимоячи терма жамоада аллақачон 34 та ўйин ўтказишга эришди. АҚШ сафида 14 та гол урган футболчи терма жамоанинг келажаги сифатида кўрилмоқда.
Жованни Рейна
Ёши: 18
Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Жамоаси: “Боруссия Дортмунд”
Рейна – Европада тўп сураётган Америка футболининг умиди. Футболчи 18 ёшда ва аллақачон “Дортмунд”нинг асосий футболчисига айланган. Бундеслига чемпионлиги учун курашадиган жамоа ЧЛда ҳам мунтазам иштирок этади. Жованни фаолиятини “Нью-Йорк Сити” жамоасида бошлаган. Жамоасининг бирорта расмий ўйинида иштирок этмасдан туриб “Боруссия” сафига бориб қўшилди. У ерда эса асосий футболчилардан бирига айланди.
Дортмундликлар Рейнани иқтидорига тан беришади. Яқинда футболчи жамоа билан шартномасини яна 5 йилга узайтирди. Дортмундликлар футболчига катта имкониятлар яратиб бермоқда. Бу эса АҚШ терма жамоаси эшикларини очади. Рейна терма жамоада 12 ноябр куни дебютини ўтказди ва ҳозир унинг ҳисобида 1 та гол ҳам бор. Бундеслига ҳам футболчи мунтазам голли вазиятларда қатнашиб келмоқда. Америкалик футболчини ўз сафига қўшиб олишни хоҳлайдиган грандлар ҳам кўп. Улар ичида “Реал” фаворит ҳисобланади. Аммо Рейна ҳали ҳеч қайерга кетмоқчи эмас. Дортмундда фаолият олиб бориб, ҳали анча ўсиши кераклигини ҳис қилиб турибди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: