-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Фурқат Қурбонов Саёз фикрлар...
Омон қолишни истасанг...
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-06-07 22:46
Карантин туфайли Суперлигимиз ҳам ноаниқ муддатга тўхтатилиб қўйилганди. Буни тўғри тушундик.
Яқинда Суперлига ўйинлари давом эттирилади, бу хушхабар шахсан мени қувонтирди. Тадбиркорсифат инсонлар табиатида шундай бир фазилат борки, улар ҳар қандай вазиятдан фойдали томонларини излаб, топиб, уни амалга оширишга ҳаракат қилишадилар.
Шу мантиқдан келиб чиқиб, Суперлигамиздаги “Сурхон” ФК мисолида жамоани янада ўйинларини оптималлаштириш ва кучайтириш учун, карантиндан кейинги ўйинларда унумли фойдаланиш мумкинлигини, кичик тезисларимда кўрсатиб бермоқчиман.
“Сурхон” ФК ўтган йилги биринчи даврага қараганда, ҳалигача очко ишлаш маҳоратини намойиш қила олмаяпти. Ўтган йили ҳам, жамоада ўйинчилар уйғунлиги яхши шаклланмаганди, лекин “Шавкат Саломов ва компания” индивидуал маҳорат эвазига тенг кечаётган ўйинларда гол уришиб, ўйин руҳини ўзлари томонга ўзгартира олишган ва муҳим очколарни ишлашган эди.
Бунда ўша пайтдаги мураббий А.Микляевни роли катта эди. Микляев Суперлига мақомидаги ўртамиёна ўйинчилардан оптимал жамоа ясаб, кучлар тенг кечаётган ўйинларда, кичик тактик ўзгаришлар қила олиб, ўз вақтида қилинган зарур алмаштиришлар билан ўйин сценарийсини ўзгартириб, зарур очколарни ишлаб олган эди...
Кейин, Микляев кетди...
“Сурхон” ФК эса ўша 1-давранинг инерциясида 2-даврада ҳам шундай тактикада ўйнаб, эгаллаб турган 3-ўрнидан пастга силжиб, якунда 6-ўринни эгаллади.
Бунинг сабаблари кўп. Бу ҳақда тўхталмоқчи эмасман.
Бу йил эса, карантиндан кейин тикланадиган ўйинларда, жамоани ўтган йилги 6-ўринни эгаллаши янада қийин бўлади.
“Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Олмалиқ”, “Металлург” ҳозирда таркиб ва ўйин услуби бўйича “Сурхон”дан кучли.
Вазиятни ўзгартириш учун нима қилиш керак?!
1. Менинг наздимда, биринчи навбатда ҳозирги 4-2-3-1 ўйин схемасидан воз кечиш керак. Бу схема, асосан контрҳужумга асосланган тактик схема. Жамоада А.Касьяндан ташқари яхши мақомда бошқа ҳужумчи йўқ. Лекин Касьяннинг бир ўзи ҳужум чизиғида ўйин сценарийсини маҳорати эвазига кескин ўзгартира оладиган маҳоратга эга эмас. Унга ҳужум чизиғида, яна бир шерик зарур. Мен Касьянга ҳужумдаги шерик позициясига фақат тажрибали Азиз Ибрагимовни кўряпман. Бошқа ҳужумчилар — Сарвар Солиев ва Беҳруз Шайдулов ҳозирча бироз тажрибасиз. Лекин, улар чарчаб қолган тажрибали шерикларини ўйин мобайнида алмаштириб, ҳужумда ўз омадларини синаб, мухлислар нигоҳига тушиш имкониятларига эгадирлар.
2. Бўйдор, таран типдаги 1та марказий ҳужумчи зарур! Бубанья ва Станоевичдан маслаҳатлашиб, Болқон диёридан шундай типдаги ёши каттароқ бўлса ҳам, маҳоратли ҳужумчини олиб келиш керак. Ўтган йили жамоада тўп тепган 2 та ўртамиёна бразилияликларга кетган харажатни, 1та шундай маҳоратли ҳужумчига сарфлаш кўпроқ дивидент беради. Карантинни футбол дунёсига таъсирини инобатга олиб, балким ҳали номи чиқмаган, амбицияси бор ҳужумчини топса бўлади.
3. Дарвозабон мураббийлари қўл остидаги Асилбек Омонов, Акбар Тўраев, Азамат Аҳмедовларни руҳан ўйинларга тайёрлаш зарур. А.Омонов ўтган йили 1-даврада ишончлироқ ўйнади, лекин унда қизиқ бир тенденция бор. Ўртамиёна жамоалар билан бўлган ўйинларда даҳшат хавфли зарбаларни қайтара оладию, кучли жамоалар билан бўлган ўйинларда, жуда ҳам хавфсиз зарбаларни кулгули тарзда ўтказиб юборади. Мен буни руҳий номутаносибликдан деб билдим. Ҳозирча, Акбар Тўраев мен кўрган уйинларда бироз ишончлироқ тарзда ўз рамкасини қўриқламоқда.
4. Ўнг қанот ҳимоя чизиғида Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ҳусниддин Ғофуров, Асрор Ғофуров мисолида яхшироқ рақобат бор, лекин шу ўнг қанотни ҳужум ташкил қилишда ёрдам коэффиценти чап қанотга нисбатан пастроқ. Шу қанотдаги ҳужумкор тактик боғламни шакллантириш керак. Чап қанотда тажрибали Раҳматилло Бердимуродов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилшод Жабборов ҳисобига, бу қанотдан ҳужумга имкони борича ёрдам келиб турибди.
5. Марказий ярим ҳимоя ва чап қанотдаги ярим ҳимояда ўйинчилар танқислиги бор. Чап қанот ярим ҳимояда тажрибали, чапақай Шерзод Каримов бор. Жисмоний ҳолати, тезлиги, узатмалари олдингидай зўр бўлмаса ҳам, ҳар икала оёқда аниқ зарбаларга эга. Лекин ўйинни тўлиқ ўтказишга, жисмоний ҳолати имконият бермайди ва шу сабаб, шу чизиқда янги чапақай ўйинчи зарур. Марказий ярим ҳимояда ҳам Шавкат Саломовга тандем бўладиган маҳаллий ёш футболчиларни жалб қилиш керак. Ушбу амплуада тўп тепадиган Нуриддин Ҳасанов, Аъзам Алиевдан бири, доимо Шавкат Саломов билан тандем бўлиб бошланғич таркибда ўйинга киритиладилар. Лекин, барибир келажак учун 1 та ёш таянч ярим ҳимоячи зарур.
6. Жанговор, чарчамас, курашни хуш кўрадиган Ҳусниддин Ғофуровдан ҳар икки флангдан ҳам, марказий ярим ҳимояда ҳам фойдаланса бўлади. Фақат, Ҳусниддин ўйин давомида дарвоза томон кўпроқ зарбалар бериши ва шу зарбалар аниқлигини машғулотларда шакллантириши зарур. Тезлик бор, курашлардан оёғини олиб қочмайдиган, зарбаси кучли бу футболчи, гол ҳидини олса, фойдали коэффиценти ошиб, зўр мақомдаги ярим ҳимоячига айланади.
7. Рақиблар томонига бурчак ва жарима тўплари тепилаётганда, бўйдор Владимир Бубанья ва зарбаси йўлга қўйилган Дарко Станоевичдан кўпроқ фойдаланиб туриш зарур. Имкони борича ҳар бир стандартларда, улар рақиб жарима майдонларига боришлари керак. Ҳужум ташкил қилиб гол уришдан кўра, стандартлардан унумли фойдаланиб гол уриш фоизи жамоада кўпроқ. Улар стандартларга шундоқ ҳам қўшилишиб туришадилар, лекин ФИК (КПД) барибир паст. Буни машғулотларга аниқ шакллантириш керак.
8. Шавкат Саломов. Унда 90 дақиқа майдонда югуриб, якка курашларда тепишиб юриш имконияти йўқ. Шу сабаб, ундан кутилган плеймейкерликни талаб қилиб, у томонидан тезкор ҳужумни ташкил қилиши учун, яримҳимоядаги ҳар икки қанотлардаги ўйинчилар Шавкат томонидан узатилидаган пасларни қабул қилишлари учун тезда қулай тарзда очилиб туришлари зарур. Ўз ўрнида ҳужум тандемидаги футболчилар эса, рақиб ҳимоячиларни ўзлари билан бошқа томонга олиб кетиб чалғитиб ёки қулай позицияда очилиб, Шавкат аниқ узатма бериши ёки дарвоза томон зарба бериши учун жамоавий шароит яратишлари зарур! Ҳужумнинг ярим ҳимояда чала қолиб кетилиши — бу “Сурхон”нинг энг катта минуси! Бу омил бора-бора ўйинчиларни руҳан чарчатиб, жанговор кураш руҳиятини пасайтиради ва... ҳар доимгидек рақиб жамоа томонидан ўйин охирларида ғалабадан маҳрум қиладиган тўпни ёки рақибнинг ғалабасига олиб келишига сабаб бўлади.
9. Карантиндан кейин Суперлига ўйинлари қайта тикланадиган бўлса, 1 ҳафтада камида 2 тадан ўйинлар бўлиб ўтишини инобатга олиб, жамоани жисмонан ва функционал талабга мос равишда таёрлаш талаб этилади. Бунинг учун жамоани жисмоний тайёргарлиги бўйича мураббийлар маҳоратларини янада ўстиришлари, хорижий, замонавий жисмоний ўқув методикалари билан интернет ёки бошқа йўллар орқали танишиб, “мозговой штурм” қилиб бу қалтис ҳолатга ечим топишлари зарур. СССР ўқув методикаси ўз вақтида зўр бўлгандир, лекин кўчада ахборот ва техника ривожланган 21 аср. Интернетни ўзида инглиз, испан, немис тилларида замонавий қўлланмаларни топса бўлади. Шаблон тажриба билан узоққа бориш қийин. Кейин, албатта жамоадаги позициялар бўйича ўйинчилар танқислигини ҳал қилиш керак. Бўлмасам, ҳозирги 10-ўриндан тепага чиқиш ҳам қийин бўлиб қолади.
Мен жамоанинг бошқарув рули кимларнинг қўлида ва ҳомийлик масалалари билан боғлиқ муаммоларга тўхталиб ўтирмадим. Менга қолса, “Сурхон” ФКни камида 16-21 ёшгача футболчилардан ташкил топган ўз академияси бўлгани яхши. Агар ишлар ҳалол йўлга қўйилиб, истеъдодли, маҳоратли мураббийларга ёш футболчилар бириктирилса, бу албатта келажакда жамоани маҳаллий футболчига бўлган танқисликни бартараф қилиб, жануб воҳасидан чиққан ёш ўйинчиларга бўлган ишончни қайта тиклайди.
Шу сабаб, жамоа бор имкониятларидан максимум тарзда фойдаланиш учун тўғри тайёргарлик кўриши зарур!
Чунки тикланадиган Суперлига ўйинларида асосий қизғин кураш, наздимда, айнан шу Суперлигада жон сақланиб қолиш учун кечади!
Зеро, лотин иборасига кўра “Si vis pacem, para bellum – Омонликни ҳохласанг, жангга тайёргарлик кўр”.
Ҳозирча шулар!
Фурқат Қурбонов.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: