-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Абдумажид Қодиров Ўзбекистон футболи жаҳонда!
Ўзбекистон футболининг 2012 йилдаги ютуқлари
Баҳо: +1Киритилган сана: 2013-03-04 20:50
2012 йил Ўзбекистон футболи учун омадли келди, кўз тегмасин. Мен бу йил Ўзбекистон футболининг ютуғи ҳақида оз бўлсада мақола ёзай дедим, мақоламнинг ҳажми оз бўлгани билан, унда келтирилган фактлар катта маънога эга эканлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас, албатта. Келинг, уларни бирма-бир санаб ўтсам.
1. Тошкент шаҳрида замонавий «Бунёдкор» стадиони қурилиб, фойдаланишга топширилди.
2. Миллий терма жамоамиз ўз тарихида биринчи бор Япония ва Эрон устидан ғалаба қозонди, бу ғалабалар меҳмонда амалга оширилгани қувонарли, албатта.
3. Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси уч карра жаҳон чемпионига айланишди (Россия-2012).
4. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоамиз (U16) Осиё чемпиони бўлди ва 2013 йили БААда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йулланмани қўлга киритди.
5. Ўзбекистон ёшлар терма жамоамиз (U19) гарчи Осиё чемпионатида 4-ўринни эгаллаган бўлсада, энг асосийси келаси йили Туркияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
6. Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ОЧЛ ярим финалигача етиб борди.
7. Ўзбекистон Футбол федерацияси ОФКнинг «FAIRPLAY» номинациясини қўлга киритди.
8. Қанот ҳакамимиз Абдуҳамидулло Расулов иккинчи бор Осиёда тенгсиз деб топилди.
9. Тошкентнинг “Ардус” футзал жамоаси клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2-ўринни эгаллади.
10. Ўзбекистон чемпионатида биринчи бор учта совринли ўринларни пойтахт жамоалари эгаллашди. Булар — «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив» клублари. Энди бу жамоалар ОЧЛ-2013да юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
11. 16 ёшгача бўлган Ўзбекистон қизлар терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 04:10:54 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:10:53 01