-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Абдумажид Қодиров Ўзбекистон футболи жаҳонда!
Мозийга назар – Хиросима-1994
Баҳо: +2Киритилган сана: 2013-03-04 20:53
«Мустаҳкам оила йили» номини олган 2012 йилнинг якунлашига ҳам саноқли кунлар қолди. 2013 йил «Обод турмуш йили» остонасида ўтган йилларга назар ташлар эканмиз, Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг ютуқларидан кўнглимиз ғурурга тўлади, албатта.
Ўзбекистон футбол федерацияси 1994 йилдан ФИФА ва ОФК аъзоси ҳисобланади. Ҳар бир миллий федерацияларнинг ҳаётида муҳим из қолдирадиган тарихий ютуқлари бўлади ва албатта бу ютуқлар ҳар бир миллий федерациянинг келажагини белгилаб берадиган муҳим воқеалардан бири саналади.
Шундай экан, мен ҳам ўз ўрнида 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида XII Осиё ўинларида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг ана шу тарихий ғалабасини мозийга қайтиб яна бир бор эслаб ўтишни лозим деб топдим. Чунки, уша йили чемпионликни қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўшган ўйинчилардан Миржалол Қосимов ва Шуҳрат Мақсудов ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штабида бири бош мураббий бўлса, бири ёрдамчи мураббий лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Мен уларнинг ўз шогирдлари билан навбатдаги жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этишини чин юрагимдан тилаб қоламан.
Азиз мухлислар, энди мозийга бир қайтиб, ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи ва ягона бўлиб тўрган чемпионлиги ҳақидаги маълумотни тақдим этаман. Бу статистик маълумотлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, деган умиддаман ва кўнглимизни яна бир бор кўтариб янги йилни яхши кайфиятда кўтиб олиш мақсадида ёздим.
XII-Осиё ўйинлари – Хиросима (Япония). 1-17 октябрь 1994 йил.
Гуруҳ босқичи
01.10.1994. 1-тур.
Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 4:1
Голлар: Лебедев (14), Қосимов (23), Шквирин (25,43)
03.10.1994. 2-тур.
Ўзбекистон – Малайзия – 5:0
Голлар: Фёдоров (24), Дўрмонов (31,44), Шквирин (78, 83)
05.10.1994. 3-тур.
Ўзбекистон – Гонконг – 1:0
Голлар: Абдураимов (20)
07.10.1994. 4-тур.
Ўзбекистон – Тайланд – 5:4
Голлар: Мақсудов (17, 45), Шквирин (40), Қосимов (85,90)
Гуруҳ жадвали
№ B гурухи 1 2 3 4 5 Ю Д М Т-Н О
1 Ўзбекистон 4-1 5-0 1-0 5-4 4 0 0 15-5 12
2 Саудия Арабистони 1-4 2-1 2-1 4-2 3 0 1 9-8 9
3 Малайзия 0-5 1-2 4-3 1-1 1 1 2 6-11 4
4 Гонконг 0-1 1-2 3-4 2-1 1 0 3 6-8 3
5 Тайланд 4-5 2-4 1-1 1-2 0 1 3 8-12 1
Чоракфинал, 11.10.1994.
Ўзбекистон – Туркманистон – 3:0
Голлар: Шквирин (14, 33), Абдураимов (20)
Яримфинал, 13.10.1994.
Ўзбекистон – Ж.Корея – 1:0
Голлар: Абдураимов (65)
ФИНАЛ, 16.10.1994.
Ўзбекистон – Хитой – 4:2
Голлар: Шквирин (2), Лебедев (9), Абдураимов (47) Мақсудов (81)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: