-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Абдумажид Қодиров Ўзбекистон футболи жаҳонда!
Ғалабали «дебют» кутамиз!
Баҳо: +1Киритилган сана: 2013-03-04 21:01
Футбол мухлислари учун бугун дунё бўйлаб футбол байрами. Бугун ФИФА куни ва кўпчилик мамлакатларнинг ишқибозлари ўз севимли терма жамоаларининг йилдаги илк ўйинига гувоҳ бўлишади.
Шунингдек, ўзбекистонлик футбол мухлислари учун Тошкентда катта байрам.Чунки Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичининг 1-тур уйинларини Гонконг термасига қарши ўйин билан бошлайди. Рақибимиз рейтинг бўйича бизнинг термадан анча пас поғонада туришидан қаътий назар, бор кучимиз билан ўйнашга ва 3 очкони қўлга киритишга астойдил ҳаракат қилмоғимиз лозим. Рақибдан очко олиш – бу энди миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штабига ва футболчиларимизга боғлиқ, албатта.
Лекин, мен бошқа нарса ҳақида айтмоқчиман. Ўзбекистондаги ва юртимиздан ташқари чет элларда юрган футбол мухлисларимизни бир оила фарзандлари каби бирлашишини, миллий терма жамоамизни хоҳ стадионда бўлсин, хоҳ телевизор қаршисида бўлсин, хоҳ интернет орқали бўлсин қўллаб-қўвватлаб туришга чақираман. Чунки миллий терма жамоа – бу халқ жамоаси деб уйлайман.
«Кучли бешлик» дея аталмиш чемпионатларининг юртимиздаги доимий фанатлариям бугун Европа футболини бир четга суриб қўйиб, бир-бирлари билан дўстона алоқада бўлиб, бирлашиб миллий терма жамоамизни қўллаб-қўвватлаб туришига ишончим комил.
КУЧ – БИРЛИКДА!
Ўзбек футболининг шонли 100 йиллик тарихи эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Энди иккинчи юз йиллик футболининг биринчи расмий ўйини остонасида турибмиз, бугун бунга гувоҳ бўламиз, албатта. Жорий йилда футболимизни бир қатор халқаро расмий учрашувлар кутиб турибди. Агар бугун ғалаба қозонадиган бўлсак, қолган барча термаларимиз - гоҳ ёшларимиз бўлсин, гоҳ ўсмирларимиз бўлсин, гоҳ аёллар-қизларимиз бўлсин, ғалабадан руҳланиб ўз олдига жиддий мақсадларни қўйишса не ажаб, ана шу бугунги ғалаба йил давомида ижобий томондан таъсир этиши шубҳасиз. Мен бунга умид қилиб қоламан.
Насиб қилса, бугунги ўйин ва ундаги ғалаба мухлислар учун ҳам кейинги муҳим ўйинлар учун "репитиция" вазифасини ўтаб беради. Ахир бу ўйин йилнинг дастлабки "адренали"ни-ку! Қани кетдик стадионга!
ОЛҒА- ЎЗБЕКИСТОН!
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: