-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Абдумажид Қодиров Ўзбекистон футболи жаҳонда!
Футбол баҳоридан футбол мозийсига назар
Баҳо: +5Киритилган сана: 2013-03-06 00:29
2013 йил 2 март куни Ўзбекистон Олий лига жамоалари ўртасида ўзбек мухлисларининг орзиқиб кутган навбатдаги XXII Ўзбекистон миллий чемпионатига старт берилди. Ҳар йили миллий чемпионатимиз бошланиш арафасида ўзбек футболининг шонли тарихи кўз олдимга келаверади. Шу муносабат билан бугун ўзбек футболининг келиб чиқиш тарихи ҳақида қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдим.
Ўзбек футболи тарихи ҳақида кўп ва хуп ёзилган, юртимиздаги катта ёшли мухлисларимиз бундан хабари бор деб ўйлайман, лекин кичик ёшли футбол мухлисларимизни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман.
Футбол - Ўзбекистондаги маданий ҳаётнинг ажралмас қисмидир. Ўзбек футболининг тарихи ХХ аср бошларига бориб тақалади. 1912 йилдаёқ, ҳозирга келиб «Миллионлар ўйини» деб аталаётган мазкур ўйин Фарғона ва Қўқонда ўйнала бошлади. Ўзбек футболи тарихидаги илк жамоа ҳам айнан шу воҳада пайдо бўлгани ҳам фикрлар исботидир. Шундан сўнг, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида турли футбол клублари пайдо бўла бошлади. Ўтган асрнинг 20-йиллари ўрталарига келиб, мамлакат биринчилиги баҳслари ҳам ўтказила бошлади.
1928 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоасига асос солинди. Ўша кезларда энди ташкил этилган жамоа Москвада ўтган спартакиада баҳсларида ўзига хос натижаларни қайд этди.
30-йилларга келиб, ўзбекистонлик футболчилар халқаро ўйинлар доирасида биринчи ғалабани нишонлашди. Ҳаваскор футболчилардан ташкил топган Норвегия ва Германия терма жамоалари мағлубиятга учратилди.
1939 йилдан эътиборан, Ўзбекистоннинг етакчи жамоалари, жумладан, Тошкентнинг «Динамо», «ТОДО», «Спартак» каби футбол клублари собиқ Иттифоқ биринчилиги ҳамда мамлакат Кубоги ўйинларида, Б тоифасидаги спорт усталари ўртасидаги мусобақаларда иштирок этишни бошлашди.
1956 йилда эса Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клубига асос солинди. «Пахтакор» жамоаси 1962 ҳамда 1982 йилларда Собиқ Иттифоқ чемпионатида 6-ўринни эгаллади, 1968-йилда эса жамоа вакиллари Собиқ Иттифоқ Кубоги баҳсларининг финалига йўл олишган. Ўша кезларда Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилувчи «Политотдел», Жиззахнинг «Бўстон», Фарғонанинг «Нефтчи», Наманганнинг «Навбаҳор», Самарқанднинг «Динамо» клублари ҳам Собиқ Иттифоқ чемпионатининг биринчи лигасида муваффақиятли иштирок этишди.
1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) 1994 йилдан бошлаб Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ҳамда ФИФАнинг тўлақонли аъзосига айланди. Шу йўл билан мамлакат жамоалари йирик халқаро турнирларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жаҳон ва Осиё чемпионати баҳслари, Олимпиада ва Осиё ўйинлари мусобақалари ўз навбатида Федерация раҳбарларини футбол мутахассислари, мураббийлар ва барча даражадаги мураббийларига бўлган муносабатларини тиклаш ва қайта йўлга қўйиш имкониятини яратиб берди.
Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасидаги қарорлари юртимизда миллионлар ўйинининг ривожланишига хизмат қилди. Бу орада мини-футбол, аёллар ҳамда болалар ва ўсмирлар футболи, оммавий футболни ривожлантириш борасида барча масалаларни ҳал қиладиган, турли саволларга жавоб берадиган норматив база юзага келди. Бу эса халқаро мусобақаларда терма жамоалар ва клубларнинг муваффақиятли иштирокига сабаб бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 1994 йилда Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпион бўлганини алоҳида тилга олиш мумкин. Бу ҳозирга қадар, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг катта ютуқларидан бири саналади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:35:53 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:35:52 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:31:03 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:31:01 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:29:15 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:29:13 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:27:41 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:27:38 01 KNYAZ 2013-03-15 00:51:12 +30 WUNSHUW 2013-03-12 23:54:32 +20 ABDUHALIL 2013-03-07 23:31:55 +50 FOTIX 2013-03-07 18:05:45 +60 TURDIBAY 2013-03-07 17:59:52 +60