-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Абдумажид Қодиров Ўзбекистон футболи жаҳонда!
БАА билан 13-ўйин, Вьетнам билан дебют
Баҳо: +2Киритилган сана: 2013-03-18 12:16
Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги-2015 саралаш босқичининг навбатдаги 2-тур ўйинларига жорий йилнинг 22 март санасида старт берилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу куни меҳмонда Бирлашган Араб Амирликлари билан куч синашади. БАА термасининг ўз ўйида ўйнашини ҳисобга олсак, биз учун ўйин жуда оғир ўтиши мумкин. БАА терма жамоаси яқинда бўлиб ўтган Кўрфаз кубоги-2012 ғолиблигини қулга киритган. Тўғри, бу мусобақада айрим терма жамоалар ўзларининг иккинчи таркиби билан қатнашиб, ёш футболчиларга имконият бергани, балким, БАА терма жамоасига катта устунлик бергандир. Аммо ҳар қандай мусобақанинг ўрни барибир бошқа.
БАА термаси жамоасининг финалдаги ўйинини таҳлил қилиб кўрар эканман, таркибида ҳар бир чизиқ бўйича жуда кучли, маҳоратли ижрочи футболчилар йиғилганининг гувоҳи бўлдим. Тактик жиҳатдан ҳам дарвозвабондан тортиб то ҳужум чизиғигача ўйинчиларнинг бир-бири билан ўзаро ўзвий боғликлиги БАА термаси жамоасининг ҳозирги кундаги катта устунлиги деб билдим. Улар 4-3-3 тактик схемасига асосланиб, кўпинча марказдан рақиб дарвозаси томон ҳужум қилиб ўйнар экан. Бу дегани, боя айтиб ўтганимдек, ўйинчилар бир-бирига яқин жойлашиб қисқа масофали паслар орқали марказдан ҳужум қилиб, тўп киритар экан. Тўп йўқотилган вазиятда эса улар ўша заҳоти прессингга ўтишар экан. Шунисига қойил қолдим.
Мана шу жиҳатларни ҳисобга олиб, миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штаби уларга қарши тўғри тактик усулини қўлланишса, биз бемалол БАА тўсиғидан ўтиб, 26 март куни бўладиган ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги рақибимиз бўлган Ливан терма жамоасига қарши учршувга футболчилар қатори биз мухлислар ҳам яхши кайфиятда бўлар эдик дейманда. Чунки араб давлатлари терма жамоалари бир-бирига хос услубда тўп сўришини назарда тутиб гапиряпман.
Энди буёғи Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штабидаги мутахассисларга боғлиқ. Сабаби улар шу куни қандай тактикани қўллашини ва ким ўйинга тайёр бўлса, ўша ўйинчини туширишини ва ҳар бир ўйинчининг ҳолатини биздан яхши билишади, албатта.
Энди мен гуруҳдошларимиз БАА, Гонконг ва Вьетнам терма жамоалари билан шу кунгача учрашган озгина статистик маълумотга эътиборингизни қаратмоқчиман. Бу ўз ўрнида мухлисларимизни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман.
Биринчи рақибимиз, БАА терма жамоасидан бошлай қолай, нега деганда, бошқа икки рақибимизга қараганда кўп учрашув ўтказганмиз, ўн иккита! Шундан иккита ғалаба, уч дуранг ва еттита мағлубият қабул қилиб олганмиз. Тўплар нисбати 11-20, БАА фойдасига.
Иккинчи рақибимиз, Гонконг терма жамоаси. Бу рақибмиз 1-турда Тошкентда ўйинчиларимизга гол уришга йул қўйишмади, ҳаттоки улар 2-таймда майдонда ўн футболчи бўлиб қолсаям. Улар билан олтита учрашувда майдонга тушиб учта ғалаба ва учта дуранг натижага эришганмиз. Тўплар нисбати 8-3, бизнинг фойдамизга.
Учинчи рақибимиз, Вьетнам терма жамоаси. Мени ҳайрон қолдирган томони — Вьетнам терма жамоаси билан хоҳ расмий ўйинида бўлсин, хоҳ ўртоқлиқ ўйинида бўлсин бирон мартаям учрашмаган эканмиз, қойил. Шу йилнинг 15 октябрь санасида Осиё кубоги-2015 саралаши босқичининг 3-турида ўз майдонимизда Вьетнам терма жамоасига қарши дебют ўйин ўтказар эканмиз. Бу рақибимизни «сирли жамоа» мақомига қўшсак ҳам ҳеч ким хафа бўлмаса керак, менимча.Сабаби мана шу жамоа ўз майдонида БАА термаси билан Осиё кубоги-2015 саралаш босқичининг 1-турида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсада, ҳисобдан билиниб турибдики, Вьетнам терма жамоаси худди Гонконг термасига ўхшаб, бизга бош оғриқ бўлса не ажаб.
Ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш даври келди менимча, яна билмадим, бу менинг шахсий фикрларим ва кўз қарашларим эди, холос. Нима бўлгандаям, биз мухлислар эса фақат миллий терма жамоамиздан чиройли ўйинлар билан бир қаторда ажойиб ғалабаларни кутиб қоламиз. Бунга биз мухлислар ҳам ҳақлимиз. Чунки миллий терма жамоа - бу халқ жамоаси. Ҳар бир халқ ўз севимли жамоасидан фахрланади, албатта.
Мен ҳам ўз ўрнида миллий терма жамоамизнинг халқаро майдонларда зафарлар қучишни ва ҳар бир ўйинида фақат ғалаба қозонишини тилаб қоламан.
ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОНИМ!
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:52:08 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:52:07 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:40:50 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:40:48 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:37:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:37:49 01 KNYAZ 2013-03-22 00:09:37 +20 TURDIBAY 2013-03-18 18:29:22 +20 ABDUHALIL 2013-03-18 14:17:20 +20