-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Абдумажид Қодиров Ўзбекистон футболи жаҳонда!
Нақадар ёқимли сўз – Мундиал!
Баҳо: +3Киритилган сана: 2013-03-23 19:29
Дарҳақиқат, мундиал сўзи нақадар ёқимли-а, азиз футбол мухлислар.
Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз 26 март куни Тошкентда Марказий Осиёда ягона бўлган замонавий "Бунёдкор" стадионида ЖЧ-2014 4-саралаш босқичида Ливан термасига қарши майдонга тушади. Бу ўйин муҳимлиги жиҳатидан бошқа учрашувлардан алоҳида ажралиб туради. Чунки миллий терма жамоамиз ғалаба қозонган тақдирда мундиалга бориш имкониятимиз янада ошади ва биз мундиал сари дадил қадам ташлаган бўламиз. Миллий терма жамоамиз ҳали ўз майдонида ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги босқичида биронтаям ғалабага эришмади. Бу сафар ана шу анъанага нуқта қўйиш пайти келди, менимча. Агарда ғалаба қозонсак, гуруҳимиздаги ҳолатимизни яхшилаб, мундиалга чиқиш имкониятимизни сақлаб қоламиз.
Миллий терма жамоамиз устозлари шу куни тўғри тактикани танлаб, ўйинчиларимизни ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўйинга тайёрлай олишса, керакли ижобий натижани қўлга киритишади деб ўйлайман. Буёғи энди мураббийлар штабига ва қолаверса футболчиларимизга боғлиқ. Футболчиларимиздан чиройли ва мазмунли ўйин кутиб қоламиз.
Гуруҳимиздаги энг асосий рақибимиз, бу албатта, Жанубий Корея термаси. Улар билан ўйинимиз Сеулда 11 июнь санасида бўлиб ўтса, жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичининг охирги ўйинини яна Тошкентда 18 июнь санасида «маҳаллийлаштирилган легионерлардан» ташкил топган Қатар терма жамоасига қарши ўтказамиз.
Энди, гуруҳимиздаги терма жамоалар билан шу кунгача учрашган статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этсам.
1). Жанубий Корея термаси билан 10та ўйинда майдонга тушиб, шундан атиги битта ғалаба (у ҳам бўлса Хиросима-94 ярим финалида), иккита дуранг ва етти маротаба мағлубиятга учраганмиз. Тўплар нисбати: 12-24, рақиб фойдасига.
2). Қатар термаси билан 9та учрашувда майдонга тушиб, шундан бешта ғалаба, иккита дуранг ва иккита мағлубиятга учраганмиз. Тўплар нисбати: 15-9, бизнинг фойдамизга.
3). Эрон термаси билан бешта учрашувда майдонга тушиб, битта ғалаба, битта дуранг ва учта мағлубиятга учраганмиз. Тўплар нисбати: 2-7, рақиб фойдасига.
4). Ливан термаси билан учта учрашувда майдонга тушиб, иккита ғалаба ва битта дурангга эришганмиз. Тўплар нисбати: 5-1, бизнинг фойдамизга.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, биз Ливан ва Қатардан бир бош устунмиз. Уларни ўз ўйимизда қабул қилишимизни ҳисобга олсак, мундиалга чиқиш имкониятимиз улардан кўра бизда юқорироқ.
2013 йил – ўзбек футболи учун энг муҳим йил бўлиб тарихдан жой эгаллашига яқин турибмиз, фақат ҳаммаси ўз қўлимизда. Нега деганда, биз мухлислар футболчиларимиздан умидимиз катта, биз уларга ишонамиз, албатта.
Жаҳон талаблари ва стандартлари асосида қурилган Марказий Осиёда ягона бўлган замонавий "Бунёдкор" стадионида жорий йилнинг 18 июнь санасида миллий терма жамоамизни 2014-йил Бразилияда бўлиб ўтадиган навбатдаги мундиалга кузатиб солиш насиб қилсин ва биз ҳам 32та бахтли терма жамоалар қаторидан жой эгаллайлик, илоҳим.
Нақадар ёқимли сўз – Мундиал!
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 08:05:07 01 WRBEIRQX 2024-08-06 08:05:06 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:55:43 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:55:42 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:52:32 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:52:30 01 ALBARS 2013-03-31 08:48:12 +20 TURDIBAY 2013-03-26 23:25:14 +20 TURBARS 2013-03-26 23:08:27 +20 MANSURYAN 2013-03-25 21:36:46 +20