эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
    Клублар ўртасида ЖЧ 06.07.2025 01:00 Реал Мадрид - Боруссия Д
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Динамо - Насаф
  • Абдумажид Қодиров

    Ўзбекистон футболи жаҳонда!

    11 июнь куни ЖАРда бошланган «дебют» Бразилияда давом этадими?..

    Баҳо:
    +1

    Киритилган сана: 2013-06-10 13:15

    Истиқлол йилларида мамлакатимизда спортга катта эътибор қаратилмоқда. Республикамизда жисмоний тарбия ва спорт билан боғлиқ қонунларнинг қабул қилинганлиги жисмоний маданият ва спортни ривожлантиришга, айниқса, халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб, Ватанимизнинг обрўсини дунёга танитаётган спортчиларимиз талайгина. Албатта бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Мамлакатимизда спортга, айниқса футболга алоҳида катта эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз ўрнида халқаро майдонларда ватанимизнинг байроғини янада баланд кўтариб, мадҳиямизнинг янграши шу юртда туғилган ҳар бир инсоннинг қалбида Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни янада оширади.

    Табиийки, инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса, ана шу ер унинг учун она Ватанга айланиб қолади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.

    Сўзимнинг исботи тариқасида шуни ҳам алоҳида айтиб ўтишим мумкинки, бундан уч йил муқаддам, яъни 11 июнь санасида Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрининг «Соккер Сити» стадионида бўлиб ўтган ЖАР-Мексика ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинини бошқаришдек маъсулиятли вазифа ФИФА тоифасидаги рефери Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ишониб топширилгани қувонарли ҳол бўлди. ЖАРда ўзбекистонлик Равшан Эрматовнинг хуштаги янгради ва шу билан футбол бўйича XIX жаҳон чемпионати старт олган эди. Ўзбекистон фарзандларининг мундиалда ҳакамлик этиши «дебют» иштироки бўлди. Футболчиларимиз бу йирик мусобақада қатнашмаган бўлса-да, лекин ўзбекистонлик ҳакамлар сабаб ўшанда Ўзбекистон футболи ҳам дунё нигоҳида бўлган эди.

    Бу билан нима демоқчиман, эртага 11 июнь санасида ЖЧ-2014 саралаш босқичининг 9-туридан ўрин олган Жанубий Корея-Узбекистон ўйини ҳам биз ўзбек мухлислари учун навбатдаги жаҳон чемпионатида «дебют» қилишимизга жуда ва жуда яқин турибмиз. Мана шу 90 дақиқалик ўйинда футболчиларимиз ўзларига керакли ижобий натижани қўлга киритсалар, келаси йили Бразилияда ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатида худди ҳакамларимиз каби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўзининг «дебют» иштирокини бошлайди. Биз ўзбек мухлислари чин дилимиздан буни хоҳлаймиз, албатта.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар:

    WRBEIRQX 2024-08-06 04:11:29
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:11:28
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:08:47
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 04:08:45
    0
    1
    ALBARS 2013-06-10 18:25:35
    +1
    0