-
-
АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар 2 - 4 Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея 2 - 2 Индонезия «A» Серия 25.04.2024 23:00 Удинезе 1 - 2 Рома АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд - Тожикистон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Эрон AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси -
Абдумажид Қодиров Ўзбекистон футболи жаҳонда!
Сизларга Мундиал бегона эмас
Баҳо: +1Киритилган сана: 2013-06-11 08:01
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Жанубий Кореяга қарши 23 нафар футболчини олиб кетганидан хабарингиз бор албатта.
Мана шу руйхатга назар ташлар эканман, МТЖмиз таркибидаги дарвозабонимиз Игнатий Нестеров, ҳимоячимиз Ислом Иномов, ярим ҳимоячимиз Жасур Ҳасанов ва ҳужумчимиз Александр Гейнрих эътиборимни тортди. Нима сабабдан фақат шу тўртта футболчимиз ҳақида ёзаябсиз деган саволга, ўзингиз пастдаги келтирилган маълумотларимдан билиб оласиз деган умиддаман.
2003 йил мустақил Ўзбекистон футболи тарихида янги саҳифа очилди. Сабаби айнан мана шу йилда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мамлакатимиз тарихида илк бора Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этди. Бу кичик мундиал Бирлашган Араб Амирлигида 27 ноябрдан 19 декабргача бўлиб ўтганидан хабарингиз бўлса керак деб ўйлайман. 2003 йилги Ўзбекистон ёшлар таркибида айнан юқорида номи келтирилган тўртта футболчи ўша мундиалда дебют ўйинини ўтказгани билан менинг эсимда қолган эди. Мана улар билан яна бир марта танишинг.
Игнатий Нестеров - ҳозирги кунда миллий терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас асосий дарвозабони. ЖЧ-2003га терма жамоамизнинг асосий дарвозабони сифатида ҳам ташриф буюрган Игнатий Нестеров гуруҳдаги уччала ўйинда ҳам тўлиқ ҳаракат қилиб, ўз дарвозасидан 6 та тўп олиб чиққанди.
Ислом Иномов - ҳимоячи. Айнан Ислом Малига қарши ўйиннинг 18-дақиқасида мамлакатимиз жамоалари орасида Жаҳон чемпионати финал босқичида гол урган илк футболчига айланди.
Жасур Ҳасанов – ярим ҳимоячи. Жасур ЖЧ-2003 мундиалда фақат биринчи ўйиннинг 70-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, 20 дақиқа ҳаракат қилган.
Александр Гейнрих - ҳужумчи. Саша ўша мундиалда Мали ва Аргентина дарвозасини бир мартадан ишғол қилганди.
Энди мозийга қайтиб, қуйида ўша 2003 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон иштирок этган учта ўйин ҳақида статистик маълумот бериб ўтсам, бунга бефарқ бўлмайсиз деган умиддаман.
Ўзбекистон - Мали 2:3 (1:1)
28.11.2003. Шаржа. Ал-Шаржа стадиони.
Бош ҳакам: Вилсон де Соуза (Бразилия)
Голлар: Диарра 4, Иномов 18, Бeртe 51, Гeйнрих 63, Кулибали 90.
Ўзбекистон: И.Нeстeров, Ш.Раимқулов, Р.Қодиров (Н.Қўзибоев, 60), Я.Крушeлницкий (C), М.Ҳоликов, М.Саидов, А.Гeйнрих (И.Суюнов, 89), И.Зeйтуллаeв, Э.Магдeeв, М.Бикмаeв (Ж.Ҳасанов, 70), И.Иномов,
Ўзбекистон - Аргентина 1:2 (1:0)
01.12.2003. Шаржа. Ал-Шаржа стадиони.
Бош ҳакам: Абду Диуф (Сенегал)
Голлар: Гейнрих 4, Фeрнандeс 70, Кавeнаги 90-пенальтидан.
Ўзбекистон: И.Нeстeров, Ш.Раимқулов, Р.Қодиров,
Я. Крушeлницкий (C), М.Ҳолиқов (К.Тожиев, 75), М.Саидов, А.Гейнрих, И.Зeйтуллаeв, М.Бикмаeв (Э.Магдеев, 66), И.Иномов, И.Суюнов (Н.Қўзибоев, 74).
Ўзбекистон - Испания 0:1 (0:1)
04.12.2003. Шаржа. Ал-Шаржа стадиони.
Бош ҳакам: Массимо Бузакка (Швейцария)
Гол: Иньeста 15.
Ўзбекистон: И.Нeстeров, Ш.Раимқулов (К.Боев, 86), Р. Қодиров, Я.Крушeлницкий (C), М.Ҳоликов, М.Саидов, А.Гейнрих, И.Зeйтуллаeв, Э.Магдeeв (Н.Қўзибоев, 34), М.Бикмаeв, И.Суюнов (Б.Ваҳобов, 76).
Ҳа, азиз мухлислар, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз таркибидаги юқорида номи келтирилган футболчиларимиз бўлган Игнатий, Ислом, Жасур ва Сашада Мундиалда иккинчи маротаба қатнашиш учун яхшигина имконият бор. Ўларга Мундиал бегона эмас. Фақат бугун Жанубий Кореяни ўз майдонида мағлуб этишса кифоя.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: