-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Абдумажид Қодиров Ўзбекистон футболи жаҳонда!
Муҳими - гол ўтказиб юбормаслик, муҳими - ғалаба!
Баҳо: +1Киритилган сана: 2015-01-10 03:13
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов январь ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида қатнашадиган 23 футболчининг номини аниқлагач, ОК-2015 мусобақасида ўйнайдиган мана шу футболчилар биз мухлислар кутаётган натижани қўлга киритишади деган ишонч пайдо бўлди, менда. Чунки, бир нарсага амин бўлдим-ки, миллий терма жамоамиз таркиби секин-аста йилдан-йилга шаклланиб бораётганлиги ва ҳозирги кунда миллий терма жамоамизнинг ўзагини тажрибали футболчилар билан бир қаторда ёш иқтидорли ўйинчиларимиз сафни тўлдираётгани бунга мисол бўла олади.
Ҳозирги кунда миллий терма жамоамизда ОК-2004 мусобақасидан буён ўйнаб келаётган марказий ярим химоячи Темур Кападзе, ҳужумкор ярим ҳимоячи Сервер Жепаров ва дарвозабон Игнатий Нестеров, шунингдек, буларнинг қаторига ОК-2007 мусобақасидан қушилган марказий ҳимоячи Анзур Исмоилов ва таянч ярим ҳимоячи Азиз Ҳайдаров, ОК-2011да муҳим учрашувларда ўйнаган Виталий Денисов, Одил Ахмедов, Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов ва Жасур Ҳасановлар ҳар қандай рақибга қарши муносиб иштирок этишини айтиб ўтишим мумкин. Таркибнинг деярли тенг ярми миллий терма жамоада кўп йиллардан буён бир-бири билан тўп суриб келаётган тажрибали ўйинчилардир.
Халқаро тажрибага эга бу футболчилар керакли пайтда МТЖмизга кўп фойдаси тегиши мумкин ва ОК-2015 мусобақасида уларга ишонганимиз маъқул, менимча. Сабаби уларда истаймизми-йуқми, барибир халқаро тажрибалари борда. Ана шу тажрибали ўйинчилар бундай йирик мусобақаларда ўзларини кўрсатишади. Айрим мухлисларимиз танқид қилаётган ўйинчиларимиз мана шу мусобақада ўзларининг бор кучи билан ҳаёт-мамот жангида енгиб чиқишига ўзлари ҳам ишонишади.
Гуруҳ ўйинларида биз мухлислар футболчиларимиздан ўта ҳужумкор ўйин талаб қилиш ноўрин деб ўйлайман, чунки ҳар бир кичик хато қимматга тушиши мумкин. Фақат яратилган вазиятлардан имкон қадар оқилона фойдаланиб, биргина гол уриб минимал ҳисобда ғалаба қозонсак дейман, муҳими уч очко олишимиз даркордир. Ҳар бир тур ўтган сайин ўйинчиларимизга босим ошиб бораверади ва ўз ўзидан биринчи галда дарвозамиздан гол ўтказиб юбормаслик талаб этилади. Гуруҳимиздаги ҳар бир ўйинда қарши ҳужум тактикасига таянган ҳолда тўп суришимиз мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги замановий футболда ҳужум ташкил қилишдан кўра рақибнинг ҳужумини бузиб қарши ҳужумга ўтиш осондек туюлади.
Хуллас, азиз футболчилар сиз кўрсатадиган натижалар туфайли биз мухлисларнинг ҳам кайфияти аъло даражада бўлишини истаймиз. Биз ўзбекистонлик мухлислар сизларни қўллаб-қувватлаб туришдан чарчамаймиз.
Биз МТЖмизга ишонамиз.UZBEKISTONIM никли мухлис
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: