-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
Футбол майдонининг қироли
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-10-13 09:28
Дунё футболининг бугунги энг сермаҳсул ва омадли ўйинчиларидан бири шубҳасиз Лионел Мессидир. У жуда эрта миллиардлаб футболсеварларнинг кўнглидан жой олиб улгурди, оламга машҳур бўлди.
Хўш, у бу даражага қандай қилиб етишган? Ҳаммаси хамирдан қил суғургандек осон кечганми? Бугун футбол майдонининг тенгсиз қиролига айланган Мессининг болалиги қандай ўтган? Унинг таржимаи ҳоли билан танишиб, буюк футболчи тинимсиз меҳнат, атрофдагиларнинг хайрихоҳлиги ва албатта Яратган берган истеъдоду омад туфайли юксак чўққиларни забт этганига амин бўласиз.
Оила: Лионел Андрес Месси 1987 йилнинг 24 июнида Аргентинанинг Росарио шаҳрида туғилди. Отаси Хорхе Орасио Месси пўлат қуйиш заводида ишчи, онаси Селия Мария Месси эса фаррош бўлган. Лионелнинг Родриго ва Матиас исмли акалари, Мария Сол исмли синглиси бор. Унинг катта бобоси Анжело Месси 1883 йили Италиянинг Анкона шаҳридан Аргентинага кўчиб келган. Шажарасининг бошқа тармоғи вакиллари эса Испаниянинг Каталония вилоятидан.
Леонинг турмуш ўртўги Антонелла, улар болалигларданоқ яқин дўст эдилар ва бу дўстлик бора-бора севгига айланиб охири норасмий сифатида турмуш қурдилар.
2012 йил улар ўғил фарзандли бўладилар ва унга Тиаго деб ном берадилар. Уч йил ўтиб улар яна фарзандлик бўлишди яна ўғил ! Унинг исми Матео қўйилди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:34:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:34:28 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:25:45 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:25:43 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:23:04 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:23:03 01 ERBOL 2016-10-16 10:42:18 00