-
-
Суперлига 28.03.2024 19:00 Динамо 2 - 1 Металлург Суперлига 29.03.2024 19:00 ОКМК - Бунёдкор Суперлига 29.03.2024 19:15 Қизилқум - Локомотив Лига—1 30.03.2024 01:00 Лилль - Ланс Ла-лига 30.03.2024 01:00 Кадис - Гранада «A» Серия 30.03.2024 16:30 Наполи - Аталанта АПЛ 30.03.2024 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм Ла-лига 30.03.2024 18:00 Хетафе - Севилья Суперлига 30.03.2024 19:00 Андижон - Насаф «A» Серия 30.03.2024 19:00 Торино - Монца «A» Серия 30.03.2024 19:00 Женоа - Фрозиноне Суперлига 30.03.2024 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна АПЛ 30.03.2024 20:00 Челси - Бёрнли АПЛ 30.03.2024 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас АПЛ 30.03.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм АПЛ 30.03.2024 20:00 Тоттенхэм - Лутон АПЛ 30.03.2024 20:00 Борнмут - Эвертон Ла-лига 30.03.2024 20:15 Альмерия - Осасуна Лига—1 30.03.2024 21:00 Метц - Монако «A» Серия 30.03.2024 22:00 Лацио - Ювентус Ла-лига 30.03.2024 22:30 Валенсия - Мальорка АПЛ 30.03.2024 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
Футбол оламида «нафратга учраганлар»
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-11-09 12:30
Футбол - кўпчиликни қалбини забт этган. Спорт тури даражасини бошқаларга топшириб, ўзи эса санъат даражасига кўтарилган миллионлар балким миллиардлар ўйини. Футбол оламида ҳар қандай инсонни учратиш мумкин. Бири кибрли, бири олифта, бири сотқин қисқаси инсондаги барча салбий ёки ижобий ҳислатларни уларда кўриш мумкин. Бугун ўзининг салбий томонлари билан намойиш этиб, кўпчиликнинг нафратига учраганлар ҳақида сизларга сўзлаб бермоқчиман, аниқроғи ёзмоқчиман. Улар ҳам майдонда ким эканлигини исботлаб қўйишган, аммо футболдан ташқарида эса уларни кўришга кўзи йўқларни ҳам миллионлаб топиш мумкин. Футбол оламида маълум ва машхур инсонларнинг футбол аҳлини ғазаблантирган хурмача қилиқлари ҳақида:
Мауро ИкардиАргентиналик 23 ёшли топ ҳужумчи, "Интер" жамоаси "юраги", ярим вазиятларни голга айлантира оладиган форвард, "Ла масиа" тарбияланувчиси. Хуллас футбол тили билан айтганда ажойиб ҳужумчи. Лекин ҳаётдачи? Унинг ҳаётидаги баъзи бир ҳаракатлари хатто ўйнаётган футболига ҳам таъсир қилмай қўймаган. Гап шундаки, футболчи ўз дўсти Макси Лопеснинг уч фарзандли хотини Ванда Нарани "илдириб" кетган ва шундан сўнг кўпчиликнинг нафратига учраб Аргентина терма жамоасига ҳам чақирилмай қўйган. Марадона эса уни хоин деб атаган. Месси эса Макси Лопес қадрдон дўстлиги сабабли Икарди билан бир жамоада тўп суришни хоҳламайди. Хуллас ҳамма Икардининг бу қилмиши учун ёмон кўради, нафратланади. Лекин Икардининг ўзи бу ҳолатни қанақадур планшет ва муҳаббат билан боғлайди. Бу эса алоҳида ҳикоя. Хуллас нима бўлганда ҳам Икарди яхши иш қилмаган ва жабрини энди тортаётгандур ҳам.
Христо Стоичков
Айнан мана шу инсон шу мақолани ёзишимга сабабчи бўлганларни ичида асосий рол ижро этган. Менга айнан у илҳом бахш этди. Уни нимага ва нима сабабдан бу "қора рўйхат"дан ўрин олганини ҳамма яхши тушуниб турибти. Бу инсон ўз вақтида замонининг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган. Фаолиятини яхши якунлашга эришган. Болгарияда ҳали бунақасини учратишмаган. Лекин Христо рақибга ҳурмат, ўз ўрнини билиш деган тушунчалардан анча йироқ инсон. "Барселона" клубининг экс-форвардини қилган ва қилаётган ишларини хатто ушбу клубнинг ашаддий мухлислари ҳам қоралашади. У ижтимоий тармоқларда диққат марказида бўлишни ёқтиради ва хоҳлаганича бошқаларни камситиш билан шуғулланади. Ўзини шу йўл билан хурсанд қилишга чоғланади. Аммо бу қилаётган ҳаракатлари унга нафрат билан қарайдиганлар сонини кўпайишига олиб келмоқда холос.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: