-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
Кун келиб, уларни соғинамиз!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-11-14 11:52
Футбол – унга ошиқ бўлган инсонлар учун, ҳаёт мазмунидек, гўё! У билан юришади, у билан нафас олишади. Лек асло усиз яшашга рози бўлишмайди. Ҳеч синаб кўрганмисиз, футбол кўришни тўхтатишга ? Сабрингиз неча кунга етган ? Ҳа тўғри, футбол оламини шунчаки тарк эта олмаймиз. Ҳозир мен ёзмоқчи бўлган мавзуим эса, сизни футболга боғлаб турган жозибани яратувчилар ҳақида. Шундай футболчилар борки, уларнинг майдондаги ҳаракатларини кўриб маҳлиё бўлиб қоласан киши. Лек афсуски, вақт ўз сўзини айтмасдан қўймайди. Яқин йиллар ичида фаолиятини якунлайдиган футболчилар ҳам бор, лекин улар ҳалигача футбол оламида ўз ўрнини йўқотмаган. Ўзининг спорт формасини юқори кўрсаткичларда ушлаб турибди. Биз уларни ўйинини севамиз! Биз уларнинг ҳаракатларидан завқ оламиз!
Андрес Инъэста. Жозибакор ўйинни томоша қилмоқчимисиз ? Андресни ҳаракатларини кўришни тавсия этаман. Тўпни ўзида олиб қолиши, ажойиб дриблинглари, мўъжизакор тўп етказишлари одамни ҳайратга солади. Афсуски, Инъэста ҳам яна 3-4 йилда фаолиятини якунлашига тўғри келади. Ундан ҳам кўпроқ ўйнайди дейсизми ? Бўлса бордир, лекин “Барселона” шундай клубки, унда рақобатда ютиб чиқишинг учун сен умуман формангни йўқотмаслигинг, доимо машғулотларда тинмаслигинг керак. Инъэстага эса вақт тўсқинлик қилади. Ёдингиздами, Голландияга қарши финалда урилган гол ?! Ёдингиздами, Классикода урган голи учун “Сантиаго Бернабеу”даги олқишлар?! 2012-йилда Европа чемпионатида ҳам терма жамоаси учун асосий фигура бўлди. Ўшанда йил якуни бўйича футболчилар учун жуда юқори аҳамиятга эга бўлган соврин “Олтин тўп”ни айнан Андрес олишини кутгандим. Афсус, ном, бренд, реклама яна ўз сўзини айтганди. Андреснинг ўзи ҳам “Олтин тўп” борасидаги саволлар жонига теккач, “Олтин тўп” ? Кечирасиз, мен унақа совринни билмайман, деганди. Наҳот 3-4 йилдан кейин шундай вазиятларни қайта кўрмаймиз ? Наҳот Инъэстанинг ҳам майдондаги ҳаракатларини бир неча йиллардан кейин соғина бошлаймиз ? Андрес фаолиятини якунлагач, футбол олами жуда катта йўқотишга учрайди. Буни ўша пайтда тушуниб етади ҳамма. Ҳали вақт бор… Ҳали Иниэста майдонда… Шундай экан унинг ўйинидан завқ олайлик!
Жанлуиджи Буффон. “Ювентус”нинг чин маънода тирик афсонаси. Жижжи гарчи дарвозабон бўлса ҳам, гарчи майдонни бир четида турса ҳам, у қаҳрамонга айлана олди ! Кўпинча, ҳужумчиларнинг шедевр голлари-ю, ярим ҳимоячиларнинг жозибадор пасслари олдида, дарвозабонларнинг хатти-ҳаракатлари унчалик кўзга ташланмайди. Лекин шунда ҳам “порлаб” туриш, энди бу маҳорат ! Жижжи сиймосида содиқликни ҳам кўрамиз. Жамоаси қуйи дивизионга тушиб кетса ҳам, уни бошқа клуб либосига алмаштирмади. Жамоага содиқ қолди. Бу ҳозирги юлдузлик пиллапояларидан чиқаётган футболчилар учун маҳорат мактаби бўлса, ажабмас. Буффоннинг фаолиятидаги энг юқори нуқта, шубҳасиз, 2006-йилга бориб тақалади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: