-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
Ой бориб омон қайтмаганлар ёки ФИФА «вируси»дан зарар кўрганлар
Баҳо: 0Киритилган сана: 2016-11-18 16:12
Мана навбатдаги ФИФА кунлари ҳам ўз якунига етди ва футболчилар ўз клубларига қайтишмоқда. Терма жамоадаги учрашувларда қатнашиш ва турнирларда иштирок этиш - Ватанпарварликдан бошқа нарса эмас. Барчаси Ватан учун қилинади, ҳамма ягона мақсад учун курашади.
Лекин айнан ФИФА кунларида ташкил этилган учрашувларда кўплаб футболчилар жароҳат оладилар ва баъзан клубларини қийин ҳолатга тушириб қўядилар.Энди ана шундай "омон қайтмаганлар"ни келтирамиз:
1. Самуэл Юмтити. "Барcелона" ҳимоячиси Франция терма жамоасига қўшилган кунидан бир кун ўтиб машғулотларда сон мушакларидан жароҳат олган ва Франция терма жамоаси қароргоҳини тарк этган. Текширувлардан сўнг Самуэл Юмтити 3 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлди. Самуэл Юмтити ушбу мавсум жамоага қўшилганига қарамасдан жуда юқори савияда ўйин ўтказаётган эди. Бу жароҳат янги клуб иҳтиёридаги иккинчи жароҳати ҳисобланади.
2. Эктор Бельерин. "Барcелона" қизиқишлари доирасида турган "Арсенал" клуби ҳимоячиси эса Испания ёшлар терма жамоаси сафида жароҳат орттириб олган ва 21 ёшли футболчи уч ҳафтага сафдан чиққан. Футболҳи Арсеналнинг ноябр ойига белгиланган барча учрашувларни ўтказиб юборади.
3. Клаудио Браво. "Манчестер Сити" клуби дарвозабони Колумбияга қарши кечган учрашувда жароҳат олган. Дарвозабон ўйин вақтида колумбиялик бир футболчи билан тўнашиб кетган ва тиззаси шикастланган. 64-дақиқада унинг ўрнини Жонни Эррера эгаллаган. Текширувлардан сўнг Браво яна машғулотларга қайтди ва кейинги Чили - Уругвай учрашувида майдонга тушди.4. Роберт Левандовски Руминияга қарши кечган ўйин вақтида петарда портлашидан жароҳат олди. Полша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ЖЧ саралаши доирасида Руминияга қарши кечган ўйин вақтида мухлислар томонидан портлатилган петардадан жароҳат олди.
Учраушвнинг 54-дақиқасида мухлислардан бири майдонга петарда улоқтирган. Левандовски ҳакамга уни кўрсатаётган вақтда петарда портлаб кетди. Полша терма жамоаси сардори юзини ушлаганча майдонга йиқилди ва шифокорлар унга ёрдам бериш учун тезда етиб келдилар.
Хабар қилинишича, ҳакам дарҳол ФИФА делегацияси билан ўйинни тўхтатиш борасида маслаҳатлашиб олди. Аммо Левандовски майдонга қайтгач, учрашувни давом эттиришга қарор қилишди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: