-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
Ўзбекистонга гол урган Иньеста ҳақида 15 факт
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-18 18:23
"Барселона" сардори Андрес Иньеста ҳақида нималарни биласиз? Биз сизнинг ҳукмингизга футболчи ҳаиқдаги 15 та фактни ҳавола этамиз.
1. Андрес Иньеста 1984 йилнинг 11 май куни таваллуд топган.
2. 2000-2003 йиллар давомида "Барселона Б" жамоаси сафида 54 та ўйинда 5 та гол киритган.
3. "Барcелона"нинг асосий жамоасида 2003 йилдан буён Иньеста 609 ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 55 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
4. Андрес Испания миллий терма жамоаси либосида 2006 йилда дебют қилган. Шундан буён ярим ҳимоячи терма учун 111 та беллашувда 12 та гол уришга муваффақ бўлган.
5. Футболчи термадаги дебют голини 2007 йили "Олд Траффорд" стадионида Англия билан бўлган учрашувда киритган. Ана шу беллашувда испанлар минимал 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишган.
6. 2003 йили ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Испания ва Ўзбекистон термалари ўртасидаги беллашувда испанларга ғалаба келтирувчи ягона голга ҳам айнан Инеста муаллифлик қилган эди. Ўша турнирда Андрес 3 та тўп киритган.
7. Иньеста "Барcелона" билан биргаликда Испания чемпионатида 8 марта, Испания кубогида 4 бора, Испания суперкубогида 7 марта, Чемпионлар лигасида 4 бора, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида 3 мартадан зафар қучган. Умумий ҳисобда у 29 та жамоавий ютуқларга эришди.
8. Андрес Испания миллий терма жамоаси сафида икки марта Европа чемпиони ва бир бора жаҳон чемпиони бўлди. 17 ва 19 ёшли футболчилар ўртасида Европа чемпионатида зафар қучиб, Конфедерациялар кубогида вице-чемпионга айланди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: