-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
"Барcелона" чемпионатни "қурбон" қилиши керак (ми)!?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-30 08:41
Испания чемпионатининг 20-турида "Барселона" меҳмонда "Бетис" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик учун имкониятини пасайтириб юборди. Луис Энрике шогогирдлари 20 ўйинда 42 очко тўплаб, турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб туришибди. Ундан олдинги "Севилья" 19 ўйинда 42, "Реал" эса 18 ўйинда 43 очкога эга. Агар Мадридликлар захира ўйинларида 3 очкодан олишса, "Барса" асосий таъқибчисидан 7 очкога орқада қолади. Бу эса Ла лига учун жуда катта фарқ.
Феврал ойи "Барcелона" учун жуда муҳим. Каталонияликлар айни пайтда учта фронтда ҳам кураш олиб боришмоқда. Бироқ ҳозир клуб "требл" ҳақида ўйлайдиган вазиятда эмас. Келинг жамоанинг февралдаги ўйинлари тақвимига тўхталиб ўтсак.
1 февраль. Атлетико – Барселона (Испания кубоги)
4 февраль. Барселона – Атлетик (Ла Лига)
7 февраль. Барселона – Атлетико (Испания кубоги)
11 февраль. Алавес – Барселона (Ла Лига)
14 февраль. ПСЖ – Барселона (Чемпионлар лигаси)
19 февраль. Барселона – Леганес (Ла Лига)
26 февраль. Атлетико – Барселона (Ла Лига)
1 март. Барселона – Спортинг Хихон (Ла Лига)Демак Энрике шогирдлари роппа-роса бир ой ичида 8 та учрашувда майдонга тушишади. Шуларнинг 3 таси "Атлетико" билан ва яна бири ПСЖ билан ўйинга тўғри келади. Боз устига "Атлетик" билан ҳам осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. Демак, Энрике қайсидир турнирни "қурбон" қилишига тўғри келади. Бундай тақвим, жамоанинг бир ҳил темпда ўйин намойиш эта олмаётгани боис, учта фронтда ҳам курашиш осон эмас.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: