-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
Натижалар Энрикенинг «Барселона»дан кетишига қаршилик кўрсатганда
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-02-13 09:34
«Барселона»нинг янги мухлислари баъзи фактлардан бехабар бўлса керак. Пеп Гвардиоланинг олтин давридан олдин каталонияликлар ҳозиргидек ёппасига совринлар ютишга ва доимий равишда томошабоп ўйин кўрсатишга одатланмаган эди. Луис Энрикенинг жамоадан кетишини талаб қилаётганлар ё бундан олдинги даврни кўрмаган янги мухлислар, ёки буни эслай олмайдиганлардир.
«Барселона» Қирол кубоги ярим финалида «Атлетико» тўсиғидан ўтиб, кетма-кет тўртинчи марта мусобақа финалига чиқиши мухлисларни хурсанд қилиши лозим эди. Кўпчилик бундан хурсанд бўлгани табиий, бироқ уларнинг баъзилари учун бу гўёки етарли бўлмади. Тўғри, 1:1 ҳисобида якунланган жавоб баҳсида «Барселона» ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди, дейиш қийин.
Бироқ рақиб ҳам сўнгги уч Чемпионлар лигаси финалининг иккитасида иштирок этган жамоа эканлигини унутмаслик лозим. Бундан ташқари, «Барса»нинг икки футболчиси майдондан четлатилди (Серхи Роберто ва Луис Суарес) ва яна икки муҳим футболчиси – Серхио Бускетс ва Андрес Инъеста бу ўйин олдидан тўлиқ тикланиб улгурмаган эди.
Каталонияликларга май ойида бўлиб ўтадиган Қирол кубоги финалида рақиблик қиладиган «Алавес» билан эса шу ҳафтанинг ўзидаёқ Ла Лига доирасида дуч келди. Басклар биринчи даврада «Камп Ноу»да алаба қозонгани ва ушбу мавсумда ўз майдонида фақатгина икки марта мағлуб бўлганини эътироф этган «Барселона»нинг бир қатор мухлислари бу ўйиндан олдин ҳам хавотир билдира бошлади.
Луис Энрике эса 38 кун ичида жамоа 12-ўйинини ўтказаётгани ва кейинги ўйин Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида «ПСЖ»га қарши меҳмонда бўлиб ўтадиган баҳс эканлигига қарамай ротация қўллаётгани учун танқидларга дуч келишда давом этаётганди. Бундан ташқари, «Барселона» ҳар доим бир хил ўйин кўрсатаётгани, ижодкорлик йўқлиги, Энрике фақат натижа учун ўйнаётгани ҳам айтилганди.
Бироқ ҳатто Гвардиола ҳам ўйинларда ғалаба қозонилмаса бошқа жиҳатлар аҳамиятга эга эмаслигини эътироф этганини унутмаслик лозим. Ўйин услуби – муҳим жиҳат, бироқ у иккинчи даражали омил, бунинг устига «кўк-анорранглиллар» керагидан анча ортиқ ўйин услубига эга. Аммо «Алавес»га олти гол уриб, мезбонларга ўз майдонларидаги энг йирик мағлубиятни тақдим этган «Барселона» барча танқидлар асоссиз эканлигини кўрсатди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: