-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
Луис Энрикенинг аламли мағлубиятлари (2-қисм)
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-02-26 11:02
Луис Энрикенинг "Барселона"даги саргизаштлари бу йил якунланиши ҳақидаги хабарлар кетма-кетлиги тинмаяпти. Биз ушбу мураббийнинг "Барcелона" бошқарувидаги аламли мағлубиятлари ҳақидаги мақоланинг давомини эътиборингизга ҳавола этамиз.
6. Испания чемпионати-2015/16. 31-тур
"Барcелона" - "Реал Мадрид" 1:2
"Барcелона" биринчи даврада "Сантяго Бернабеу"да йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Мазкур баҳсда Энрике шогирдлари ғалаба қозонишса, чемпионликни муддатидан аввал ҳал қилиб қўйишган бўларди. Бироқ 83-дақиқада бир киши кам бўлиоб қолган Зидан шогирдлари орадан 2 дақиқа ўтиб ғалаба келтирувчи гол уришди. Бу Энрикенинг "Реал"дан учралган иккинчи мағлубияти эди.
7. Испания чемпионати-2015/16. 33-тур
"Барcелона" - "Валенcиа" 1:2
"Барcелона" "Реал"дан сўнг сафарда "Реал Соседад"га ҳам имконияти бой берди. Шундан кейин клуб кутилмаганда ўз майдонида "Валенcия"га ҳам ютқазиб қўйди. Натижада каталонияликлар кетма-кет учта мағлубият, боз устига ғалабасиз тўрт ўйиндан сўнг "Реал"ни ўзларига анча яқинлаштириб олишди. Ҳайриятки мазкур тарсакидан сўнг, Энрике шогирдлари уйғонишди ва кетма-кет 5 та ғалабага эришиб чемпионликни қўлга киритишди.
8. ЧЛ-2015/16. 1/4 финал
"Атлетико" - "Барcелона" 2:0
Дастлабки учрашувда Каталонияликлар Суареснинг "дубл"и эвазига иродали ғалабани қўлга киритишган эди. Бироқ жавоб учрашувида Энрике шогирдлари ҳеч нарсага эриша олишмади. Гризманнинг урган иккита голи Чемпионлар лигасининг амалдаги соҳиби учун мусобақа якунланганини англатди.Луис Энрикенинг аламли мағлубиятлари (1-қисм)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: