-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
"Барcелона" - ПСЖ учрашувига оид қизиқ маълумотлар
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-03-08 14:26
Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган жавоб ўйинида "Барселона" ўз майдонида ПСЖни қабул қилади.
Қуйида мазкур жамоалар тўқнашувига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Ушбу жамоалар шу кунга қадар 10 марта тўқнаш келишган. 4 та беллашувда каталонияликлар, 3 та баҳсда эса парижликларнинг қўли баланд келган. Қолган 3 та ўйинда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 16:15 "Барcа" фойдасига.
2. "Барселона" "Камп Ноу"да ПСЖга ютқазмаган. Ўз майдонидаги 4 ўйиннинг 2 тасида "Барcа" зафар қучган бўлса, яна 2 тасида дуранг қайд этилган.
3. Каталонияликлар ПСЖдан учралган қақшатқич мағлубиятдан кейин ўтказилган барча 4 та ўйинда ҳам зафар қучишди. Парижликлар эса 3 та ўйиннинг 2 тасида ғалаба қозониб, яна бирида очко йўқотишди.
4. "Барcелона" 2017 йилда ўтказилган 11 ўйиннинг 5 тасида йирик ҳисобда зафар қучган. Жумладан 4 та баҳсда 4 та тўп фарқи билан ютуққа эришган.
5. ПСЖ бу йил ўтказилган 10 та баҳснинг 8 тасида ғалаба қозониб, 2 тасида дурангга имзо чеккан.
6. "Барcелона" Чемпионлар лигаси тарихида плей оффнинг биринчи ўйинида 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, амалда кейинги босқичга чиққан илк жамоага айланиши мумкин.
7. Парижликлар қаторасига бешинчи мавсум ЧЛнинг чорак финал иштирокчисига айланишлари эҳтимоллиги мавжуд.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: