-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
"Барcелона" ва "Реал" голларни қандай уришмоқда?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-04-03 11:02
Каталониянинг "Барcелона" жамоаси Ла лиганинг ушбу мавсумида энг сермаҳсул жамоа бўлиб турибди. Луис Энрике шогирдлари ортда қолган 28 ўйинда рақиблар дарвозаларига 81 та гол киритишди. Улар бу борада "Реал"дан 10 та кўп гол уришган.
Месси ва унинг шериклари ана шу голларнинг 57 тасини комбинациялар орқали киритишган. "Реал"да бу кўрсаткич 45 тани ташкил этмоқда. Демак, комбинацион ҳужумлар самарадорлиги бўйича "Барcелона" устунлик қилмоқда.
Қарши ҳужумлардан урилган голлар бобида устунлик Мадрид клуби томонида. Роналду ва унинг шериклари 5 марта, "Барcелона" эса 4 марта қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишган.
Стандарт вазиятлардан урилган голлар бўйича ҳам "қироллик клуби" кичик устунликка эга. Тони Крооснинг бурчакдан ва жарима тўпларидан узатаётган тўплари "Реал"га катта фойда келтираётгани кўпчиликка сир эмас. Ушбу натижа бўйича ҳисоб 15: 14 Мадрид фойдасига!
"Реал"да Криштиану Роналду 6 та пеналтидан унумли фойдаланган бўлса, "Барcелона" сафида Лионел Месси 4 та ва Неймар 1 та 11 метрлик "нуқта"дан дарвозани ишғол этишган. Пеналтидан киритилган голлар бобида ҳам кичик устунлик Зидан шогирдлари тарафида.
Автоголлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсак, бу борада "Барcелона" рақибидан 1:0 ҳисобида олдинда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: