эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай
    Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм
    ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия
  • FCB.UZ — бу «Барселона»

    FCB.UZ блоги

    Неймарнинг "Барселона"даги 100 голи ҳақида

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2017-04-04 10:28

    "Барселона" ҳужумчиси Неймар кеча Ла лиганинг навбатдаги турида "Гранада" дарвозасини ишғол қилиб,  каталонияликлар либосида киритган голлари сонини 100 тага етказиб олди.  Хўш бразилиялик футболчи бу натижага қандай эришди? Қуйида бу ҳақда тўхталиб ўтамиз.

    http://media.televicentro.hn/portadas/neymar-feliz-enero.jpg?mtime=20160127071335

    2013 йили "Сантос"дан сотиб олинган футболчи илк мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмади.  Неймар Ла лигада атиги 9 та гол урган бўлса,  кубок ўйинларида 1 та,  Чемпионлар лигасида 4 та ва бошқа турнирларда 1 та голга муаллифлик қилди.  Деярли 100 миллион еврога тушган ҳужумчи учун бир мавсумда 15 та гол уриш яхши натижа эмас эди албатта.  Боз устига Каталонияликлар мавсумни совринсиз якунлашди.

    http://images.performgroup.com/di/library/omnisport/9c/dd/neymars_1acfq8pntcxbv1s8421ox09vmp.jpg

    2014/2015 йилги мавсум Неймарнинг фаолиятидаги энг омадлиси бўлди.  У Испания чемпионатида 22 та гол уриб,  шахсий рекордини ўрнатди.  Кубок ўйинларида 7 та ва Чемпионлар лигасида 10 марта рақиблар посбонларини ранжитди.  Ҳужумчи мавсумни 39 та гол билан якунлади ва "требл"га эришди.  Чемпионлар лигасида Роналду ва Месси билан биргаликда энг яхши тўпурарга айланиш ҳам Неймар учун фантастик натижа эди.

    http://cf.c.ooyala.com/5keDRmdToaasg1488jyH7Z8qnyXPDKa1/promo257287516

    Кейинги мавсумда Неймар чемпионатда яна шахсий рекордини ўрнатди.  У бу сафар испан жамоалари дарвозаларини 24 марта "ўқ"қа тутишга муваффақ бўлди.  Бироқ бразилиялик кубок ва Чемпионлар лигасида ўз даражасида тўп сура олмади.  Икки мусобақада урилган 7 та гол,  уни мавсумни 31 та гол билан якунлашига сабаб бўлди.

    Давоми>>


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: