-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
АПЛ грандларининг энг қиммат трансферлари ТОП-6
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-07-22 07:59
Инглиз грандлари ушбу ёзда трансфер бозорини анча гуллатишмоқда. Қуйида бу ёзда Англия клубларининг супер трансферлари ҳаиқда маълумот бериб ўтамиз.
6. Муҳаммад Салох - 42 млн. евро
"Ливерпуль" клуби "Челси"да ўзини кўрсата олмаган Салохни "Рома"дан 42 млн. евро эвазига Салохни сотиб олди. 25 ёшли мисрлик футболчи Клоппнинг қўл остида янада кучайишига шубҳа йўқ.
5. Бернарду Силва - 50 млн. евро
"Монако" билан ўтган мавсумда бутун Европани "чангитган" 22 ёшли футболчи учун "Сити"нинг бойвачча хўжайинлари 50 млн. еврони аяб ўтиришмади. Португалиялик ярим ҳимоячини 2 йил муқаддам князлик клуби "Бенфика"дан 15 млн. еврога сотиб олганди. Демак француз клуби уни 3 баробардан ортиқ қимматга сотишга эришди.
4. Кайл Уолкер - 51 млн. евро
2011 йилда "Астон Вилла"дан "Тоттенхэм"га текинга келиб қўшилган Уолкерни "Манчестер Сити" клуби 51 млн. еврога сотиб олди. 27 ёшли инглиз ярим ҳимоячиси "Тоттенхэм" сотган энг қиммат футболчилар орасида иккинчи ўриндан жой олди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: