-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
FCB.UZ — бу «Барселона» FCB.UZ блоги
Ажабтовур базм
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-07-26 15:34
Олий лигадан тушиб кетган жамоа аъзолари бу вазифани шараф билан уддаганлари муносабати билан алоҳида «банкет» уюштиришди. Байрам байрамдек бўлиши учун дастурхонга хилма-хил ичимликлар қўйилди. Тантанали оқшом бошланиши ҳамоно жамоа бош мураббийи барчанинг эътиборини ўзига тортиб, йиғилганлардан қадаҳ кўтаришини сўради ва мулойимгина, лекин дадил ҳолда сўз бошлади:
- Олий лигадан тушиб кетганимиз билан барчангизни табриклашга ижозат берсангиз. Зеро, бундай бахтга атиги иккита омадли жамоа сазовор бўлди. Қарангки, улардан бири айнан бизнинг жамоа. Мавсум давомида кўрсатган жасоратимиз барча рақибларимизни чексиз хурсанд қилди ва ҳамон улардан тинимсиз тарзда миннатдорчиликлар қабул қилаяпмиз. Ҳа, тўғри, ўзимизнинг кам-сонли мухлисларимизни озгина ранжитиб қўйганимиз рост. Ҳечқиси йўқ. Ахир қолган жамоаларнинг кўпсонли фанатлари айнан биз туфайли хафа эмас, хурсандлар. Тан олайлик, бундай мардлик ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Энди ҳар бирингизга бўлажак мавсумда ҳам янги жамоангиз билан шундай улуғ шарафга эришишдек буюк бахт тилайман.
Мураббий ўрнига ўтиргач, қадаҳлар бўшатилди ва барча-барча мамнун ҳолда базмни давом эттирди. Муайян вақтдан сўнг табрик сўзи жамоанинг «ишонган тоғи» - дарвозабонга берилди. Албатта, у ҳам қувноқ кайфиятга мос тушадиган сўзларни топиб гапирди:
- Бугунги байрамнинг уюштирилишида менинг ҳам озми-кўп ҳиссам борлигидан бахтиёрман. Билмадим, агарда дарвозада бошқа биров турганида, бугунги байрам бўлмасмиди, балки? Ўз ўрнида мени мунтазам қўллаб-қувватлаб турган ҳимоячиларимизга алоҳида ташаккур изҳор этаман. Хуллас, навбатдаги қадаҳни ҳимоячиларимиз учун кўтаришингизни илтимос қиламан.
Қадаҳлар бир-бирига уриштирилаётган паллада мудофаа чизиғи вакили шартта ўрнидан туриб, амплуадошлари номидан гапирмоқчи эканлигини маълум қилди. Шунда ҳамма енгил қарсак чалган ҳолда унга қулоқ тутди:
- Ушбу мавсум барча амплуадошларим учун ўта муваффақиятли келди. Шахсан ўзим энг омадли даврни бошдан ўтказдим, десам муболаға бўлмайди. Қадрдон жамоадошларим, ўз дарвозамизга урган 5та гол учун қанчадан-қанча олқишлар олганимни бир тасаввур қилинг. Бунинг олдида бир-икки марта сўкиш эшитиш ҳеч нарса эмас. Мана, рақибларимиз мухлислари мени энг фойдали ўйинчи, деб топишди. Ҳатто мавсум якунида махсус соврин лауреатига айландим, турли «рамзий термалар» сафига киритилдим. Албатта, бунинг ортида ҳар бирингизнинг ўзига яраша улишингиз бор. Буни ҳеч қачон инкор этмайман. Келаси мавсум ҳам ҳаммамизга шундай омадли келсин. Ассосийси, жароҳатга йўлиқмайлик ва қайси жамоага борсакда, ўзлигимизни сақлайлик!
Базм ўзининг авж палласига киргач, баъзи футболчилар бутунлай маст бўлиб улгуришди. Лекин ўйин-кулгу янада қизиди. Дарвозабонлар «Андижон полкаси», ҳимоячилар эса «Хоразм лазгиси»га рақс туша бошлашди. Шу куни давра қизиганидан қизиди. Дастурхонга миллий таом - палов тортилгач, ҳамма шоша-пиша ўз ўрнига қайтди. Билмадик, улар рақсга тушиб, оч қолишган, шекилли. Шунда бош мураббий барчани тинчлантиришга уринди ва яна қадаҳ кўтаришни илтимос қилди. Бу таклиф футболчиларга мойдек ёқиб тушди, чоғи, улар тезда илтимосни қолдиришди. Табрик сўзи эса ҳимоя ва ҳужумни боғлаб турган амплуа вакили, яъни ярим ҳужумчи, йўғе, узр, ярим ҳимоячига берилди:
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: