-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Шерзод Ражабов I love this Game
Бировнинг қўли учун пенальти!!!
Баҳо: +1Киритилган сана: 2012-05-03 17:20
Сўнгги пайтларда футбол ҳакамларига бўлган эътибор ҳаддан ташқари ошиб кетди. Йўқ, ҳакамларнинг хатолари бугунга келиб кўпайгани учун эмас, балки футбол анча тезкор ва тажовузкор бўлиб кетгани учун. Авваллари ҳам ҳакамларнинг хатолари, оддий эмас, кулгили хатолари етарлича топилган. Ҳозирги кундаги хатоларни эсламайлик-да, тарихдаги нуқсонларга кўз югуртирайлик...
Футбол тарихидаги эсда қоларли ва ажабтовур воқеаларга, ҳатоларни эслашга уриниб кўрамиз.
НОРВЕГИЯЛИК ...
Украина—Хорватия 1:1. Киев.
Жаҳон чемпионати саралаши, плей-офф жавоб учрашуви.
Воқеа: плей-оффнинг дастлабки учрашувида Загребда 0:2 ҳисобида ютқазган украиналиклар жавоб ўйинида илк дақиқаларданоқ олдинга ташланишмаса бўлмасди. Тезкор гол киритишга муваффақ бўлган украиналиклар рақиб жарима майдонида ҳақиқий қамал уюштирадилар, 1:0 ҳисобида олдинда бораётган мезбонлар иккинчи голни ҳам киритадилар, аммо... катта саҳнага қанот ҳаками чиқади ва Косовскийнинг голини ўйиндан ташқари ҳолатда киритилди деб, ҳисобламайди. Бундан саросимага тушиб қолган мезбонлар орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, хорватлардан гол ўтказиб юборишади ва Хорватия жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади!
Хотима: ўйиндан кейинги видеотакрор ҳакамнинг ноҳақлигини исботлаб берди. В.Косовскийнинг голи тоза эди... Ўша ўйиндан кейин одатда ўта босиқ В.Лобановский шундай деган эди: «Бу бизнинг жамоамизни «ўлдириш» учун қилинган ва олдиндан режалаштирилган иш эди. Ҳакам биздан ўйинни тортиб олди, барчасига у айбдор, унинг кимлигини фамилияси айтиб турибди», деганди! Ўйинни бошқарган норвегиялик ҳакамнинг фамилияси Педерсен эди!
СВЕТОФОР ВА ҲАЙВОНЛАР!
Англия — Аргентина 1:0. 1966 йил жаҳон чемпионати чорак финали. Уэмбли.
Воқеа: ярим финал йўлланмаси учун кечган ушбу баҳс ҳар иккала жамоанинг ҳам ўта қўпол ўйини билан анчагача эсда қолганди... Биринчи бўлимда аргентиналиклар мезбонларнинг хунобини чиқаришади. Тўп ўрнига кўпроқ рақиб оёқлари нишонга олинарди. Иккинчи бўлим ҳам айнан шундай сценарий остида кечади, фақат бу сафар энди англияликлар қўполликни авжига чиқаришди. Вазиятлардан бирида аргентиналиклар сардори Антонио Раттин инглизларнинг бундай ўйинига асаблари дош бермайди ва бош ҳакамга ташланади. Бу ҳолат бир неча бор такрорланади. Аргентиналиклар бунгача ҳакам томонидан огохлантирилганди. Учрашув ҳаками Рудольф Крейтлин уни майдондан четлатади ва майдонни тарк этишини талаб қилади. Ўша пайт ҳали сариқ ва қизил карточкалар жорий қилинмаган эди! Аргентиналик футболчи эса ўзини эшитмаганликка олади ва ўйинни давом эттираверади. Шу пайт майдонга стадионда ўтирган англиялик, испан тилини биладиган К.Эштон исмли ҳакам чиқиб келади ва аргентиналикка унинг четлатилганини тушунтириб, уни майдонни тарк этишга кўндиради...
Хотима: ўйинда англияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишади. Инглизлар, шунингдек, ўйиндан кейин рақиб жамоа билан ўз футболкаларини алмаштиришдан бош тортишади, аргентиналикларни футболчи эмас, «ҳайвонлар» деб аташади.
Ўша Эштон фамилияли ҳакам ўйин тугагач, ўз машинасида уйга қайтаётганида светофорда туриб қолади ва светофордаги сариқ ва қизил чироқларни кўриб, миясига ажойиб фикр келади. Футболдаги сариқ ва қизил карточкалар айнан шундан кейин пайдо бўлади!
ЎЗЛАРИНИ ЎЗЛАРИ АЛДАШДИ!.. НЕГА?
«Бавария» — «Нюрнберг» 2:1.
Германия Бундеслигаси. 1994 йил. Мюнхен «Олимпиаштадион».
Воқеа: учрашувнинг охирларида «Бавария» футболчиси Томас Хелмер дарвозага чамаси 2 метрлардан туриб зарба беради. Ўша вазиятда тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтади. Ҳамма ҳайрон... гол бўлмаганлигига ҳеч ким ишонмасди. Сабаби, дарвоза деярли бўш эди... Бунга қанот ҳаками ҳам ишонмайди ва голни ҳисобга олади. Қайта кўрилганда эса ҳамманинг эси оға ёзди. Сабаби, тўп дарвоза устунига тегиб чизиқни кесиб ўтмаганди. Тўп ўша чизиқдан деярли 1 метрга узоққа тушганди...
Хотима: «Нюрнберг» футболчилари, табиийки, Германия футбол иттифоқига шикоят хати беришади. Вазиятни ўрганиб чиққан юқори футбол мутасаддилари ҳакамнинг қарори нотўғри эканлиги ва «Бавария»нинг ғалабаси ноҳақлигига тўлиқ амин бўлишади ҳамда ўйиннинг қайта ўтказилиши учун қарор чиқаради. Қайта ўтказилган учрашувда баварияликлар «Нюрнберг»ни «еб қўйишади» — 5:0!
Охир-оқибат ўша йили «Бавария» чемпион бўлади. «Нюрнберг» эса тўплар нисбати ёмонлиги сабаб Бундеслигани тарк этади! Ана шунақа!!!
ФУТБОЛДАН КЕТИБ, ХОККЕЙГА...
Динамо» — «Ротор» 0:0 (пенальтилар буйича — 8:7).
Россия кубоги финал — 1995. Москва. «Лужники».
Ҳодиса: ўйиннинг қўшимча бўлими тугашига 3 дақиқа қолганда, яъни 117-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда бош ҳакам Игорь Синер «Динамо» дарвозаси томон шубҳали пенальти белгилайди... Бу билан ҳакам узоқ йиллик ўзига хос анъанага чек қўймоқчи бўлади, чамамда! Сабаби, Россия кубоги узоқ йиллардан буён фақат пойтахт клубларига насиб қилаётганди... «Динамо» футболчиларининг аҳволини тушунса бўларди. Чунки «Ротор» футболчиси, биринчидан, жарима майдони ташқарисида йиқилганди, иккинчидан эса, унга ҳеч ким тегмаганди. Тоза симуляция! Нима бўлганда ҳам, ҳакам ўз қарорини ўзгартирмади! ...Аммо кубок барибир Москвага кетди! Қандай қилиб дейсизми? Роторликлар сардори Олег Веретенников ўша пенальтини ноаниқ бажаради, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса омад «Динамо» футболчиларига кулиб боқади!
Оқибатда: ўйиндан кейин учрашув ҳаками ўз қарори хато эканлигини тан олади, РФИ эса воқеани кўриб чиқиб, ҳакамни 2 йилга учрашувлардан четлатишга қарор чиқаради. Шу бўйи ўша ҳакам Игорь Синер футболга қайтиб келмайди. Ўша воқеадан кейин у чим устида хоккей ўйинларига ҳакамлик қилиш учун кетиб қолади!
МЕНИНГ ҚЎЛИМ ЭМАС, СЕНИКИ, ЙЎҚ СЕНИКИ!!!
Уэльс — Шотландия - 0:2.
Жаҳон чемпионати саралаш учрашуви. 1978 йили, Ливерпуль. «Энфилд Роуд».
Ҳодиса: Уэлсь термаси жарима майдонида тўп учун иккала жамоа футболчилари — шотландиялик Крейг Жордан ва Уэльс ҳимоячиси Мик Жонслар кураш олиб боришади ва кутилмаганда тўп кимнингдир қўлига тегади... Аммо кимнинг қўлига? Учрашув ҳакамининг фикрича тўп ҳимоячининг қўлига теккандек эди ва пенальти... Аслида эса ҳакам қаттиқ адашганди, тўп уэльслик ҳимоячининг қўлига эмас, балки у билан курашган шотланд ҳужумчисининг қўлига текканди!
Оқибати: Дон Мерсон пенальтини голга айлантиради, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, воқеадан ўзларига келишга улгурмаган уэльсликларни афсонавий Кенни Далглиш яна бир бор ранжитади. Шотландияликлар ушбу ғалаба эвазига ўз мақсадларига етадилар, Уэльс эса аксинча ушбу мағлубият сабаб курашдан чиқиб кетади! Ҳакамга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмайди. Тўп қўлига теккан шотланд ҳужумчиси анча вақтгача ўз айбини тан олмай келади, аммо орадан 8 йил ўтиб, тарих такрорланади, бу сафар шубҳали пенальти энди шотландлар дарвозаси томон белгиланади... ва бунинг оқибатида шотландлар плей-оффдан ҳам қуруқ қоладилар! Қайтар дунё, дейдилар-ку!
ЖУДА КЕЧ!..
Бразилия — Швеция 1:1.
Жаҳон чемпионати—1978. Аргентина. «Сан Мартино».
Ҳодиса: ўйиннинг сўнгги дақиқасида Бразилия бурчак тўпини ўйинга киритади. Ҳимоячилардан баландроқ сакраган Зико тўпга боши билан зарба беради ва гол... Йўқ, шошманг, Зико бош билан зарба берган пайтда учрашув бош ҳаками ўйин тугаганлиги билдириб, ҳуштагини чалади! Гол инобатга олинмайди. Сабаби тўп ҳали ҳаводалик пайтида ҳакам ҳуштагини чалишга улгурганди... Ажойиб ҳолат! Бразилияликларнинг ҳолатини тушунса бўларди. Бутун жамоа бўлиб, ҳатто мураббийлар ҳам майдонга югуриб чиқишади... Фойдаси йўқ! Ўйин 1:1 хисобида тугайди... Зиконинг ўзи кейинчалик бундай ғалати қарорни умри бўйи кўрмаганлигини, ўша вазиятда сал қолса, эси оғиб қолай деганини тан олади...
Оқибати: ўша эпизод кейинчалик юқори футбол инстанцияларигача етиб боради, юқори футбол мутасаддилари ҳакамдан ҳеч қандай айб топа олишмайди. Воқеа унутилади, бунгача бундай воқеа ҳали кузатилмаганди. Орадан роппа—роса 20 йил ўтиб, 1998 йилда худди шундай ҳолат Англия лига кубоги учрашувларидан бирида содир бўлади. Зиконинг голини ҳисобга олмаган ўша ҳакам Клайв Томас шундан сўнг енгил тин олиб: «Менинг хатоимни кимдир такрорлашини 20 йил кутдим, мана у амалга ошди», — дейди!
АДАШТИРИБ ҚЎЙДИ!
«Тироль» — «Локомотив» 0:1
ЧЛ–2001 жавоб ўйини. Австрия. «Тивали».
— Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш баҳси. Дастлабки ўйинда «Локо» ўз майдонида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ўйинда ҳам 1:0 ҳисобида олдинда ва бир оёғи билан кейинги босқичда эди... Аммо учрашув ҳакамининг кичик хатоси барчасини ўзгартириб юборади! Гап шундаки, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида қоида бузганлиги учун «Локомотив» ҳимоячиси Юрий Дроздовга ҳакам сариқ карточка кўрсатади, аммо қоидани Дроздов эмас, унинг шериги Руслан Пименов бузган эди. Русланда эса битта сариқ карточка бор эди, яъни иккинчи сариқ учун у майдонни тарк этиши лозим эди... «Тироль» футболчилари вазиятни ҳар қанча тушунтиришмасин, ҳакам ўз қарорида қолади! Пименов ўйинни давом эттиради.
Оқибати: вазиятни ўрганиб чиқкан УЕФА ҳакам техник хатога йўл қўйган деган қарорга келади. Бундай вазиятда эса, табиийки, ўйин такрор ўтказилиши керак эди... Такрорий ўйинда эса сал қолса, австрияликлар ғалабани илиб кетишарди... 1:0! Москваликлар ўйин охиригача туриб беришади ва икки ўйин натижасига кўра (3:2) гуруҳ ўйинларига йўлланма олишади! РФИ раиси Вячеслав Колосков ўшанда УЕФА Бош котиби Герҳард Айгнерни очиқчасига танқид қилиб чиқади. Унинг фикрича, Бош котиб Россияни ўлгудек ёмон кўрармиш. Сабаби, унинг отаси иккинчи жаҳон уруши даврида руслар томонидан қатл қилинган экан!
УЗР, АДАШТИРИБ ҚЎЙДИМ!
«Реал» — «Ювентус» 1:0. Чемпионлар лигаси. Финал. 1998 йил.
Ҳодиса: бир пайтлар, аниқроғи, ўша йиллар голландиялик икки машҳур футболчи Давидс ва Зеедорфларни бири—биридан ажратиб бўлмасди, худди эгизакка ўхшаб кетишарди. Иккаласининг сочи узун, ёйилган ҳолатда, фақатгина Давидсни унинг кўзойнагидан фарқлаш мумкин эди! 1998 йил Чемпионлар лигасида икки «эгизак» дўст бир-бирига қарши саф тортишади. Бири «Реал» (Зеедорф), бири «Ювентус» (Давидс) таркибида... Ўйиннинг иккинчи бўлимида ажойиб воқеа содир бўладики, бу ҳолат йилнинг энг ажабтовур воқеалари қаторидан жой олади! Иккинчи бўлимнинг 57—дақиқасида «Ювентус» футболчиси Давидс қўполлик қилганлиги учун ҳакам унга сариқ карточка кўрсатади ва дарҳол кетидан қизил карточкасини олиб, уни ҳам кўрсатади! Давидс ҳайрон, ахир у бунгача ҳали огоҳлантириш олмаганди... Ҳакамга бир нималарни тушунтира кетган Давидс, кейин ҳаммасини ўзи ҳам тушуниб етади... Аслида унинг «эгизаги» Зеедорфда огоҳлантириш бор эди. Ҳакам дарров вазиятни ўнглайди ва Давидсга яна бир бор сариқ карточка кўрсатиб, унга майдонда қолишга рухсат беради! Ҳа, у иккала футболчини адаштириб қўйганди! Ҳар хил футболкада ўйнашса—да, барибир адаштирганди! Ўша вазиятда Давидс ҳам, Зеедорф ҳам, майдондаги футболчилар ҳам кулгидан ўзларини тўхтата олишмасди!..
СУРИЯЛИК МАСХАРАБОЗ!
Мексика — Болгария 1:1.
Жаҳон чемпионати—1994.
1/8 финал Нью-Йорк. «Жайантс».
Ҳодиса: ушбу нимчорак финални бошқаришни ФИФА сал тажрибасиз суриялик ҳакам Жамил аш Шарифга ишониб топширади. Менимча, ўша ўйиндан кейин ФИФА ҳакамни танлашда адашганлигини тан олган бўлса, ажабмас! Суриялик рефери ўйинни болгарияликлар дарвозаси томон умуман шубҳали пенальти қўйиб бериш билан бошлайди! Шу вазият сабаб ҳакам тўлалигича ўйин тизгинини издан чиқариб юборади! Иккала терма жамоа футболчилари ҳам ўта асабийлашган ҳолда ўйинни давом эттираверишади. Суриялик ҳакам эса орқа-олдига қарамай карточкаларни ёғдираверади. Ҳамммаси бўлиб ҳар иккала жамоага 10 та сариқ ва 2 қизил карточка кўрсатади!
Ўйин 1:1 ҳисобида якунланади. Пенальтилар сериясида эса омад болгарларга кулиб боқади ва улар чорак финалга йўл олишади!
Оқибати: ўйинни бошқарган ҳакам кейинчалик 3 йилга халқаро ўйинлардан четлатилади! Шу бўйи ҳакам футболга бошқа қайтмайди. Сабаби унинг ёши ҳам ўтиб бўлганди.
Ўйиндан кейин: «Ундан кўра ўйнамасдан тўғри пенальтилар сериясида куч синашганимиз маъқул эди, бир нечта футболчимиздан бекорга айрилдик, ноҳақ сариқ карточкалар туфайли», — дейди ҳар иккала терма бош мураббийлари! Ҳа, ҳақиқатдан тўғри фикр!
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 04:17:45 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:17:43 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:16:15 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:16:12 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:41:01 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:40:59 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:38:14 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:38:12 01 WRBEIRQX 2024-07-23 10:26:32 01 WRBEIRQX 2024-07-23 10:26:27 01 LASSETTIUZB 2012-05-12 18:24:07 00 ABITURIYENT 2012-05-06 14:16:32 00 SARDORMUSAEV 2012-05-04 14:40:43 00 RAHIMBERDI 2012-05-04 12:33:18 00