-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Cардорбек Юсупов Эркин зарба!
Олибсотарлар шаҳри
Баҳо: -4Киритилган сана: 2013-06-16 23:56
Нью-Йорк – Америка Қўшма Штатларининг энг катта шаҳри, спорт, маданият ва бизнес маркази. Нью-Йоркда пул топишнинг жуда кўп йўллари, имкониятлари бор. Шулардан бири спорт мусобақалари, санъат томошалари ва кўнгилочар тадбирларга чипталарни олиб сотишдир.
Оддий мисол, минглаб “айёр” одамлар ҳар йили август ойида бошланадиган теннис бўйича АҚШ очиқ чемпионати “US Open” бошланишига 4-5 ой қолганда, деярли барча чипталарни сотиб олишади. Натижада, АҚШдаги турли хил тадбирларга чипта сотувчи энг катта веб-сайт Ticketmaster бу теннис мусобақаси бўлиб ўтадиган стадионларда бўш жой йўқлигини кўрсатсада, ҳоҳлаган одам, “ёрдам” учун маълум шахсларга, бошқача айтганда олибсотарларга мурожаат қилиб, бемалол чипта топиши мумкин. Улар эса ўз навбатида 22$лик чиптани 5 баробар қиммат нархда, 310$лик чиптани эса 15 баробар юқори нархда пуллашади. Финал ўйинларида чиптанинг нархи 8000$ дан 10000$ гача кўтарилади.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига қараганда, олибсотарлар “US Open” ташкилотчиларига нисбатан, камида 10 баробар кўп даромад олишади. Энг қизиғи шундаки, бу мусобақани томоша қилиш учун келган мухлисларнинг арз-доди ҳеч кимни қизиқтирмайди. Нью-Йоркда чипталарни олиб-сотиш жиноят ёки қоидабузарлик ҳам эмас, балки яхши йўлга қўйилган бизнесдир. Излаб овора бўлманг, шаҳар янгиликлари архивида бирорта олибсотарни ҳибсга олингани ёки жаримага тортилгани ҳақидаги хабарни топмайсиз.
Манхеттенда яшовчи Кристина Миллз шундай дейди: “Бэтмен ҳақидаги янги “Dark Knight” фильми премьераси куни оиламиз билан кинога тушмоқчи бўлиб келдик, бироқ кассадан чипта ололмадик. Лекин Тайм-сквердаги кинотеатр олдида ўнлаб олибсотарларни учратдик. Улар ўз навбатида 12$ турадиган чипталарни 50$-70$ дан таклиф қилшаётган эди. Нима ҳам қилардик, болалар хафа бўлишмасин деб, уларга пул тўлашга мажбур бўлдик”.
Худди шундай фикрларни хоккей (New York Rangers), баскетбол (New York Knicks), бейсбол (New York Yankees) ўйинлари, бродвей томошалари ёки концертларга киришни истаган ҳар қандай одамдан эшитиш мумкин.
Нью-Йоркда яшовчи 19 ёшли Алан Смит, америкача футбол мусобақасидан ўрин олган “New York Giants” ва “New England Patriots” клублари учрашувига 500$га чипта олиб, уни 20000$га сотишга муваффақ бўлди. Чипта аризоналик 70 ёшли нафақахўрга насиб қилди.
"Жудаям омадим келди, мен бу чиптани савдога чиққан захотиёқ, 2 дақиқа ичида сотиб олишга улгурдим. Бунгача эса ташкилотчилар сайтига кириб, 12 соат компьютер олдида кутиб ўтирдим. Чипта савдога чиққунга қадар, ҳар 2 дақиқада F5 тугмасини босиб туришга мажбур бўлдим. Барча чипталар 15 дақиқа ичида сотиб бўлинди" – дейди бахтли Смит.
Смит бу чиптани Ebay интернет аукционига қўйиб, катта нарх белгилаганида, жуда кўп одамлар унга қўнғироқ қилиб, койиб беришган, ҳатто “маънавий бузуқлик”, очкўзликда айблашган.
"Мен ўзимни жиноятчи деб ҳисобламайман. Менга ўхшаганлар бошқа мухлисларга спорт мусобақасига кириш имкониятини яратиб берамиз. Агар ким шуни ҳоҳласа, марҳамат кармонини бўшатсин” - дейди Смит.
Бир томондан олиб қарасак, Смит ҳақ бўлиб чиқади. Олибсотарлар қийин вазиятга тушиб қолган одамларга ёрдам қўлини чўзишади. Лекин бошқа томондан олиб қарасак, олибсотарлар сони шу даражада кўпайдики, тез кунда томошабоп тадбирларга чиптани кассадан олишнинг умуман иложи бўлмай қолиши мумкин.
Масалан, машҳур “Police” мусиқа гуруҳининиг “Madison Square Garden”да берган концертига АҚШнинг 49 штати олибсотарлари чипта сотишди. Ташкилотчилар томонидан савдога чиқарилган чипталар 1,5 соат ичида сотиб бўлинди. Шундан сўнг деярли барча чипталар интернет аукционларига чиқди. Натижада концертга бир кун қолганда 200$лик чипталар 4500$ - 7000$ дан сотилди. Баъзи олибсотарлар “чипта эгалари концертга лимузинда боришади” қабилидаги қўшимча хизматларниям таклиф қилишди, баъзилари турли туман совғалар, футболкалар қўшиб беришди.
“Papa Roach” гуруҳининг “Irving Plaza”да бўлиб ўтган концертига 20$лик чипталар ўн баробар қиммат нархда сотилди. Энг қизиғи шундаки, бунда нафақат чипталар, балки бу чиптани сотиб олиш учун бир неча юз метрга чўзилиб кетган навбатдаги жойлар ҳам сотилган экан. Бу мусиқа гуруҳининг ашаддий ихлосмандлари 200$дан воз кечиб, концертга кира олишган.
Ҳозирги кунда олибсотарлар назарида Мадоннанинг “Madison Square Garden”да режалаштирган концерти турибди. Бу машҳур қўшиқчи Нью-Йоркда фақат октябрь ойида тўртта концерт беришни мўлжаллаётган бўлсада, чипталар аллақачон савдода йўқ. Улар сентябрь ойи ўрталарида аукционларга чиқа бошлайди. Лекин ҳозирги кунда 355$лик чипталарни 600$ га харид қилиш мумкин.
Олибсотарлар Нью-Йорк ҳаётидаги кўнгилочар тадбирларни жуда яхши ўрганиб, қачон ва қайси томошаларга чипта сотиб олишни билишсада, улар ҳам таваккал қилиб, зарар кўришлари мумкин. Биринчидан, томоша баъзи сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин. Иккинчидан, томошабиннинг қизиқишини олдиндан билиб бўлмайди-да...
Масалан, бир пайтлар "Тезкор пойгачи" (Speed Racer) фильми энг томошабоп, энг қизиқарли фильм сифатида кутилаётган эди. Лекин фильм катта экранларга чиқиши билан инқирозга учради, фильм томошабинларга ёқмади, кинотеатрлар бўшаб қолди, натижада билетларни олдиндан олиб қўйган олибсотарлар “аламли” зарар кўрдилар.
Ўз ўрнида айтиш жоизки, бу шаҳарнинг катталари олибсотарларга қарши курашишга уриниб ҳам кўрдилар. Нью-Йорк мэрлари Эдвард Коч (1978 - 1989) ва Дэвид Динкинс (1990 - 1993) шулардан эди. Улар “олибсотарлар ўзларининг катта даромадларидан солиқ тўламаяптилар” деб нолидилар. Ҳисоб-китобларга қараганда, бир олибсотарнинг йиллик даромади 200000$ - 300000$ га етар эди. Лекин бу кураш ўз самарасини бермади. Ўтган асрнинг 80-90 йилларида бу бизнес италиялик “мафиози”лар томонидан назорат қилиниши сабабли, Нью-Йорк мэрларининг тиши олибсотарларга ўтмади.
Назарий жиҳатдан олиб қараганда, олибсотарлар билан курашиш жуда осон. Биринчидан, чиптада уни сотиб олган одамнинг исми фамилияси кўрсатилса, иккинчидан, томошага кираверишда унинг чиптаси ва паспорт маълумотлари солиштирилса кифоя. Шундагина шаҳар ўн минглаган олибсотарлардан қутулади қўяди. Асримизнинг бошида Нью-Йорк конгрессменлари шундай таклиф билан чиқишди, аммо кўпчилик уларни қўллаб-қувватламади. Қарши чиққанлар: “Нью-Йоркликлар чипталарни совға тариқасида сотиб олиб, кейинчалик ўз яқинлари, танишларига беришади” деган баҳонани сабаб қилишди. “Агар чиптага исм фамилия ёзиладиган бўлса, у ҳолда бу чиптани сотиб олган одамнинг ўзи спорт мусобақасини томоша қилишга мажбур бўлар эди” – дейишди улар.
Муаммонинг яна бир жиҳати шундаки, Нью-Йорк концерт заллари, стадионлари ва театрлари интернет орқали чипталарни сотишда турли сайтлар билан шартнома асосида ҳамкорлик қилишади. Ўз навбатида бу сайтлар қонун бўйича қанча чиптани кимга сотилгани ҳақида ҳисобот беришга мажбур эмаслар. Шундан келиб чиққан ҳолда, бизга таниш Ticketmaster сайти чипталарнинг бир қисмини мухлисларга ўз нархида, қолган қисмини эса олибсотарларга “келишилган нархда” бемалол сотиши мумкин.
Бугунги кунда Нью-Йоркнинг “Карнеги-холл”, “Линкольн-центр”, ”Радио-сити Мюзик-холл”, “Мэдисон-сквер-гарден”, “Метрополитен-опера” заллари олдида ҳар доим олибсотарларни учратиш мумкин. “New York Rangers” хоккей клубининг ўйинларига эса олибсотарларнинг кўмагисиз киришнинг умуман иложи йўқ: кассаларда, интернетда чипта топиш амри маҳол. Чипталар савдосини тартибга солиш зарурлигини ҳамма тушуниб етсада, ҳеч ким бу билан шуғулланмаяпти. Нью-Йорк стадионлари, саҳналаридаги томошани кўриш илинжида келаётган сайёҳлар сони эса мунтазам ўсиб боришини инобатга оладиган бўлсак, афсуски, олибсотарлар сони ҳам камаймаслиги аниқ...(russian-bazaar.com сайтидан олинди)
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 04:50:08 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:50:06 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:48:22 01 WRBEIRQX 2024-08-06 04:48:20 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:42:21 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:42:19 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:39:21 01 WRBEIRQX 2024-08-05 23:39:20 01 WRBEIRQX 2024-07-23 10:26:09 01 WRBEIRQX 2024-07-23 10:26:02 01 GOLBOLSIN 2013-06-19 16:09:34 00 IBRAKADABRA 2013-06-17 16:49:27 +10 MANSURXO 2013-06-17 13:05:53 00 MULLAJIRING 2013-06-17 12:49:52 00 DOTSENT 2013-06-17 12:43:35 00 ABRORAHMAD 2013-06-17 10:06:17 00 JANUB 2013-06-17 09:52:00 00 SHUHRATBOY 2013-06-17 07:28:35 00 SHERALIYEV 2013-06-17 06:39:58 +20 MARSEL 2013-06-17 05:41:46 +10