-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Cардорбек Юсупов Эркин зарба!
"Футбол шарҳи"га чақириқ: "Эрматов мавзуси айбдорлари ким?"
Баҳо: +4Киритилган сана: 2013-07-22 23:31
Бугун Ўзбекистон телевидениесининг “Спорт” телеканалида “Футбол шарҳи” кўрсатуви эфирга узатилди. Унда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Зуфарович Усмонов иштирок этиб, кўрсатув бошловчиси Зафар Имомхўжаевнинг саволларига жавоб бериб ўтди. Кўпчилик қатори, мен ҳам уни катта қизиқиш билан томоша қилдим.
Кўрсатув давомида Мираброр Зуфарович бир қатор мавзуларга, шу жумладан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов шаънига айтилган ҳақоратлар, ёшлар терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги иштирокидан норозилар, терма жамоалар марказини ислоҳ қилиш ва уни бошлиғи Асқар Толибжоновни ишдан олишга чақириқлар каби мавзуларга тўхталиб ўтди. Бу ишларда Stadion.uz ходимларини айблади.
Шунингдек Мираброр Зуфарович Ўзбекистон чемпионатидаги ҳакамлик борасида ҳам тўхталиб, бошловчи Зафар Имомхўжаев учун кутилмаганда ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Хусусан, Мираброр Зуфарович бундай деди:
“Равшан Эрматов жаҳон чемпионатини очиб берди. У энг нуфузли ўйинларга чақириляпти. Жаҳон чемпионатини очиб бераётганида мухлислар қатори ўзимни ҳам кўзимдан ёш чиқиб кетди. Президентимиз унга “Ўзбекистон ифтихори” орденини берди. Дунёнинг 10та энг яхши ҳакамини биттаси. Бу Ўзбекистон ифтихори бўлса, 12 ҳакамимиз ФИФАга аъзо бўлса, энди, нима эмиш “Бунёдкор” – “Локомотив” ўйинида “Локомотив” дарвозасига пенальти бермабмиш. Ахир у Бразилиядан 17 соатда самолётда учиб келган бўлса. Мен айтган маҳмадоналар (Stadion.uz ходимлари) чиқиб, “Эрматов ундай, Эрматов бундай, Эрматов ўша ердаям (конфедерациялар кубогида) хато қилди” - деб жар солишибди. Мен ФИФАга мурожаат қилдим. Улар: “Эрматов айбдор эмас, ҳеч гап бўлгани йўқ, фақат чизиқдаги ҳакамни алмаштирсангиз яхши бўларди” – дейишди. Эй ноинсоф, беномус, ахир шундай фарзандимиз бўлса, дунёга танилган бўлса, Ўзбекистон келажаги учун, уни танитиш учун хизмат қилса-ю, у нима иш қилди, сен нима иш қилдинг, нима каромат кўрсатдинг? Нима ҳаққинг бор Эрматовни хақорат қилишга? Қани “Бунёдкор”ни рахбарлари (шикоят) ёзами йўқми? Раҳбариятдан сўрасам, улар (эътирозимиз) йўқ дейишди. Раҳбариятни эътирози бўлмаса, нега сен норози бўласан? Мен ҳали буни тагига етиб бораман. Рахбарият шунақа десаю, қандайдир бир номуссиз бунақа деса. Сен Эрматовнимас Ватанни хақорат қиляпсан!”.
Мана шу жойда бошловчи Зафар Имомхўжаев гапни бошқа томонга буриб, мавзуни ўзгартирди.
Энди бироз орқага қайтамиз.
Зафар Имомхўжаев ҳакамлар ҳақида савол бераётиб, мавзуни Равшан Эрматов томонга оғиб кетишини кутмаган эди. Агар олдиндан билганида, бундай саволни умуман бермас эди. Сабаби – айнан Зафар Имомхўжаев бошловчилигидаги “Футбол шарҳи” кўрсатуви бутун Ўзбекистон телеаудиторияси олдида Равшан Эрматовнинг устидан мағзава тўкиб, уни очиқдан-очиқ хақорат қилган эди. У ва Диёр Имомхўжаев томонидан тайёрланган видеолавҳада Равшан Эрматовни конфедерациялар кубогида “қовун тушириб” қўйганини бутун дунё кўрганлиги, шу сабабли уни юлдузли даври ортда қолганлиги, турнинг муҳим ўйинига бош ҳакам қилиб тайинламаслик кераклиги ҳақида жар солинди. Бундан ташқари, видеолавҳада Равшан Эрматов ФИФА қоидасига зид равишда Stadion.uz сайтига интервью берганлиги, бу билан у ФИФА қоидаларини қўпол бузганлиги айтилган эди. Шунингдек, узоқ сафардан қайтган Эрматов руҳий ҳолати жиҳатидан ўйинга тайёр эмаслиги, шу сабабли “Бунёдкор”-“Локомотив” ўйинида қўпол хатоларга йўл қўйгани айтиб ўтилган эди.
Хуллас “Футбол шарҳи” кўрсатувидаги бу лавҳа холисона эмас, балки “Бунёдкор” клубининг “буюртмаси”га асосан тайёрланганидан гумон қилинишга лойиқ эди. Акс ҳолда кўрсатув ижодкорларини жон жаҳди билан ФИФА реферисини куракда турмайдиган гаплар билан айблаб, ҳақорат қилишларини тушуниш қийин эди.
Энг ачинарлиси шундаки, Мираброр Зуфарович айнан бу кўрсатувни томоша қилмаганлиги билиниб қолди. Чунки у Равшан Эрматовни қоралаган хақиқий айбдорларни билмасдан, бу ишларда Stadion.uz ходимларини айблади.
Шу ўринда, ўз қилмишини билиб турган Зафар Имомхўжаев бу хақда Мираброр Зуфаровичга лом-мим демади, айбни ўз бўйнига олишга унга мардлик етишмади. Унинг қариндоши Диёр Имомхўжаев эса, сайт ижодкорларига қўйилган айбловларни “кўпиртириб” турган видеолавҳалари билан буни тасдиқламади. “Футбол шарҳи” кўрсатувини аллақачон ўз ғоявий ва амалий қуролига айлантириб олган бу шахслар – ҳақиқий башараларини намоён қилиб, иккиюзламачилик билан тиржайиб ўтиришди. Ўз қилмишлари юзасидан бошқалар айбдор қилиниб турилган бир пайтда, пинагини ҳам бузишмади. Устига-устак, ранги оқариб кетган Зафар зудлик билан мавзуни ўзгартириб, гапни бошқа томонга бурди.
Олдиндан айтиб қўяй, бу гапларни мен ҳамкасбларимнинг буюртмаси билан ёзаётганим йўқ. Менда “Бунёдкор” клубига ҳеч қандай хусумат йўқ. Шунингдек мен Равшан Эрматовни ёнини ҳам олмайман, умуман, ҳакамларнинг ишига баҳо беришдан йироқман. Бунга жиддий сабаблар бор. Бу гапларни ёзишимга энг асосий сабаб - очиқдан-очиқ қилинган ноҳақликка чидаб туролмаганим холос.
Ўйлайманки, бу ёзганларим Мираброр Зуфаровичнинг эътиборидан четда қолмайди ва у киши ўзи ваъда берганидек, бу машмашанинг тагига етиб, "Футбол шарҳи" кўрсатувини Равшан Эрматовга бағишланган сонини архивдан олиб томоша қиладилар ва ҳақиқий иккиюзламачи, лаганбардор ва маҳмадоналар ким эканини билиб оладилар.
Сўнгсўз ўрнида: сайт ходимларига нисбатан қўйилган бошқа айбловлар юзасидан ҳамкасбларим маълумот тайёрлайдилар ва кейинроқ ўқувчилар эътиборига етказадилар.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 06:11:57 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:11:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:10:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:10:29 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:08:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 06:08:53 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:02:56 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:02:54 01 WRBEIRQX 2024-08-06 01:00:00 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:59:58 01 IBRAKADABRA 2013-07-24 16:12:27 00 IBRAKADABRA 2013-07-24 16:01:25 00 AZIZIBADOV 2013-07-24 03:03:21 00 AZIZIBADOV 2013-07-24 02:58:54 00 AZIZIBADOV 2013-07-24 02:49:09 00 NIKEO 2013-07-23 17:50:15 00 FILOSOF 2013-07-23 12:45:32 00 NODIRBOBO 2013-07-23 11:14:49 +10 FGULAMOV 2013-07-23 11:10:06 +20 OTABEKR 2013-07-23 11:00:20 +10 OAMEN 2013-07-23 10:49:02 +10 DOMULLO 2013-07-23 10:36:35 +10 FONATIK 2013-07-23 10:33:34 +10 UZVOLK 2013-07-23 10:19:21 00 JABBOROVAKA 2013-07-23 09:39:07 00 MAURINHOMI 2013-07-23 09:25:27 00 FGULAMOV 2013-07-23 09:23:04 00 FELAYNI 2013-07-23 09:13:13 00 DLSHOD 2013-07-23 09:07:47 00 MAMRINO 2013-07-23 09:06:32 00 DLSHOD 2013-07-23 09:05:38 00 IKROMANUZ 2013-07-23 08:53:52 00 SHUHRATBOY 2013-07-23 08:39:01 00 FUTBOLLL 2013-07-23 08:24:37 +10 JADROO 2013-07-23 07:58:17 +10 RAUFOVFARXOD 2013-07-23 07:44:39 +10 RAUFOVFARXOD 2013-07-23 07:43:55 +10 RAUFOVFARXOD 2013-07-23 07:43:50 +10 BOYOVUTLIK 2013-07-23 07:42:24 00 MANUTD 2013-07-23 06:52:43 00 MANUTD 2013-07-23 06:52:29 00 ELIVERPOOL 2013-07-23 06:47:09 +10 FILOSOF 2013-07-23 06:43:16 -10 FILOSOF 2013-07-23 06:30:49 00 KALONBEK 2013-07-23 04:20:41 00 BAHROMJON 2013-07-23 04:05:39 +20 FUTBOLVATANI 2013-07-23 02:00:27 +10 JADROO 2013-07-23 01:41:21 00 JADROO 2013-07-23 01:11:54 +10 JADROO 2013-07-23 01:08:40 00 ALBARS 2013-07-23 00:58:56 00 XAMIDBEK 2013-07-23 00:50:21 00 KNYAZ 2013-07-23 00:49:49 00 ALBARS 2013-07-23 00:37:14 00 ALBARS 2013-07-23 00:34:12 00 DIPSDIPS 2013-07-23 00:27:32 00 ALMUNIYA 2013-07-22 23:55:08 00