-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Cардорбек Юсупов Эркин зарба!
УЕФА, қўйни ўз ҳолига қўй!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2013-08-29 01:03
Шу йилнинг 20 август куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Қарағанданинг “Шахтёр” ва Шотландиянинг “Селтик” клуби ўртасида Европа чемпионлар лигаси плей-офф баҳсларининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Унда кутилмаганда “Шахтёр” клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо энг қизиқ воқеа ўйиндан бир кун олдин юз берди. “Шахтёр” клуби вакиллари мусулмонларнинг одатига мос равишда, яхши ният билан, қўй олиб келиб, мулла иштирокида стадионликда қурбонлик қилишди.
Бу хабар тарқалиши билан "Жониворлар билан маданий муносабатда бўлиш тарафдорлари" (PETA) ташкилоти баёнот билан чиқиб, бу ишни кескин қоралади. Шунингдек улар УЕФАга мурожаат қилиб, футбол стадионларида жониворларни қурбон қилишни тақиқлаш ҳақида талаб қилишди.
Шундан сўнг УЕФА Қарағанданинг "Шахтёр" футбол клубини стадионларда қурбонлик қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. “The Guardian” нашри сайтидаги хабарга кўра, УЕФАнинг мусобақалар бўйича директори Жоржио Маркетти "Шахтёр" номига йўллаган мактубида, агар янги қурбонликлар амалга ошириладиган бўлса, клубга нисбатан жазо чоралари кўрилиши мумкинлигини билдирган. Энг қизиғи шундаки, УЕФА ташкилотининг низомида стадионда ҳайвонларни қурбон қилинишига қандай жазо берилиши кўрсатилмаган, жаноб Маркетти ҳам қандай жазо берилиши мумкинлигига ойдинлик киритмаган.
Маркеттининг ёзишича, бир қатор урф-одат ва маросимлар одамлар тасаввурига сингиб кетган бўлиши мумкин, бироқ бу ҳолат ушбу маросимларни футболга ҳам алоқаси бўлиши кераклигини билдирмайди. "Майдонда ёки стадионда қурбонлик қилиш мутлақ ўринсиз ва бунга йўл қўйилмайди", – дея хулоса қилган УЕФА директори.
Келинг, мана шу ўринда бечора қўйнинг қисматидан тушкунликка тушиб, эҳтиросларга берилиб ётган РЕТА ва қозоғистонликларга пўписа қилган УЕФАни қўя туриб, ҳайвонларга маданий муносабатда бўлиш тарафдорлари яшайдиган Европанинг кўнгилочар томошаларига назар соламиз.
Испания, Франция, Португалия, шунингдек Жанубий Американинг бир қанча давлатларида ҳўкизлар жанги – “коррида” жуда кенг тарқалгандир. Бу жангларда матадор – яъни жангчи олдинига қизил байроқ билан ҳўкизни ҳолдан тойдиради. Сўнгра, турли ҳил қуроллар, асосан ўткир тиғли санчқи билан уни жароҳатлаб, охир-оқибатда ўлдиради. Корридани томоша қилиш учун жуда кўп давлатлардан сайёҳлар ташриф буюришади, жанглар ҳатто ТВ орқали ҳам намойиш этилади.
Коррида қоидаларига биноан, ҳўкизларга саҳнага чиқишдан олдин ҳар қандай жароҳат етказиш, яъни уларни кучсизлантириш кескин тақиқланган. Бироқ амалда бу қоида жуда кўп ҳолларда қўпол тарзда бузилади.
Ҳўкизларга жангдан олдин етказиладиган энг оммавий зарарларни санаб ўтамиз:- қум тўлдирилган оғир халталар билан дўппослаш;
- асабий ҳўкизларга тинчлантирувчи дориларни бериб, уларни заифлаштириш;
- шохларини кесиб ташлаш;
- кўзига вазелин суртиб, уларни кўриш қобилиятини сусайтириш;
- ҳўкизларни сувсиз қўйиш ёки жуда кўп сув ичириш;
- ҳўкизларни оёғидаги пайларини кесиб, жароҳат етказиш;
- ҳўкизнинг бўйин қисмига пичоқ санчиб, унга жароҳат етказиш, сигарета қолдиқларини қулоғига тиқиш ва ҳ.к.
Ҳар қандай ҳайвон ҳимоячиларини камида этини жунжиктирадиган усуллар, тўғри эмасми?
Азобларнинг каттаси ҳўкизни жанг майдонида кутади. Матадор олдинига ҳайвонни қизил байроқ билан гиж-гижлаб, уни роса югуртириб, ҳолдан тойдиради. Кейин қўлига ўткир санчқиларни олиб ҳўкизнинг бўйни ва орқа қисмига санчиб чиқади. Санчқиларнинг тиғи ҳудди қармоқ илгакларига ўхшаш бўлиб, ҳўкизнинг танасига маҳкам ўрнашади, унга қаттиқ оғриқ етказиб, қонга булайди. Бу ҳолат 10-15 дақиқа давом этади. Жанг якунида бутунлай ҳолсизланиб йиқилган ҳўкизнинг умуртқа поғонасига ёки юрак қисмига ўткир тиғли найза санчиб ўлдирилади. Жонивор мисли кўрилмаган ваҳшийлик билан томошага йиғилган халқ олдида қурбон қилинади. Томошабинлар матадорни ўринларидан туриб олқишлайдилар.Испания, Франция ва Португалияда йилига 6 мингга яқин коррида ўтказилади, унда 30 мингга яқин ҳўкиз ваҳшийларча ўлдирилади.
Албатта PETA ва унга ўхшаган ҳайвон ҳимоячилари коррида ташкилотчиларини танқид қилишга ва бундай жангларни тақиқлашга чақириб, ҳаракат қилиб кўришди. Аммо уларнинг уринишлари ҳеч қандай самара бермади. Бу мамлакат ҳукуматлари аксарият ҳолларда РЕТА ташкилоти талабларига тупуришди.
Бу ишга ҳатто Испания қироли Хуан Карлос ҳам аралашиб: “Брюссель корридани таъқиқлаган кун - Испаниянинг Европа Иттифоқидаги сўнгги куни бўлади” – деди.
Эътибор беринг, бу воқеалар бугунги кунимизда, ўзининг маданияти билан гердаядиган Европа давлатларида содир бўлмоқда.
Остона стадионидаги қўйни қисматидан қайғуриб, аюҳаннос солган РЕТА ташкилотига келадиган бўлсак, улар 2009 йили АҚШ президенти Барак Обамага ақл ўргатишга уриниб кўриб, шуҳрат қозонишган эди. Ўшанда Барак Обама ТВдаги жонли эфир пайтида беҳосдан пашшани уриб ўлдирган, РЕТА эса буни қоралаб чиқиб, пашшани ўлдирмасдан ушлаб олиб, кейин қўйиб юборишга чақирган, ҳатто Обамага “пашшатутгич”ни жўнатишган эди.
АҚШ президенти девони РЕТА ташкилотига мулойимлик билан жавоб йўллаб, “берган маслаҳатларини пишириб ейишни” тавсия қилган эди.
Айтганча, “Селтик” ва “Шахтёр” клублари ўртасидаги жавоб ўйини 28 август куни Глазгода бўлиб ўтди. Унда “Селтик” 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ЕЧЛ гуруҳ босқичига, “Шахтёр” эса Европа лигаси гуруҳ босқичига йўл олди. Умид қиламизки, ўйиндан олдин ит, мушук, қўй ва шунга ўхшаш жониворлар ҳеч қандай зарар кўришмади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:21:22 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:21:20 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:18:32 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:18:30 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:02:57 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:02:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:01:05 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:01:03 01 NAJOTM 2013-08-30 10:05:04 00 SRBAZAROFF 2013-08-29 21:49:27 00 UCHKURGANS 2013-08-29 21:12:34 00 AZIZFUTBOL 2013-08-29 14:50:59 00 SITSERON 2013-08-29 13:39:43 00 MAGISTR 2013-08-29 12:55:12 00 KITOBLIK 2013-08-29 11:32:08 00 KITOBLIK 2013-08-29 11:27:10 00 ARSTOKRATS 2013-08-29 11:24:10 00 DJAMSHID 2013-08-29 11:04:17 00 FINANCER 2013-08-29 10:12:03 00 MARTINIJON 2013-08-29 10:11:13 +10 FUTBOLVATANI 2013-08-29 10:05:26 00 JADROO 2013-08-29 09:53:03 00 SHUHRATBOY 2013-08-29 08:58:20 +10 KKTAXTAKUPIR 2013-08-29 08:38:13 00