-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Cардорбек Юсупов Эркин зарба!
Нега Магометов кубокни Зоминга олиб борди?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2013-11-09 00:29
Бугун Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги мавсумига якун ясалди. Муросасиз курашларга бой бўлган сўнгги тур ўйинларидан кейин Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз тарихида 5-марта чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Ўтган йилларга қараганада бу чемпионликка эришиш “қалдирғочлар” учун осон бўлмади. “Бунёдкор” клуби Зоминда “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз таъқибчиси Локомотивни фақат 1 очко ортда қолдира олди холос. “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашуви якунига етгач, 2013 йилги чемпионга ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магометов чемпионлик кубогини топширди. Энди, шундай ёки тахминан шундай хабар-мақолалар бугун ва эртадан бошлаб спортга оид ва оид бўлмаган ОАВ саҳифаларидан ўрин олади.
Тўғрисини айтсам, менга Ўзбекистон чемпионатида ким ғолиб бўлишини қизиғи йўқ. Чемпионат ўйинларини томоша қилсам, баъзиларида эснаб ўтираман, кўпчилигида эса ухлаб ҳам қоламан. Ўзбекистон стадионларида баҳор ва куз ойларида майдонни аҳволини кўриб асабим бузилиб, иштаҳам йўқолади.
Бироқ, Жиззахда бўлиб ўтган “чемпионлик ўйини” ҳақидаги бу хабар мени сергаклантирди. Энг қизиқ жойи - Фарҳод Магометов томонидан чемпионлик кубогини “Бунёдкор”га топширилиши бўлди.
Албатта, чемпионлик кубогини ўйиндан кейиноқ ғолиб жамоага топширилиши ажойиб маросим, футболчилар, мухлислар учун унутилмас воқеа. Дунёнинг жуда кўп чемпионатларида бу амалиётдан фойдаланишади, уни чиройли, тантанали тарзда ўтказишади.
Аммо, бир ҳаққоний савол туғилади, Фарҳод Магометов бу ўйинда айнан “Бунёдкор” клуби ғолиб чиқиб, якунда чемпионликни қўлга киритишини қаердан билган?
Келинг, сўнгги тур ўйинларидан олдин Ўзбекистон чемпионати жадвалинининг юқори қисмига назар соламиз:
- “Бунёдкор” - 58 очко
- “Локомотив” - 57 очко
- “Насаф” - 57 очко
- “Пахтакор” - 53 очко
Кўриб турганимиздек, чемпионлик учун уч клуб – “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф” даъвогар эди. Энди бу клубларнинг сўнгги турдаги ўйинларига разм солайлик:
- “Сўғдиёна” (10-ўринда) – “Бунёдкор”
- “Бухоро” (7-ўрин) – “Локомотив”
- “Олмалиқ” (5 ўрин) – “Насаф”
Кўриб турганимиздек Зомин, Бухоро ва Олмалиқ шаҳарларида бўлиб ўтадиган ушбу ўйинлардан кейин, учала жамоанинг ҳар бири чемпионликни қўлга киритиши мумкин эди.
Бироқ, қандайдир сабабларга кўра чемпионлик кубоги айнан Зоминга йўл олди?!
Шу ўринда мавзуга оид бир воқеани эсладим. 2007 йили Россия премьер-лигасининг сўнгги тур ўйинлари олдидан чемпионлик учун икки клуб – “Спартак” (56 очко) ва “Зенит” (58 очко) даъвогар бўлиб турган эди. Сўнгги турда, “Спартак” ўз майдонида 6-ўринда бораётган “Динамо” билан, “Зенит” эса сафарда, 5-ўринда бораётган “Сатурн” билан ўйнаши керак эди.
Охирги тур ўйинларини барчасини бир вақтда бошланишини инобатга оладиган бўлсак, кимнинг чемпион бўлиши ҳар иккала ўйин тугагандан кейин маълум бўларди.
Ўйинлардан олдин журналистлар бир нарсага эътибор қаратишди. “Сатурн” ва “Зенит” ўйини ўтказиладиган Раменское шаҳрига Петербургдан амалдорлар, депутатлар, Москвадан Россия футбол иттифоқи ходимлари оқиб кела бошлашди. Ҳамманинг эътибори Раменскоега қаратилди, гўё бу ўйиндан кейин айнан “Зенит”нинг чемпионликка эришиши ҳал бўлгандек эди. Шундай бўлиб ҳам чиқди. Ўйин “Зенит”нинг ташаббуси остида ўтиб, иккинчи бўлимда киритилган ягона гол питерликларга ғалаба келтирди. "Зенит" клубининг собиқ президенти, Россия спорт вазири Виталий Мутко эса ҳакамнинг финал ҳуштаги янграши билан, дарҳол чемпионлик кубогини “Зенит”га топширди.
Табиийки, ўйиндан кейин ОАВ ходимлари Виталий Муткони “нозик” саволлар билан сиқувга олишди. Мутко эса ҳазиломуз оҳангда: “Мен Москва билан Раменское ўртасида (Москва – Раменское ораси 53 км) кубок билан кутиб турдим. Агар “Спартак” чемпион бўлса Москвага қайтардим, агар “Зенит” чемпион бўлса Раменскоега келардим. Кўриб турганингиздек ўйин тугаши билан дарҳол бу ерга етиб келдим” - деди.
Ўхшаш ҳолат, шундай эмасми? Лекин бизнинг мисолимизда Тошкент билан Зоминнинг ораси 200 кмдан ортиқ, Бухоро ва Олмалиқ шахарлари ораси бундан ҳам узоқлигини инобатга оладиган бўлсак, Магометов Тошкентдан Зоминга фақат реактив самолётдагина етиб келиши мумкин эди.
Жиддий айтадиган бўлсам, шахсан мен, оддий мухлис сифатида “Бунёдкор” клубини “Сўғдиёна”ни мағлуб этишига заррача шубҳам йўқ эди. Менимча, Тошкент клуби Жиззах вакилидан ҳар томонлама кучли эди.Аммо чемпионлик кубогини айнан ЎзПФЛ бош директори томонидан Зоминга олиб келиниши жиззахлик мухлисларни, “Сўғдиёна” футболчиларини, шунингдек “Локомотив” ва “Насаф” футболчилари ва мухлисларини ҳақорат қилиш билан тенг кучли эмасмиди? Бундай вазиятда, “Бунёдкор”га, Тошкентга қайтиб келиши билан кубокни топшириш - энг маъқул йўл бўмасмиди?
ЎзПФЛ амалдори бу иши билан бошқа клубларни менсимаслигини, чемпионат ўйинларини тенг курашлар, ҳалол спорт тамойиллари остида ўтишига ўзи ҳам ишонмаслигини очиқчасига намойиш этди.
Мен бу ўйинни “келишилган” тарзда ўтган дейишдан йироқман, бунга хеч қандай асосим йўқ. Ўзбекистон чемпионати ўйинларини ҳақиқий, ҳалол курашларга бой тарзда ўтишига ишонаман. Лекин Магометов бу ҳаракати билан икки клуб футболчилари ва раҳбариятини ноқулай аҳволга солиб, “Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” клублари ўртасидаги ўйинни “келишилган” тарзда ўтганлигидан бошқаларда шубҳа уйғотди.
Ё ростдан ҳам шундаймикан?
Фотосурат fcbunyodkor.com сайтидан олинди
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 07:55:04 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:55:02 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:53:11 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:53:09 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:51:43 01 WRBEIRQX 2024-08-06 07:51:41 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:31:49 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:31:46 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:28:54 01 WRBEIRQX 2024-08-06 02:28:50 01 ARMANIC 2013-12-09 13:43:18 00 ARMANIC 2013-12-09 13:43:06 00 ABEZMUS 2013-11-11 07:07:14 00 FINEPLEY 2013-11-10 11:18:08 00 ISMOILUZB 2013-11-10 08:58:30 00 FERGI 2013-11-09 22:09:56 00 FERGI 2013-11-09 22:09:45 00 MUXLISUZB 2013-11-09 21:22:22 00 MUXLISUZB 2013-11-09 21:18:39 00 MUXLISUZB 2013-11-09 21:18:31 00 DIORMUFC 2013-11-09 20:51:56 00 YAKKABOG 2013-11-09 20:47:57 +10 TDAVRON 2013-11-09 19:11:52 00 TDAVRON 2013-11-09 18:34:52 00 TDAVRON 2013-11-09 18:34:50 -20 TDAVRON 2013-11-09 18:34:32 -20 TDAVRON 2013-11-09 18:34:22 -10 ALISHERKOMIL 2013-11-09 17:01:44 00 FUTBOLVATANI 2013-11-09 13:43:24 +10 FUTBOLVATANI 2013-11-09 13:43:22 +10 FUTBOLVATANI 2013-11-09 13:41:27 +10 KECHIRASIZ 2013-11-09 11:59:12 +10 IBRAHIMOVICH 2013-11-09 10:55:59 +10 KAKASTAD 2013-11-09 09:34:26 00 KAKASTAD 2013-11-09 09:34:18 00 FANUZB 2013-11-09 09:17:37 -10 FANUZB 2013-11-09 09:17:29 00 FANUZB 2013-11-09 09:17:07 -10 GANGAM 2013-11-09 08:51:49 00 GANGAM 2013-11-09 08:50:14 00 GANGAM 2013-11-09 08:49:47 +10 GANGAM 2013-11-09 08:49:47 +10 JAGSON 2013-11-09 08:32:06 00 JAGSON 2013-11-09 08:32:00 00 JAGSON 2013-11-09 08:31:49 +10 CHAQIR 2013-11-09 08:23:55 +20 CHAQIR 2013-11-09 08:21:38 +10 MUZAFFARAKA 2013-11-09 08:11:07 00 FKYANGIYER 2013-11-09 07:38:21 +10 FKYANGIYER 2013-11-09 07:38:13 +10 FKYANGIYER 2013-11-09 07:38:06 00 JADROO 2013-11-09 07:34:02 +10 GULNURXAN 2013-11-09 07:28:21 +30 ANDUZ 2013-11-09 06:56:30 +10 ANDUZ 2013-11-09 06:56:16 +10 MISSPAXTAKOR 2013-11-09 00:45:50 +10 MISSPAXTAKOR 2013-11-09 00:43:49 +10