-
-
-
АПЛ 17.05.2025 00:15 Челси 1 - 0 Ман. Юнайтед Суперлига 17.05.2025 18:00 Бухоро 2 - 2 Динамо Суперлига 17.05.2025 20:00 Қўқон-1912 0 - 2 Насаф Суперлига 17.05.2025 20:30 Шўртан 1 - 0 Андижон «A» Серия 17.05.2025 23:45 Женоа 2 - 3 Аталанта АПЛ 18.05.2025 16:00 Эвертон - Саутгемптон АПЛ 18.05.2025 18:15 Вест Хэм - Ноттингем Форест АПЛ 18.05.2025 19:00 Брентфорд - Фулхэм АПЛ 18.05.2025 19:00 Лестер - Ипсвич Суперлига 18.05.2025 19:00 Бунёдкор - Навбаҳор Суперлига 18.05.2025 20:15 Хоразм - Машъал АПЛ 18.05.2025 20:30 Арсенал - Ньюкасл Суперлига 18.05.2025 21:00 Қизилқум - Пахтакор Ла-лига 18.05.2025 22:00 Лас-Пальмас - Леганес Ла-лига 18.05.2025 22:00 Валенсия - Атлетик Бильбао Ла-лига 18.05.2025 22:00 Сельта - Райо Вальекано Ла-лига 18.05.2025 22:00 Атлетико - Бетис Ла-лига 18.05.2025 22:00 Вальядолид - Алавес Ла-лига 18.05.2025 22:00 Осасуна - Эспаньол Ла-лига 18.05.2025 22:00 Мальорка - Хетафе Ла-лига 18.05.2025 22:00 Реал Сосьедад - Жирона Ла-лига 18.05.2025 22:00 Севилья - Реал Мадрид Ла-лига 18.05.2025 22:00 Барселона - Вильярреал «A» Серия 18.05.2025 23:45 Рома - Милан «A» Серия 18.05.2025 23:45 Верона - Комо «A» Серия 18.05.2025 23:45 Ювентус - Удинезе «A» Серия 18.05.2025 23:45 Интер - Лацио «A» Серия 18.05.2025 23:45 Парма - Наполи «A» Серия 18.05.2025 23:45 Монца - Эмполи «A» Серия 18.05.2025 23:45 Лечче - Торино «A» Серия 18.05.2025 23:45 Фиорентина - Болонья «A» Серия 18.05.2025 23:45 Кальяри - Венеция Суперлига 19.05.2025 20:00 ОКМК - Нефтчи АПЛ 20.05.2025 00:00 Брайтон - Ливерпуль -
Иқтидор абадий яшайди!
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футбол ва ОАВ » Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Ёхуд Хайрулла Ҳамидовга атаб
Хайрулла Ҳамидовнинг мақоласини ва унга билдирилган комментларни ўқиб, очиғи, ўзимга бир хулоса ясадим. Иқтидор ҳеч қачон ўлмаскан. Инсоннинг таланти бўлса, доим ўз ўрнини, ҳурматини топиб боравераркан.Хайрулла ака узоқ йил футболдан айро яшади. Узоқ вақт кўринмади. Ва бугун қайтди. Ишонасизми, у кишига бўлган муносабатни кўриб, мен Хайрулла Ҳамидовнинг узоқ вақт «йўқолиб» кетганига ишонолмадим. Чунки мухлислар, жонли футбол шарҳини, оригинал шарҳни ва аъло даражадаги саводни соғинганлар Хайрулла акани доим мулоқотда бўлиб турадигандек қарши олишди. Айтмоқчиманки, бу инсонни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаганди.
Одатда, бирор-бир инсон ҳақидаги чин фикрларни у инсон кетганидан кейин эшитамиз. Ҳатто бир журналистимиз маълум сабабларга кўра кўринмай қолганида «Яхши бўлибди, шундан қутулибмиз-да», деганлар ҳам бўлди. Аммо Хайрулла Ҳамидов ҳақида бунақа фикр эшитмадим. Ҳатто «Шу инсон фалон жойда хато қиларди, фалон ўйинни нотўғри шарҳлаган», деган гапни ҳам эшитмадим. Ахир шамол бўлмагандан кейин дарахтнинг учи ҳам қимирламайди-да. Мен бу гапим билан боя таъкидлаган журналистимизни ёмонлаш ёки саводсизга чиқариш фикридан йироқман, шунчаки, Хайрулла Ҳамидовнинг қанчалик иқтидорли эканлигини кўрсатиб ўтмоқчи эдим холос.
“Футбол ичида, футбол атрофида” кўрсатуви чиндан ҳам шедевр эди. Очиғи, ҳозиргача мазкур кўрсатувнинг ўрнини босадиган дастур яратилмади. Нега дейсизми? Чунки телевидениеда бошқа Хайрулла Ҳамидов йўқ эди. Шу ўринда яна бир гап. Бу инсон шарҳловчиликни шунақа олиб борардики, синчиклаб эшитган одам ҳам хато топа олмасди. Таассуфки, ҳозирги баъзи шарҳловчиларимизнинг гапларидан, қулоқни ёпиб турсак ҳам, истаганча камчилик, хато топамиз. Ахир шарҳловчилик «Фалонча тўпни пистончага узатди, пистонча тепди», дейишдангина иборат эмас. Шарҳловчилик кутилмаган жумлалар, ишқибозларни «Мана бу зўр гап бўлди», дейишга мажбур қиладиган топилмалар, хуллас, иқтидорни талаб қиларди. Айримларга ўхшаб футболкасининг орқасига «Syria» (Сурия дегани) деб ёзилган футболчини саводсизларча «Тўп билан Сийра», дейиш ёки ҳамюртларимизнинг ўйинини худди африкалик ёки америкаликка ўхшаб шарҳлаш шарҳловчилик эмас. Кечирасиз-у, ҳозирги баъзи шарҳловлиларнинг гапларини футболга қизиқадиганлар ҳам айта олади. Аммо профессионал шарҳловчиларнинг ишини ўзларидан бошқа ҳеч ким қила олмайди. Хайрулла Ҳамидов ана шундай шарҳловчиликнинг нонини ҳалоллаб ейдиганлар хилидан эди. Умид қиламизки, биз энди футболни телевизорнинг овозини ўчириб эмас, баралла қўйиб томоша қиламиз. Умид қиламизки, биз энди ўйин олдидан «яна шу шарҳловчими?» дея асабни бузмасдан, «хайрият, яхши шарҳловчига топширилибди», деб қувонганча ўйин томоша қиламиз. Умид қиламизки, биз энди хато санашга мажбур бўлмаймиз.
Хайрулла Ҳамидов — сўнмайдиган иқтидор. Буни бу инсоннинг мақоласидан ҳам билдик. Чунки узоқ муддатлик танаффусдан сўнг, бошидан қийинчиликларни кечирганидан сўнг, бир неча йил футболдан узоқ яшагандан сўнг бундай мақола ёзиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Менимча, бу фикрларимни инкор этадиган одам топилмаса керак...
Низомжон ИСЛОМОВ
Манба: www.stadion.uz.Киритилган сана: 28.03.2015 10:00.
Ўқилди: 6277 марта.
Билдирилган фикрлар: 9 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 10 | 22 |
2 | ОКМК | 9 | 22 |
3 | Динамо | 9 | 19 |
4 | Бунёдкор | 9 | 16 |
5 | Нефтчи | 8 | 15 |
6 | Навбаҳор | 9 | 14 |
7 | Сурхон | 10 | 13 |
8 | Пахтакор | 9 | 12 |
9 | Қўқон-1912 | 10 | 12 |
10 | Қизилқум | 8 | 11 |
11 | Машъал | 9 | 11 |
12 | Андижон | 10 | 9 |
13 | Хоразм | 8 | 8 |
14 | Сўғдиёна | 10 | 8 |
15 | Бухоро | 10 | 7 |
16 | Шўртан | 10 | 5 |
Ўтган ўйинлар
10-тур | Сурхон | 2-1 | Сўғдиёна |
10-тур | Бухоро | 2-2 | Динамо |
10-тур | Қўқон-1912 | 0-2 | Насаф |
10-тур | Шўртан | 1-0 | Андижон |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |