-
-
-
АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин 0 - 3 Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА 0 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА 0 - 7 Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм 3 - 1 Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия 1 - 1 Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити 2 - 1 Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас Ла-лига 24.04.2025 00:30 Алавес - Реал Сосьедад Ла-лига 24.04.2025 00:30 Хетафе - Реал Мадрид Ла-лига 24.04.2025 22:00 Леганес - Жирона Ла-лига 24.04.2025 22:00 Осасуна - Севилья -
"Шердор” раддия талаб этади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Про-лига » Ғарбий зона
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Сўнгги пайтларда ўзбек футболини ёритувчи интернет сайтлари тобора кўпайиб бормоқда. Бу эса Олий ва Биринчи лига ўйинларида қайд этилган натижаларни тезда билиб олиш имконини беряпти. Албатта воқеаларнинг ўз вақтида ёритилиши, бўлиб ўтаётган учрашувлар натижаларини онлайн ёзиб бориш, ўйиндан олдин ва ўйиндан кейинги мураббийлар фикрини ўз вақтида оммага етказиш тезкор ахборот асрининг энг асосий жиҳатидир. Афсуски футболга оид интернет нашрлари – сайтлар кўпайган сари ёлғон маълумотларга эга бўлган хабарлар, интервьюлар ва шунга ўхшаш бошқа ахборотлар сони ҳам тобора ортиб бормоқда.
Ҳаммамизга маълумки 2015 йил 25 май куни Ўзбекистон биринчилиги доирасида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унга кўра Самарқанднинг «Шердор-Самарқанд” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоаси меҳмони бўлди. Ушбу учрашувда «Шердор-Самарқанд” жамоаси 4:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мазкур ўйиндан сўнг ўзбек футболини ёритиб борувчи koptok.uz сайти мухбири Самандарбек “Шердор-Самарқанд” футбол клуби бош мураббийи Сайфулла Шариповдан "интервью" олган ва мураббий номидан юқорида номи зикр этилган сайтга қуйидагича хабар қўйган.Сайфулла Шарипов: Локомотив-БФК биздан кучли ўйнади
Кеча биринчи лиганинг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тошкентда Локомотиб-БФК меҳмони бўлган Шердор жамоаси футболчилари 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Учрашув якунлангандан сўнг меҳмонлар устози Сайфулла Шариповни фикрлари билан қизиқдик.
- Учрашувдаги мағлубиятдан хафамиз, - деб гап бошлади Шарипов. Жамоамиз билан ғалабани мақсад қилиб келгандик. Бироқ рақиб жамоа бунга имкон бермади. Улар ўз уйларида яхши ўйнади ва ҳақли тарзда мағлубиятга учратишди. Энди бу ўйинда қилган хатолардан етарлича хулосалар чиқаришимиз керак.
Самандарбек ёзиб олди.Сайт томонидан қўйилган юқоридаги қисқа интервью мутлақо асоссиз. Сабаби «Шердор-Самарқанд” клуби бош мураббийи Сайфулла Шарипов Ўзбекистон биринчилиги 9-тур доирасида “Локомотив-БФК” жамоасига қарши кечган учрашувда бош ҳакам томонидан четлатилган эди. Шу сабабли Сайфулла Шарипов Тошкентда бўлиб ўтган “Локомотив-БФК” жамоасига қарши кечган ўйинга бормаган. Жамоани мазкур учрашувга ёрдамчи мураббий Учқун Қобилов олиб борган. Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Сайфулла Шарипов номидан koptok.uz сайтида интервью эълон қилингандан сўнг клуб раҳбарияти аввалига мазкур ҳолатни техник ҳато сифатида баҳолаб, журналист Учқун Қобилов ва Сайфулла Шариповни адаштириб юборган бўлиши мумкин деган хулосага келганди. Бироқ, Тошкент сафаридан қайтган Учқун Қобилов билан клуб раҳбарияти суҳбатлашгандан сўнг ёрдамчи мураббий ҳеч қандай мухбирга “Локомотив-БФК” билан бўлган учрашув ҳақида интервью бермаганини таъкидлади.
Айнан ушбу жиҳатни инобатга олган ҳолда «Шердор-Самарқанд” жамоаси koptok.uz сайти маъмуриятидан 2015 йил 26 майда қўйилган “Сайфулла Шарипов: Локомотив-БФК биздан кучли ўйнади” сарлавҳа остидаги ёлғон хабарига раддия беришини талаб қилади.
Фарҳод НОРБЎТАЕВ
"Шердор-Самарқанд" ФК
матбуот котибиМанба: samfutbol.uz.Киритилган сана: 27.05.2015 20:18.
Ўқилди: 4888 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |