-
-
ЕВРО 15.06.2024 18:00 Венгрия 1 - 3 Швейцария Суперлига 15.06.2024 20:00 Қизилқум 3 - 3 Андижон Суперлига 15.06.2024 20:00 Нефтчи 1 - 1 Сурхон ЕВРО 15.06.2024 21:00 Испания 3 - 0 Хорватия ЕВРО 15.06.2024 23:59 Италия 2 - 1 Албания ЕВРО 16.06.2024 18:00 Польша - Нидерландия Суперлига 16.06.2024 20:00 Пахтакор 0 - 0 Навбаҳор Суперлига 16.06.2024 20:00 Сўғдиёна 1 - 0 Насаф ЕВРО 16.06.2024 21:00 Словения - Дания ЕВРО 16.06.2024 23:59 Сербия - Англия ЕВРО 17.06.2024 18:00 Руминия - Украина Суперлига 17.06.2024 20:00 Локомотив - Динамо Суперлига 17.06.2024 20:00 Олимпик - ОКМК ЕВРО 17.06.2024 21:00 Бельгия - Словакия ЕВРО 17.06.2024 23:59 Австрия - Франция -
«Ал Гарафа» «Пахтакор» учун қанчалик даражада ҳавфли?
Баҳо: +1Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футбол ва ОАВ » Пресс-релизлар
Рукн: Янгиликлар
Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг 2018 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг барча жамоалари ўз рақибларини билиб олишди.
Унга кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ҳамда Кубоги соҳиби – “Локомотив” жамоаси “В” гуруҳдан ўрин олди ва Қатарнинг “Ал Дуҳайл” ҳамда БААнинг “Ал Ваҳда” клублари билан бир гуруҳдан ўрин олди. Шунингдек, турнир гуруҳ босқичига чиқиш учун саралаш баҳсларида “Пахтакор” Қатарда “Ал Гарафа” билан баҳс олиб борса, “Насаф” ўз майдонида Иорданиянинг “Ал Файсали” жамоаси билан тўп суради. Келинг, аввало “Пахтакор”нинг рақиби ҳақида тўхталсак.
Балким бу ҳақда ёзишга бироз эртароқдир. Бироқ шуни айтиш мумкинки, айғоқчиликни қанча вақтлироқ бошласак, шунча ўзимизга яхшироқ бўлади.
Франциялик мутахассис Жан Фернандес бошқараётган ушбу жамоа ОЧЛ саралашида Қатарнинг 4-жамоаси сифатида қатнашади. Доҳаликлар ўтган 2016/17 йилги мавсумда миллий чемпионатда 26 ўйинда 12 бора ғалабага эришишди. 4 ўйинда дуранг ўйнаган клуб, 10 бора мағлуб бўлди.
“Ал Гарафа” ўз уй учрашувларини Доҳадаги “Ал Гарафа Стэдиум”да ўтказади. Ушбу арена ўз бағрига 24826 томошабинни сиғдира олади...
...Жамоа ОЧЛда бир неча бора ўзбек жамоаларидан фақатгина “Пахтакор” билан тўқнаш келган...
19 март 2008 йил. “Ал Гарафа” – “Пахтакор” – 2:2 (А. Алиқулов, 69, Ф. Тожиев, 77).
21 май 2008 йил. “Пахтакор” – “Ал Гарафа” – 2:0 (З. Тожиев, 17, О. Аҳмедов, 88-пен).
11 май 2010 йил. “Ал Гарафа” – “Пахтакор” – 1:0 (Араухо, 86-пен).
БОШ МУРАББИЙ...
Жан Фернандес – 1954 йилнинг 8 октябрь куни Францияда туғилган. Ўз фаолияти давомида “Монпелье”, “Нанси”, “Осер”, “Сошо”, “Лилль” (барчаси Франция), “Ал Ваҳда”, “Ал Насср” (иккиси ҳам Саудия Арабистони), “Ал Шааб”, “Ал Наср” (иккиси ҳам БАА) каби клубларда ишлаган.
“Сошо” жамоаси билан “Лига 2”ни (2001) забт этган. “Марсель” билан эса Франция Кубоги финалигача (2005) етиб боргани унинг энг катта натижаси бўлиб турибди.
ЛЕГИОНЕРЛАР...
Қатарликлар сафида эса Жозе Куихада (Эквадор), Луиз Хименес (Чили), Диого Амадо (Португалия), Жонатан Балотелли (Бразилия), Владимир Вайсс (Словения), Тамер Жамол (Сурия), Диего Калуйитука (Тринидад ва Тобаго), Адан Куилнела (Сомали), Андреа Менто (Сингапур) каби легионерлар тўп суришади.
БУ МАВСУМДА...
Айни дамда “Ал Гарафа” Қатар Юлдузлар лигасида 7-поғонада кетмоқда. Жамоа 10 ўйиндан кейин 2 бора ғалабага эришиб 4 тадан дуранг ва мағлубият қайд этган. 15 бора гол урган жамоа 16 марта дарвозасидан тўп олиб чиққан. Ўз майдонида ўтган 6 баҳснинг 2 тасида зафар қучган. 3 бора дуранг ўйнаб, 1 марта таслим бўлган.
8 декабрь куни Қатарда миллий чемпионатнинг биринчи давраси якунланади. Клуб шунингдек бу ойда Қатар Қироли кубоги доирасида “Ал Сайлия”га қарши баҳс олиб боради. ОЧЛ саралаши доирасида “Пахтакор” билан учрашувгача “Ал Гарафа” бир неча расмий баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.
PS: Ўзбек клублари ҳар доим ўзларининг илк расмий баҳсларини ОЧЛ доирасида ўтказишлари боис, ҳар доим ҳам дебют омади чиқавермайди. Бироқ Шота Арвеладзе ўз шогирдларини яхши даражада тайёрлашига ишонамиз!
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 06.12.2017 22:57.
Ўқилди: 8090 марта.
Билдирилган фикрлар: 4 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 10 | 19 |
2 | Навбаҳор | 10 | 18 |
3 | Нефтчи | 10 | 18 |
4 | ОКМК | 10 | 17 |
5 | Сўғдиёна | 11 | 17 |
6 | Пахтакор | 10 | 16 |
7 | Андижон | 11 | 15 |
8 | Сурхон | 11 | 13 |
9 | Олимпик | 9 | 12 |
10 | Қизилқум | 11 | 11 |
11 | Динамо | 10 | 10 |
12 | Локомотив | 10 | 9 |
13 | Бунёдкор | 11 | 7 |
14 | Металлург | 10 | 6 |
Ўтган ўйинлар
11-тур | Металлург | 0-0 | Бунёдкор |
11-тур | Нефтчи | 1-1 | Сурхон |
11-тур | Қизилқум | 3-3 | Андижон |
11-тур | Сўғдиёна | 1-0 | Насаф |
11-тур | Пахтакор | 0-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |