-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин - Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм - Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Бахтиёр Намозов: "Ҳакамлик бўйича Ўзбекистон ва Осиё шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ҳакамлар » Ўқув-машғулотлар
Рукн: Янгиликлар
Январь ойи бошида футзал ҳакамлари учун Малайзияда ўтказилган семинарда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамюртимиз Бахтиёр Намозовга махсус совринни топширгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бахтиёр Намозов юртимизга қайтгач, юксак эътироф ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Очиғи, бундай эътирофга сазовор бўламан деб ўйламагандим. ОФК томонидан тақдим қилинган махсус совриндан бошим осмонга етди. Бу соврин янада катта куч билан ўз устимда ишлашга туртки бўлади. Шу пайтга қадар Пляж футболи бўйича кўплаб катта мусобақаларда, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ишладим.
Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати финалида ишлаган дастлабки осиёлик ҳакам бўлганимдан жуда хурсандман. Албатта, бунга эришиш осон бўлгани йўқ. Тинимсиз меҳнат ва мунтазам равишда машғулотлар самараси мана шундай ёқимли бўлди. Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли. Бу йўналишда айниқса Италия, Франция, Польша мамлакатлари ҳакамлари жуда кучли ҳисобланади. Ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам ана шундай рақобатда ўз ўрниларига эга бўлиш учун жуда кўп меҳнат қилмоқдамиз.
Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ҳам мамлакатимизда малакали ҳакамлар тайёрлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратмоқда. Ҳакамлар учун турли семинарлар, ўқув-йиғинлар ташкил этиб беряпти. Бу чора-тадбирлар албатта ўз самарасини беради, деб ўйлайман.
Келгусида ҳам яна катта мусобақаларда ҳакамлик бўйича Ўзбекистон ва Осиё шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан”, - дейди Бахтиёр Намозов.
Бахтиёр Намозов ҳакамлик фаолиятини 2008 йилда бошлаган бўлиб, дастлаб Биринч лига учрашувларини бошқарган. 2010 йилдан бошлаб Олий лига учрашувларида ишлаган. 2009 йилдан бошлаб Пляж футболи бўйича ФИФА ҳаками.
2011,2013 ва 2015 йилларда Пляж футболи бўйича Осиё чемпионатларида фаолият юритган. 2015 йилда Эрон – Уммон терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати финалини бошқарган.
Шунингдек, 2013, 2015, 2017 йилларда Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатларида иш олиб борган. 2017 йилда Бразилия – Таити ўртасида ЖЧ финалини бошқарган.
Манба: www.the-uff.com.Киритилган сана: 18.01.2018 09:26.
Ўқилди: 2386 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |