-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин - Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм - Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияга боришади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ҳакамлар » Ўқув-машғулотлар
Рукн: Янгиликлар
Янги мавсумга хорижда тайёргарлик кўриш тобора одат тусига киряпти. Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистонда совуқ қиш ҳукм сураётган бир пайтда Туркия, БАА каби мамлакатларда ҳаво анча илиқ, қор-ёмғир муаммоалари йўқ. Энг муҳими, дунёнинг кўплаб мамлакатларининг номдор клублари, ҳатто терма жамоалари ҳам шу ерларда жам бўлишадики, бу ўртоқлик учрашувлари ўтказиш, таркибни назорат қилиб олиш имконини беради.
Бир қатор етакчи клубларимиз бу йил Туркияга сафар этишни лозим топишди. Энди навбат ҳакамларимизга ҳам келди. ЎФФ қошидаги Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ 30 нафар ҳакамимиз ўн кунлик муддатда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Туркия давлатининг Анталия шаҳрига сафарга отланишмоқда.
10-20 февраль кунларига белгиланган йиғинда 13 нафар Рефериларимиз ва 17 нафар Ассистентларимиз иштирок этишади. Хориж делегациясига ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмуржон Саидқосимов раҳбарлик қилади. Амалий ва назрий машғулотларни ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев, жисмоний тайёргарлик бўйича йўриқчи Радик Хуббиев ҳамда координатор Бобур Ҳайдаров олиб боради.
Йиғин доирасида бир қатор хорижий мамлакатлар клублари иштирокидаги ўртоқлик учрашувларини бошқариш бўйича ҳозирдан келишувлар бошланган. Шулардан бири, 16 февраль кунига Словакия ва Тожикистон мамлакатларининг 19 ёшгача бўлган терма жамоалари ўртасидаги ўйинни айнан ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариши бўйича таклиф олинган.
Туркия сафарида кўплаб тажрибали ҳакамларимиз қатнашмаяпти. Сабаби, уларнинг аксарияти шу муддатларда ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларига жалб этилган. Айтайлик, Р.Эрматов бошчилигидаги Ж.Саидов, А.Расулов, Ш.Қосимов гуруҳи 14 февралда, В.Коваленко раҳбарлигидаги Р.Серазетдинов, А.Усмонов гуруҳи эса 21 февралда Хитойда ўтадиган ОЧЛ учрашувларини бошқаришга таклиф этилган. И.Танташев бошчилигидаги Т.Гайнулин ва А.Цапенко гуруҳи 13 февралда Мальдив оролларида ўтадиган ОФК Кубоги баҳсларига бириктирилган. Равшан Эрматовнинг айни пайтда Қатар пойтахти Доха шаҳрида ташкиллаштирилган семинарда қатнашаётганини ҳам маълумот сифатида айтиб ўтиш жоиз.
Яна бир гап, Туркия сафари олдидан рўйхатга киритилган Азиз Асимовнинг сафар олдидан хужжатларида муаммо пайдо бўлгани учун унинг ўрнига яна бир тажрибали ҳакамимиз Ҳасан Рўзиев борадиган бўлди.
Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган ҳакамларимиз:
Реферилар
Зокиржон Қодиров Навоий
Виктор Серазитдинов Тошкент
Владислав Цейтлин Тошкент
Ҳасан Рўзиев Тошкент
Темурбек Тўхтасинов Андижон
Олимжон Толибжонов Тошкент
Ахрол Рисқуллаев Тошкент
Жасур Мухторов Тошкент
Аскер Нажафалиев Тошкент
Фирдавс Норсафаров Қашқадарё
Олим Тўйчибоев Фарғона
Акобирхўжа Шукуруллаев Тошкент
Рустам Лутфуллин Тошкент
Ассистентлар
Зиёдулло Абдураҳмонов Андижон
Тимур Галеев Тошкент
Александр Сидоров Тошкент
Ришат Нугманов Тошкент
Санжар Шоюсупов Тошкент
Обид Жумаев Навоий
Руслан Самандаров Навоий
Мўминжон Мажидов Наманган
Расулжон Фозилов Наманган
Александр Буров Бухоро
Равиль Шаяхметов Тошкент
Артем Калинин Қашқадарё
Анваржон Маражабов Андижон
Равшан Кападзе Фарғона
Дониёр Сайлавов Тошкент
Олимжон Абдувасилов Тошкент
Ҳусниддин Шодмонов Бухоро.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ўзида Анталияда Таиланд, Беларусь, Қирғизистон каби давлатларнинг ҳакамлари ҳам йиғин ўтказишган.
8 февралдан 60 нафарли делегацияси билан россиялик ҳакамлар ҳам ташриф буюришмоқда.
Ҳакамларимиз Анталияга 10 февраль тонгида Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйича сафарга отланишади.
Манба: www.pfl.uz.Киритилган сана: 07.02.2018 18:52.
Ўқилди: 1920 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |