-
-
-
АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин 0 - 3 Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА 0 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА 0 - 7 Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм 3 - 1 Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия 1 - 1 Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити 2 - 1 Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона 1 - 0 Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас Ла-лига 24.04.2025 00:30 Алавес - Реал Сосьедад Ла-лига 24.04.2025 00:30 Хетафе - Реал Мадрид Ла-лига 24.04.2025 22:00 Леганес - Жирона Ла-лига 24.04.2025 22:00 Осасуна - Севилья -
Африка чемпионлар лигаси финалида можаро давом этмоқда
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Клублар турнирлари » CAF Чемпионлар лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Африка чемпионлар лигаси финалида можаро юзага келди. Финалга Марокашнинг "Видад Касабланка" ва Туниснинг "Эсперенс" клублари етиб келишди.
24 май куни Марокашда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бу ўйинда мисрлик ҳакам Геҳад Гриша мезбонлар зарарига хато қилгани учун Африка футбол конфедерацияси уни 6 ойга футболдан четлатди.
31 май куни бўлиб ўтган жавоб ўйинида можаро янада кучайиб кетди. Биринчи бўлимда "Эсперанс" ҳисобни очди. 60-дақиқада эса "Видад" мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Аммо ҳакам голни инобатга олмади. Марокашлик футболчилар VAR тизими орқали вазиятни қайта кўриб чиқишни талаб қилишди. Аммо маълум бўлишича, жавоб ўйинида VAR тизими ўрнатилмаган экан. Тизимни Саудия Арабистонидан Тунисга олиб келиш чоғида Emirates авиакомпанияси ходимининг айби билан "Hawk-Eye"га тегишли 3та қутидан 1таси аэропортда қолиб кетган. Натижада финалда бўлиб ўтаётган стадионда VAR тизими ўрнатилмай қолган.
Бекор қилинган гол пайтида ҳакам видеотакрорларни кўра олмагани боис "Видад" футболчилари норозилик сифатида майдонни тарк этишди. Учрашувни стадионда томоша қилаётган Африка футбол конфедерацияси президенти Аҳмад Аҳмад бир ярим соат давомида ҳакамлар ва "Видад" вакиллари билан гаплашиб, ўйинни қайта тиклашга уринган. Аммо унинг уринишлари бекор кетди. Натижада ўша баҳсда марокашликларга техник мағлубиятга ёзишга қарор қилинди ҳамда "Эсперанс" футболчилари Кубок ҳамда медаллар топширилди.
Африка футбол конфедерацияси Ижроқўми вазиятни ўрганиб чиқиб, "Эсперанс" ва "Видад" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини натижасини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Сабаб — жавоб баҳсида VAR тизими ўрнатилмаган. Ушбу қарордан кейин тунисликлар ўзларига топширилган Кубок ва медалларни АФКга қайтаришлари керак бўлади.
Жавоб ўйини нейтрал майдон — Жанубий Африка Республикасида ўтказиладиган бўлди. "Эсперанс" эса мазкур қарор юзасидан Спорт арбитраж судга мурожаат қилиши ҳақида баёнот берди. Аммо ўйин қайтадан ўтказилмагунча CAS бу ишни кўриб чиқмайди. Жавоб ўйинини эса бошқа қитъа ҳакамлар бошқариб боришади.Инобатга олинмаган гол ва ундан кейин юзага келган можаро видеоси:
Манба: Футболиум телеграм канали.Киритилган сана: 06.06.2019 06:42.
Ўқилди: 9531 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 33 | 76 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 32 | 51 |
7 | Мальорка | 33 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 32 | 39 |
14 | Валенсия | 33 | 39 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 32 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
33-тур | Валенсия | 1-1 | Эспаньол |
33-тур | Барселона | 1-0 | Мальорка |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |